Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1902-2501/7857 Дата решения 29.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья XUSANOV SAIDMUROD JURAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b8834603-4edd-497b-8078-b17e2fbb9e10 Claim ID PDF Hash fcbc7154c63a3aad... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
збекистон Республикаси Конституцияси 138-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 138 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1902-2501/7857-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ****** тумани 2024 йил 29 октябрь ****** туманлараро иқтисодий судининг судьяси ******, даъвогар – «******» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар - «******» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2 200 000 сўм миқдорида жарима ҳамда олдиндан тўланган суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни ****** туманлараро иқтисодий суди биносида соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар «******» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” ёки “Компания” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «******» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” ёки “Дилер” деб юритилади)дан 2 200 000 сўм миқдорида жарима ҳамда олдиндан тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 4 203 -моддасининг иккинчи қисмида белгиланган муддат мобайнида жавобгар даъво аризаси юзасидан ўзининг ёзма фикрини тақдим этмади. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга мувофиқ даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси 1-қисмига кўра Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 1-қисмига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 2-қисмига кўра ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 3-қисмига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси нормаларини тўғридантўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси (бундан буён матнда Конститутция деб юритилади) 15моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конститутция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конститутция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартнома шартларидан келиб чиққан. ФК 236-моддасига кўра, мажбурият мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ишдаги ҳужжатларга кўра, «******» масъулияти чекланган жамияти ва «******» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йилнинг 14 январь кунида ******-сонли Дилерлик шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 3.1.1-бандига кўра, Дилер олдиндан тўловни амалга оширганидан сўнг, компания уяли радиотелефон алоқаси хизматларини кўрсатиш бўйича Шартномани мижоз/абонент билан расмийлаштириш учун Уланиш тўпламларини Дилерга тақдим этади, 3.1.5-бандигга кўра Компания ушбу шартноманинг шартлари асосида кўрсатилган хизматлар учун Дилерга мукофот пули тўлайди. Шартноманинг 3.2.1-бандига кўра, Дилер Компания манфаатларини ифодалайди, яъни шарнома шартларига мувофиқ уяли радиотелефон алоқаси хизматларини кўрсатиш бўйича Шартномалар тузади ва Компания номидан мижозларига/абонентларига абонент хизматларин тақдим этиши белгиланган. Шартноманинг 10.4-бандида Компания ва Дилер ўртасидаги ҳужжатлар айланмаси электрон кўринишда амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган. Бундан ташқари иш ҳужжатларида тарафлар ўртасида 14.01.2025 йилдаги ******-сонли Дилерлик шартномасига 2.18-сонли илова ҳам тузилган бўлиб, унда шартнома бўйича Дилер ўз мажбуриятларини нотўғри ёки тўлиқ бажармаган ҳолатлар аниқланган ҳолатда Компания Дилер банкига тўлов талабномасини юборган ҳолда Дилерга нисбатан Томонлар ўртасида имзоланган жарима санкциясини қўллаш бўйича далолатнома асосида жарима қўллашга ҳақли эканлиги қайд этилган. Шартномага 2.18-сонли илованинг 1.5 ва 1.5.1-бандларига асосан асл нусхадаги уяли радиотелефон алоқаси хизматларини кўрсатиш учун рўйхатга олиш шакли ёки Захира сим-картасини фаоллаштириш учун абонентнинг аризаси 2 тагача асл нусхаси йўқотилган бўлса, Дилердан ҳар бир йўқотилган ҳужжат учун 100 000 сўм миқдорида, асл нусхадаги уяли радиотелефон алоқаси хизматларини кўрсатиш учун рўйхатга олиш шакли ёки Захира сим-картасини фаоллаштириш учун абонентнинг аризаси 3 тадан кўп асл нусхаси йўқотилган бўлса, Дилердан ҳар бир йўқотилган ҳужжат учун 300 000 сўмдан миқдорида жарима ундирилиши белгиланган. Даъвогар томонидан 14.01.2025 йилдаги ******-сонли асосланиб, жавобгарга Шартномага 2.18-сонли илованинг 1.5 ва 1.5.1-бандларига кўра 16.06.2025 йилги ва 30.06.2025 йилги иккита далолатнома асосида 1 100 000 сўмдан жами 2 200 000 сўм миқдорида жарима ҳисобланган. Даъвогар томонидан жаримани тўлаб бериш орқали низони ўзаро муроса йўли билан ҳал этиш юзасидан жавобгарга 2025 йил 21 июль куни юборилган 04-02/1047-сонли эътирознома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФК 703-моддасига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФК 705-моддасига кўра буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Бинобарин, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги, шунингдек ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги натижасида жами 2 200 000 сўм қарздорлик вужудга келган. Жавобгарнинг даъвогардан қарздорлиги факти, иш бўйича тўпланган ҳужжатлар, хусусан 14.01.2025 йилдаги ******-сонли Дилерлик шартномаси, Шартномага 2.18-сонли илова ва 30.06.2025 йилдаги жарима санкциясини қўллаш бўйича ва 16.06.2025 йилдаги жарима санкциясини қўллаш бўйича далолатномалари ва бошқа далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз тасдиғини топди. ФК 242-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса – ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Бундай ҳолатларда даъвогарнинг қарздорлик суммасини ундириш тўғрисидаги талаби асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим топади. Шу асосга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 200 000 сўм қарздорликни ҳамда даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 412 000 сўм давлат божини ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15, 55, 138-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236,242,333,703,705-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 118,176179,2034-2035-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «******» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар «******» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 2 200 000 сўм миқдорида жарима, олдиндан тўлаб чиқилган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтиб қонуний кучга киради, ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар апелляция тартибида ****** туманлараро иқтисодий суди орқали шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья ******