Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1902-2501/7753 Дата решения 29.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья XUSANOV SAIDMUROD JURAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d509b1a4-9da1-48c9-80ae-34da006ea203 Claim ID PDF Hash 7a3bb3ab799f3bef... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 237-моддаси ФК 237 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
збекистон Республикаси Конституцияси 138-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 138 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1902-2501/****сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ **** тумани 2025 йил 21 октябрь **** туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****, **** тумани прокуратурасининг **** туман прокуратурасининг даъвогар – “****” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар "****" фермер хўжалиги ҳисобидан **** сўм қарздорликни ва олдиндан тўланган почта харажати ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни **** туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: **** тумани прокуратураси “****” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатини кўзлаб, жавобгар “****” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, даъво аризасида томонлар ўртасида “Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси” тузилганлиги, шартнома шартларига кўра даъвогар (корхона) электр энергияси етказиб бериши, жавобгар (истеъмолчи) эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олганлиги, жавобгар (истеъмолчи) томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаганлиги натижасида 2025 йил 1 август куни ҳолатига жами **** сўм қарздорлик (асосий қарз ва пеня ҳисобидан) вужудга келганлиги, қарздорликни тўлаб бериш борасида даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилганини билдирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига жами **** сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган муддат мобайнида жавобгар ариза юзасидан ўзининг ёзма фикрини тақдим этмади. Суд, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 21.01.2025 йилда 090473-сонли “Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш намунавий шартномаси” (келгусида матнда шартнома деб юритилади) имзоланган. Шартнома шартларига кўра даъвогар (корхона) электр энергияси етказиб бериши, жавобгар (истеъмолчи) эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда - ФК деб юритилади)нинг 468-моддасида, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади деб белгиланган. ФКнинг 234-модасида, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Даъвогар томонидан шартнома шартлари ўз вақтида бажарилиб, электр энергияси етказиб берилган. Жавобгар (истеъмолчи) томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаганлиги натижасида 2025 йил 1 август куни ҳолатига (асосий қарз ва пеня ҳисобидан) жами **** сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаб бериш ҳақида жавобгарга 2025 йил 15 август куни 207-сонли огоҳлантириш хати юборилган бўлсада, жавобгар қарздорликни белгиланган муддатларда ихтиёрий тўлаб бермаганлиги сабабли тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан. 2025 йил 1 август куни тузилган солиштирма далолатномага кўра, жавобгарнинг даъвогардан **** сўм қарздор эканлиги тасдиқланган. Суд жавобгарнинг ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги факти тарафлар ўртасида тузилган шартнома, солиштирма далолатнома, талабнома ва бошқа далиллар билан исботланган, деб ҳисоблайди. ФК 242-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган 2025 йил 21 октябрь кунидаги маълумотномага кўра, жавобгар даъвогар олдидаги қарзини бартараф этмасдан, қарздорлик суд мажлиси куни ҳолатига тўланмаганлиги маълум қилинган. Бундай ҳолатларда даъвогарнинг қарздорлик суммасини ундириш тўғрисидаги талаби асосли бўлиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига **** сўм қарздорликни ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд мазкур иш бўйича даъво талаби қаноатлантирилганлиги сабабли давлат божи ҳамда почта ҳаражатини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра, суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15,55,138-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234,236,237,242,468-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий 4 5 процессуал кодексининг 118,176-180,186 ва 203 ,203 -моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: **** туман прокурорининг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “****” фермер хўжалигидан даъвогар “****” акциядорлик жамияти фойдасига **** сўм асосий қарздорлик ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “****” фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтиб қонуний кучга киради, ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сурхондарё вилоят судига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) ёки ушбу муддатда апелляция шикояти берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериши (протест келтириши) мумкин. Судья ****