← Назад
Решение #2858064 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| мазкур кодекс | 2034 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2508/4130-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Касби тумани
2025 йил 29 октябрь
Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов, даъвогар
“O`ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
EKOLOGIYA
ATROF-MUHITNI
MUHOFAZA QILISH VA IQLIM O`ZGARISHI VAZIRLIGINING
QASHQADARYO VILOYATI BOSHQARMASI” жавобгар “******” хусусий
корхонаси ҳисобидан 357 750 сўм компенсация тўлови, 87 648,75 сўм пеня
ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни,
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA ATROF-MUHITNI
MUHOFAZA QILISH VA IQLIM O`ZGARISHI VAZIRLIGINING
QASHQADARYO VILOYATI BOSHQARMASI” (бундан буён матнда –
даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
“******” хусусий корхонаси (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан
357
750
сўм
компенсация
тўлови,
87 648,75 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида даъвогар судга киритган даъво аризаси ва унга илова
қилинган ҳужжатларни жавобгарга юборганлиги тўғрисида почта
хабарномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра,
жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма
нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга
ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Бироқ, соддалаштирилган тартибда иш кўриш вақти тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр билан
мурожаат қилмади.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Шунингдек, мазкур кодекс 2034-моддасининг саккизинчи қисмига кўра,
суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд юқорида баён этилганларга асосан даъво ариза ва унга илова
қилинган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи
қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2021 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий
муҳитни муҳофаза килишнинг иқтисодий механизмларини янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги 202-сон қарори 1-иловаси билан
тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит
ифлослантирилганлиги
ва
чиқиндилар
жойлаштирилганлиги
учун
компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом (кейинги
матнларда - Низом деб юритилади) нинг 3-боб 5-бандига кўра компенсация
тўловчи субъектлар талабига мувофиқ қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар
жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддалар
ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни
оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар шу жумладан,
“******”
хусусий
корхонаси
хавфлилик
класси
III-тоифага мансуб.
Мазур Низомнинг 2-боб 3-бандига кўра атроф табиий муҳит
ифлослантирилганлиги
ва
чиқиндилар
жойлаштирилганлиги
учун
компенсация тўловларининг объектлари талабига кўра - ифлослантирувчи
моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш (ташламалар), оқова
сувларни оқизиш (оқовалар)нинг норматив ва нррмативдан ортикча, авария
ҳолатидаги ташламалар ва оқовалар ҳамда бирваракайига ташламалар,
шунингдек, лимит бўйича ва лимитдан ташқари жойлаштирилган чиқиндилар
массаси атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни
жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари объекти ҳисобланади ва у ўз
ичига қуйидагиларни олади:
турғун ва кўчма манбалардан ифлослантирувчи моддаларни атмосфера
ҳавосига чиқариб ташлаш массаси;
ифлослантирувчи моддаларни сув объектларига ва жойларнинг
рельефига оқизиш массаси;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириладиган хавфли ва
хавфсиз чиқиндилар массаси;
юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан коммунал
канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг нормативдан
ортиқча оқизилган массаси.
Юқорида қайд этилган Низомнинг 6-боб 22-бандида Компенсация
тўловларини ҳисоб-китобларини расмийлаштириш ва уларни келишиш
талабига кўра атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни
жойлаштирганлик учун компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китоби
I-IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан, мувофиқ
тарзда, ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ электрон ёки қоғоз шаклида
тузилади.
Бунда, агар ҳисобот электрон шаклда тузилса электрон рақамли имзо
билан тасдиқланган ҳолда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
ҳудудий органларнинг электрон базасига киритилиши таъминланиши, қоғоз
шаклида бўлса у икки нусхада тузилиб, ҳисоб-китобларни солиштириш ва
келишиш учун компенсация тўловчи субъктлар жойлашган туман (шаҳар)
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига қуйидаги муддатларда
тақдим
этилади,
хусусан
“******”
хусусий
корхонаси
III-тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар – ҳар йилда бир марта,
ҳисобот йилидан кейинги ойнинг 25 январигача.
Шунингдек, ушбу Низомнинг 7-боб 27-бандидаги – компенсация
тўловларини амалга ошириш тартиби ва муддатлари талабига кўра III ва
IV тоифага мансуб компенсация жойлаштирилганлиги учун компенсация
тўловлари йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги ойнинг
5 февралигача амалга оширилади.
Атроф-муҳитни
ифлослантирганлик
ва
чиқиндиларни
жойлаштирганлик учун “******” хусусий корхонасига нисбатан 2024 йил
учун 357 750 сўм компенсация тўлови ҳисоб-китоб қилинган.
Мазкур компенсация тўлови бўйича жавобгар томонидан амалга
оширилмаган.
Шу сабабли суд, компенсация ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди
ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, компенсация тўлови ўз вақтида тўланмаганлиги учун
даъвогар жавобгар ҳисобидан 87 648,75 сўм пеня ундиришни сўраган.
Низомнинг, 7-боб 29-бандига кўра компенсация тўловлари компенсация
тўловчи субъектлар томонидан ғазначилик ҳудудий органларининг тегишли
транзит ҳисобварағига юборилади, сўнгра Ўзбекистон Республикаси Экология
ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Экология, атрофмухит муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш
жамғармасига ўтказилади. Шунингдек, мазкур Низомнинг 30-бандига
мувофиқ маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда, муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик
суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг
50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилади.
Жавобгар томонидан компенсация тўловини амалга ошириш борасидаги
мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд 87 648,75 сўм пеня
ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб, давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 72, 118, 2031-2035моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “******” хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар
“O`ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
EKOLOGIYA
ATROF-MUHITNI
MUHOFAZA QILISH VA IQLIM O`ZGARISHI VAZIRLIGINING
QASHQADARYO VILOYATI BOSHQARMASI” фойдасига 357 750 сўм
компенсация тўлови, 87 648,75 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
“******” хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 412 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича
ҳал қилув қарори, агар тегишли тартибда шикоят (протест) берилмаган бўлса,
қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида тегишли
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
З.Юсупов