← Назад
Решение #2857998 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| Copy Free ИПК | 170 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 157 | — | code_article | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 39 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| Copy Free ИПК | 118 | — | law | |
| дори эса суд томонидан ФК | 326 | — | law | |
| га асосан камайтирилганлиги учун ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2202-2503/5200-сонли иқтисодий иш
Судья: Ў.Мадрохимов
ЎЗБЕКИСТОН
НОМИДАН
Protected byРЕСПУБЛИКАСИ
PDF Anti-Copy Free
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
Шовот тумани
2025 йил 29 октябрь
Шовот туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Мадрохимов раислигида,
судья ёрдамчиси М.Қурбантурдиевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар
“Yangitrans” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 22 572 243 сўм
асосий қарз, 9 644 925 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари Т.Юсупов (2025 йил
6 январдаги 14-сонли ишончнома асосида), Д.Ражапов (2025 йил
16 майдадаги 380-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, суднинг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) Шовот туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Yangitrans” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
22 572 243 сўм асосий қарз билан бирга 9 644 925 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари судга даъво миқдорини ўзгартириш
тўғрисида ариза тақдим қилишиб, муқаддам Шовот туманлараро иқтисодий
судининг 2024 йил 11 декабрдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар
ҳисобидан 23 897 292 сўм асосий қарз, 515 815 сўм пеня ундирилганлиги,
даъво аризасида асосий қарз ва пеняни алоҳида ҳисоб-китобида янгилишиб
22 572 243 сўм асосий қарз ва 9 644 925 сўм пеня ундириш сўралганлиги,
аслида асосий қарз миқдори 20 224 243 сўмни, пеня эса 11 982 924 сўмни
ташкил қилганлигини, жавобгар томонидан қарздорлик шу кунга қадар тўлаб
берилмаганлигини билдириб, аризани иш юритишга қабул қилиш ва
жавобгардан 20 224 243 сўм асосий қарз ва 11 982 924 сўм пеня ундириб
беришни сўрашди.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
(гибрид почта, СМС-хабар хизмати ҳамда электрон почта орқали) хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакилининг иштирокини таъминламади.
Иш ҳужжатида жавобгар суднинг ажримини гибрид почта хизмати орқали
қабул қилиб олганлигини тасдиқловчи маълумот мавжуд.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
2
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
Protected by PDF Anti-Copy Free
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд
низони мазмунан кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
157-моддасига мувофиқ даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш
чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд
ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини
ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки
камайтиришга ҳақли.
Даъво миқдорини ўзгартириш тўғрисидаги аризада дастлабки даъвода
жавобгардан 22 572 243 сўм асосий қарз ва 9 644 925 сўм пеня ундириш
сўралганлиги, бироқ даъвогар процессуал ҳуқуқларидан фойдаланиб, даъво
талабидаги 22 572 243 сўм асосий қарзни камайтиришини ҳамда
9 644 925 сўм пеняни кўпайтиришни яъни жавобгардан даъвогар фойдасига
20 224 243 сўм асосий қарз ва 11 982 924 сўм пеня, жами 32 207 168 сўм
ундириб беришни сўраган.
Шундан келиб чиқиб, суд аризани иш юритишга қабул қилишни лозим
топади.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга
кўра вужудга келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил
3 октябрда электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ
корхона (даъвогар) истеъмолчи (жавобгар)га электр энергиясини уланган
тармоқ орқали етказиб бериш, ўз навбатида истеъмолчи истеъмол қилинган
энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандига кўра,
Истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври
бошланишидан олдин энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун
олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Бунда,
ҳисоб-китобни 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш
хоҳишини билдирган истеъмолчилар ҳисоб-китоб амалга ошириладиган
даврни кўрсатиб ҳисоб-китоб даври бошланишидан камида 5 кун олдин
билдирги тартибида мурожаат қилганлари тақдирда 50 фоиз олдиндан ҳақ
тўлаш асосида етказиб берилишига йўл қўйилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган
ҳамда 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаётган истеъмолчилар томонидан ойнинг
охиригача якуний ҳисоб-китоб амалга оширилмаган холларда мазкур
3
истеъмолчига нисбатан электр тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган
чоралар кўрилиши
белгиланган.
Protected
by PDF Anti-Copy Free
Шунингдек, шартноманинг 3.13 - бандида истеъмолчи ва корхона ҳар
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
ойда, ҳисоб-китоб даври тамом бўлгандан кейин беш кун мобайинида ўзаро
ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномасини тузишлари шартлиги
белгиланган.
Аниқланишича, муқаддам даъвогарнинг жавобгарга нисбатан
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Шовот
туманлараро иқтисодий судида 4-2202-2402/6408-сонли иқтисодий иш
қўзғатилган бўлиб, суднинг 2024 йил 11 декабрдаги ҳал қилув қарори билан
жавобгар ҳисобидан даъвогарга 23 897 292 сўм асосий қарз, 515 815 сўм пеня
ундирилган.
Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб
берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган
мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда суднинг 2024 йил
11 декабрдаги ҳал қилув қарори билан ундириш белгиланган 23 897 292 сўм
асосий қарз, 515 815 сўм пенядан ташқари, 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига
жами 32 207 168 сўм (20 224 243 сўм асосий қарз, 11 982 924 сўм пеня)
қарздорликка йўл қўйган, қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги талабнома
ижросиз қолдирилган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу
миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи қилинган электр
энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий
шартномада белгиланган муддатларда тўлаши шарт.
4
Шартноманинг 4.2-бандида жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб
боришга мажбурлигиProtected
белгиланган.by PDF Anti-Copy Free
Мазкур ҳолатда, жавобгар 20 224 243 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
ишдаги мавжуд шартнома, солиштирма далолатнома ҳамда бошқа шу каби
ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган.
Шунга кўра, даъвонинг асосий қарз ундириш талаби тўлиқ
қаноатлантирилиши лозим.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, даъвогар асосий қарздан ташқари, жавобгар
томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги учун
ундан шартноманинг 3.11-бандига асосан 11 982 924 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.11-бандининг учинчи
хатбошисига кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач
қарздорлик тўлов муддати ўткан деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўткан ҳар
бир кун тўлов муддати ўткан сумманинг 0,1 фоиз миқдорида, электр
энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса
0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши, бироқ пенянинг умумий
миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги белгиланган.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида эса
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 2-бандида тушунтириш берилган.
Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги учун суд
даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Пеня миқдорининг мажбуриятни бузиш оқибатларига мутаносиблиги
масаласини ўрганиб, жавобгарнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб суд пеня миқдорини
3 800 000 сўмга камайтиришни лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
5
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдоридан кам
бўлмаган миқдорда
божи ундирилади.
Protected
by PDF давлат
Anti-Copy
Free
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Демак, даъво талаблари асосли деб топилганлиги, неустойка миқдори
эса суд томонидан ФКнинг 326-моддасига асосан камайтирилганлиги учун
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига
юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 157, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари миқдорини ўзгартириш тўғрисида ариза иш юритишга
қабул қилинсин.
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“Yangitrans” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Ҳудудий электр
тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 20 224 243 сўм асосий қарз,
3 800 000 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“Yangitrans” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 644 344 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация
тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Ў.Мадрохимов