Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/8873 Дата решения 29.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2f06a0f8-dcf8-4fcb-9275-6a2b891dbd0f Claim ID PDF Hash 42f982332fa9135d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 150-моддаси ФКнинг 150 law
ФКнинг 154-моддаси ФКнинг 154 law
ФКнинг 155-моддаси ФКнинг 155 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8873-сонли иқтисодий иш Бухоро шаҳри ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 29 октябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***нинг раислигида, ***нинг котиблигида, тугатиш бошқарувчиси ***, жавобгар раҳбари *** ҳамда даъвогар раҳбари Н.Камолов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси ***нинг жавобгар – “***” масъулияти чекланган жамиятидан 91.748.986 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) тугатиш бошқарувчиси *** Бухоро туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 91.748.986 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган тугатиш бошқарувчиси даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга ёзма ариза тақдим қилиб, даъвони тан олмасдан, маҳсулот етказиб берилганлигини билдириб, иш бўйича даъво муддатини қўллаб, даъвони рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари жавобгардан тегишли тартибда маҳсулот олинганлигини маълум қилди. Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги ёзма аризасини қаноатлантиришни ҳамда даъво муддатини қўллаб, даъвони рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 357-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. Аниқланишича, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 апрелдаги *-сонли иқтисодий иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қарори билан “***” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилиб, тугатиш бошқарувчиси этиб *** тайинланган. Даъво аризасида ёзилишича, “***” масъулияти чекланган жамиятининг фаолияти ўрганиб чиқилганда, қарздор жамият ҳамда жавобгар ўртасида 2022 йил 28 августда 67-сонли шартнома имзоланганлиги аниқланган. Шартномага асосан "метал в ассортименте" маҳсулоти етказилиши белгиланган. Банк айланмаси маълумотларига кўра, 2022 йил август-сентябрь ойларида жавобгарнинг ҳисоб рақамига пул маблағлари кўчириб берилган. Бироқ, маълумотномада ушбу пул маблағлари қисман бошқа шартнома бўйича тўловлар амалга оширилганлиги, қолган тўловлар эса қайси шартнома мажбуриятлари учун юзага келганлиги кўрсатилмаган. Даъвогар банк айланмаси маълумотлари ҳамда юқорида қайд этилган шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда жами 91.748.986 сўмлик қарздорлиги қолганлиги тўғрисидаги даъво талаби билан тугатиш бошқарувчиси судга мурожаат қилган. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ушбу ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбурият шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд муҳокамасида жавобгар вакили судга ёзма ариза билан мурожаат қилиб, даъво муддатини қўллашни ва даъвони рад қилишни сўради. ФКнинг 150-моддасига асосан умумий даъво муддати — уч йил. ФКнинг 154-моддасига кўра, даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. ФК 153-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан Фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларни қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2015 йил 19 июндаги 282сонли (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади) қарорининг 8бандига кўра, ФК 153-моддасининг иккинчи қисмига кўра даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг қарор чиқарилгунигача берган аризасига мувофиқ қўлланилади. Ушбу Пленум қарорининг 11.2-бандида Мажбуриятдаги шахсларнинг ўзгариши (ФКнинг 155-моддаси) даъво муддати ва уни ҳисоблаш тартибининг ўзгаришига олиб келмаслигини судлар инобатга олиши лозимлиги, тугатилаётган юридик шахснинг тугатиш комиссияси (тугатиш бошқарувчиси) томонидан билдирилган талаблар бўйича даъво муддати, тугатиш комиссияси (тугатиш бошқарувчиси) тайинланган кундан эмас, балки тугатилаётган юридик шахснинг ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Янги тайинланган (сайланган) юридик шахс раҳбари томонидан даъво муддатини ўта бошлаши у тайинланган (сайланган) кундан бошлаб ҳисобланиши лозимлиги ҳақида важ билдирилганда ҳам худди шу қоида татбиқ этилмаслиги тўғрисида тушунтириш берилган. Суд юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, шартнома 2022 йил 28 августда тузилганлигини, мажбурият қайси шартномадан келиб чиққанлиги қарздорлик қайси шартнома шартларидан келиб чиққанлиги кўрсатилмаганлигини инобатга олиб, қонунчиликда белгиланган 3 йиллик даъво муддати ўтган деб ҳисоблайди ва қарздорликни ундириш талабини рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва еттинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Суд, даъвони қаноатлантириш рад қилинганлиги сабабли суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, ундан Республика бюджетига 1.834.979,72 сўм давлат божи ундиришни ҳамда олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 68, 118, 176-179 ва 186моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилсин. Даъво муддати қўлланилсин. Даъво аризаси рад этилсин. Олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати даъвогар “***” масъулияти чекланган жамиятининг зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1.834.979,72 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ва ижро варақаси берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ***