← Назад
Решение #2858195 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 6 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 140 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуннинг | 51 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1305-2501/996-сонли иқтисодий иш
судья
– Ҳ.Мамарасулов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фориш тумани
2025 йил 29 октябрь
Фориш туман иқтисодий суди судьяси Ҳ.Мамарасулов раислигида, судья
ёрдамчиси Ж.Тилабов котиблигида, аризачи “ААА” хусусий акциядорлик
тижорат банкининг қарздор “FFF” акциядорлик жамиятини тўловга қобилиятсиз
деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни муваққат бошқарувчи
F, аризачи вакиллари С.Мадалиев, Т.Умаров (ишончнома асосида), қарздор
раҳбари р, вакили в (ордер ҳамда ишончнома асосида), “Қ” масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси вакили М.Газибеков
(ишончнома асосида), “S l d ss i t s” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги раҳбари М.Газибеков иштирокида, Фориш туман иқтисодий суди
биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И К Л А Д И:
Аризачи “ААА” хусусий акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда
аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “FFF”
акциядорлик жамияти(кейинги ўринларда қарздор деб юритилади)ни тўловга
қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 8 июлдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул
қилиниб, кузатув таомили жорий этилган ва муваққат бошқарувчи этиб F
тайинланган.
Муваққат бошқарувчиси қарздор жамият кредиторларининг 2025 йил
24 сентябрдаги йиғилиш баёнига кўра қарздорни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинганлиги,
кредиторлар йиғилишидан кейин “Хоразм шакар” МЧЖдан 193 825 188 сўм,
“Y smin
tr l um” МЧЖдан 266 030 460 сўм, “Ангрен шакар” МЧЖдан
349 788 997 сўм, “ shk nt it g ld bl k” МЧЖдан 266 844 000 сўм, “
m
Uzb kist n” МЧЖ ҚКдан 1 479 202 090 сўм, St lm nn P E Ltd корхонасидан
2 212 938 481 сўм, “Uzb k l sing int rn ti n l” АЖдан 5 860 329 968 сўм
қарздорлиги мавжудлиги аниқланганлиги ҳамда кредиторлар реестрига
киритилган бўлсада, кредиторлар йиғилиши ўтказилмаганлиги, бироқ
қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил қилинганда тугатишга доир иш юритиш
қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан амалга оширилиши самарали бўлиши
ҳамда қарздорнинг фаолиятини тиклаш мумкинлигини маълум қилиб, судга
илтимоснома билан мурожаат қилиб, қарздорга оид тугатишга доир иш юритиш
қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан амалга оширишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакиллари аризани қўллабқувватлаб, суддан уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида қарздор раҳбари ва вакили ҳозирда корхонада ишлаб
чиқариш ишлари олиб борилаётганлиги, қарздор тумандаги йирик ишлаб
чиқариш корхоналаридан бири ҳисобланишни билдириб, қарздорнинг активлари
1
қиймати 100 млрд. сўмдан зиёдни ташкил этиши, қарздорда доимий тўловга
қобилиятсизлик
аломатлари
мавжуд
эмаслиги
сабабли
аризани
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
“Қ” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси вакили
ва “S l d ss i t s” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги раҳбари суд
мажлисида қарздорни соғломлаштириш мумкинлиги сабабли аризани қонуний
ҳал этишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни
лозим деб топди.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра, тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга
қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан
уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи
корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида
бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари
бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий
тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида
берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада
назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар,
шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги
тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонуннинг 6-моддасида, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш суд
томонидан кўриб чиқилади.
Мазкур Қонуннинг 37-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган
аломатлар мавжуд бўлганда суд томонидан қўзғатилиши мумкин, бундан ушбу
Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида
ишни юритиш кредиторларнинг, қарздорнинг ва ушбу Қонун билан ваколат
берилган шахсларнинг аризаси асосида жорий этилади. Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ва тўловга қобилиятсизликни тиклаш тартибтаомилларидан бирини қўллаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилишга
қарздорнинг вақтинча тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Қарздорга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот
деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза
билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги
асос бўлади. Кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга
доир иш юритишни бошлаш ҳақида ариза билан судга мурожаат этиши учун
кредитор талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан
2
суднинг қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор томонидан тан
олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати асос бўлади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор Давлат корхонасини давлат
тасарруфидан чиқариш йўли билан Давлат мулкини бошқариш бошқармасининг
1997 йил 26 ноябрдаги 234-сонли буйруғи асосида ташкил қилинган ҳамда
Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан 1999 йил 6 июнда 4773747-сон
билан давлат рўйхатидан ўтказилган ва унга 200340624 СТИР рақами берилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 11 декабрдаги
4-1001-2409/110656-сонли иши бўйича ҳал қилув қарорига асосан қарздордан
аризачи фойдасига 2 008 599 371,95 сўм кредит қарзи, 40 171 985,43 сўм давлат
божи ҳамда 37 500 сўм почта харажати, 2024 йил 20 декабрдаги
4-1001-2416/110616-сонли иши бўйича ҳал қилув қарорига асосан қарздордан
аризачи фойдасига 3 119 666 095,90 сўм кредит қарзи, 62 393 884 сўм давлат
божи ҳамда 37 500 сўм почта харажати, 2024 йил 20 декабрдаги
4-1001-2416/110617-сонли иши бўйича ҳал қилув қарорига асосан қарздордан
аризачи фойдасига 52 131,28 АҚШ доллари миқдорида кредит қарзи, 13 639 646
сўм давлат божи ҳамда 37 500 сўм почта харажати, 2025 йил 8 январдаги
4-1001-2416/110628-сонли иши бўйича ҳал қилув қарорига асосан қарздордан
аризачи фойдасига 2 151 563 353,35 сўм кредит қарзи, 43 031 271,26 сўм давлат
божи ҳамда 37 500 сўм почта харажати, 2024 йил 23 декабрдаги
4-1001-2412/110657-сонли иши бўйича ҳал қилув қарорига асосан қарздордан
аризачи фойдасига 1 900 694 061,22 сўм кредит қарзи, 38 013 882 сўм давлат
божи ҳамда 37 500 сўм почта харажати ундирилган, шунингдек юқоридаги ҳал
қилув қарорлари билан ундирув гаровдаги “N v djiz kski izv stk vi z v d”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган оҳак ишлаб чиқариш
линиясига (асбоб-ускуналарига) ҳамда қарздорга тегишли бўлган Жиззах
вилояти, Фориш тумани, Эгизбулоқ МФЙ (кадастр рақами 13:11:03:08:02:0052)
майдони 16 604.8 м2дан иборат бўлган (икки ва уч хонали турар-жой
бинолари/коттеж 24 дона ҳамда икки ва тўрт хонали турар-жой бинолари/коттеж
20 дона) кўчмас мулкларига қаратилган ҳамда ижро варақалари берилган.
Қарздорнинг фаолият тури бўйича ҳисобрақамида 2024 йилдан буён
маблағ айланмаси амалга оширилмаган ҳамда кредит қарздорлиги тўланмаган.
Шундан сўнг, аризачи қарздорга нисбатан банкрот деб топиш тўғрисидаги
ариза билан судга мурожаат қилган.
Кўзатув таомили жараёнида муваққат бошқарувчиси томонидан
қонунчиликда белгиланган ишлар амалга оиширилиб, 2025 йил 24 сентябрда
кредиторлар умумий йиғилиши ўтказилиб, кредиторлар реестри шаклантирилиб
тасдиқланган.
Қарздорнинг мавжуд мол-мулкларини бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида
бир қанча ташкилотларга хат билан мурожаат қилинган.
Жиззах вилоят ИИББ ЙХХБнинг 2025 йил 28 июлдаги 10/8-1663-сонли
жавоб хатига кўра, қарздорнинг номида 2020 йил 23 майда рўйхатга олинган
25 148 С
давлат рақам белгили УАЗ-3962-русумли, 2020 йил 23 майда
рўйхатга олинган 25 692 А
давлат рақам белгили ГАЗ-53 А-русумли, 2020
йил 23 майда рўйхатга олинган 25 690 А
давлат рақам белгили S Z NP13
русумли, 2020 йил 23 майда рўйхатга олинган 25 694 А
давлат рақам белгили
Z-5334-русумли автотранспорт воситаси мавжудлиги маълум қилинган.
Кадастр агентлигининг давлат кадастрлар палатаси Жиззах вилоят
бошқармасининг 2025 йил 24 июлдаги 05-19-12254-сонли хатига биноан,
қарздорга 2022 йил 9 августда тузилган 956-сонли ижара шартномасига асосан
Фориш туман ҳудудида 13:11:000001209, 13:11:001029273, 13:11:001029274,
13:11:001029275, 13:11:01029276, 13:11:001029277 кадастр рақамли қишлоқ
хўжалиги ерлари ижарага берилганлиги, Фориш тумани, Эгизбулоқ МФЙ
ҳудудида 13:11:03:08:02:0022-сон, 13:11:03:08:02:0023-сон, 13:11:03:08:02:0024сон, 13:11:03:08:02:0033-сон, 13:11:03:08:02:0052-сон, 13:11:03:08:02:0059-сон,
13:11:40:01:01:0609-сон кадастр рақамли нотурар бинолари, 2019 йил
8 августдаги ижара шартномасига асосан 13:11:03:08:02:0036-сон ҳамда
2017 йил 4 июлдаги 1284-сонли ҳоким қарорига асосан 13:11:40:01:01:0622-сон
кадастр рақамли ер участкаси ажратилганлиги давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги маълум қилинган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуаси устидан
назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармасининг хатига кўра,
қарздорнинг номига 2010 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами 25 АА166,
техник паспорт, гувоҳнома рақами UZ084975 бўлган Трактор тиркамаси
(2ПТС-4-793) техникаси, 1991 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами
25 АА175, техник паспорт, гувоҳнома рақами UZ184951 бўлган Эксковатор
техникаси, 1978 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами 25 АА174, техник
паспорт, гувоҳнома рақами UZ084945 бўлган Эксковатор занжирли
техникаси, 2010 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами 25 АА173, техник
паспорт, гувоҳнома рақами UZ084937 бўлган Трактор (ТТЗ-80.10)
техникаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳамда 2024 йил 25 октябрда 1 та
Вилкали юклагич, 1 та Булдозер ва 1 та Фронтал юклагич ҳисобдан чиқарилган.
“Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарияси” давлат корхонасининг
2025 йил 21 июлдаги 02/10-4230-сонли хатига асосан қарздорнинг номида оддий
акция (“Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” акциядорлик тижорат банки),
664335 дона қимматли қоғозлар, қимматли қоғозларнинг номинал қиймати
19 сўмни ташкил этиши, қимматли қоғозларнинг ҳисобини юритадиган
инвестиция воситачиси “ shk nt inv stitsi m jmui” ХК ҳисобланиши, оддий
акция (“Эски шаҳар буюм савдо комплекси” акциядорлик жамияти), 5000 дона
қимматли
қоғозлар,
қимматли
қоғозларнинг
номинал
қиймати
500 сўмни ташкил этиши, қимматли қоғозларнинг ҳисобини юритадиган
инвестиция воситачиси “ shk nt inv stitsi m jmui” ХК ҳисобланиши, оддий
акция (“Ипотека банки” акциядорлик тижорат банки), 4050156 дона қимматли
қоғозлар, қимматли қоғозларнинг номинал қиймати 1 сўмни ташкил этиши,
қимматли қоғозларнинг ҳисобини юритадиган инвестиция воситачиси “ irin hi
b nkl r r d zit ri ” МЧЖ ҳисобланиши маълум қилинган.
Мажбурий ижро бюроси Фориш туман бўлими томонидан муваққат
бошқарувчисига тақдим қилган 2025 йил 18 сентябрдаги 490/25-сонли
маълумотига кўра, қарздор ҳисобида 561 дона 12 337 532 133 сўмлик ижро
ҳужжатлари бўлим иш юритувида мавжудлиги маълум қилинган.
4
Муваққат бошқарувчисининг якуний ҳисоботида кредиторлар реестри
бўйича навбатсиз тўловлар бўйича муваққат бошқарувчи иш ҳақидан 23 617 636
сўм, иш ҳақидан даромад солиғи 3 220 587 сўм, ижтимоий тўловдан 3 220 587
сўм, газета эълони учун 300 000 сўм, канцелария харажатларидан 350 000 сўм,
давлат божлари 357 055 936 сўм, биринчи навбат тўловлари: 520 нафар
фуқароларга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган тўловларни берилишини
назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича 7 410 496 206 сўм, иккинчи навбат
тўлвлари: аризачи томонидан ажратилган кредит маблағи бўйича қарздорлик
9 345 079 241 сўмни, Жиззах вилоят солиқ бошқармасидан 2 058 499 107 сўм,
“LI D
t l
hn l g ” МЧЖдан 950 000 000 сўм, “S l d ss i t s” МЧЖдан
470 550 000 сўм, “Қ” МЧЖдан 1 146 094 617 сўм, Жиззах ҳудудий электр
тармоқлари корхонасидан қарзи 775 711 761 сўм, “Sird r m g luks” МЧЖдан
356 317 415 сўм, “R q mli tr nsf rm tsi m rk zi” МЧЖдан 618 118 980 сўм,
“ rust il buzin s” МЧЖдан 554 449 795 сўм, “ g’-k n mu ndis” МЧЖдан
97 665 225 сўм, “O’z vt s n t-L sing” МЧЖдан 58 186 088 сўм, “P tr l ut nd
industri l” МЧЖдан 86 964 990 сўм, “Хразм шакар” МЧЖдан 193 825 186 сўм,
“Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия
жамғармаси Жиззах вилоят бошқармаси” давлат муассасасидан 107 825 923
сўмни ташкил этиши кўрсатилган.
Қонуннинг 52-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш
тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар
мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг
5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик
аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Қонуннинг 142-моддасига кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида
қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини
тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди.
Қарздор кредиторлар йиғилишининг 2025 йил 24 сентябрдаги баёнига
кўра, қарздор пул мажбуриятлари, кредиторлар талабларини қаноатлантириш ва
(ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир
эмаслиги, яъни корхонада вақтинча тўловга қобилиятсизлик аломатлари
мавжудилиги сабабли қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинганлигини инобатга олиб, суд
аризачи ва муваққат бошқарувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларга
таянган ҳолда аризачининг талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Қонуннинг 140-моддаси бешинчи қисмига асосан, суд қарздорни банкрот
деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги қарорида қарздор
юридик шахс фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда,
кредиторлар йиғилишининг, тугатиш бошқарувчисининг ва (ёки) тегишли
давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг илтимосномасига кўра тугатишга доир иш юритиш қарздорнинг
фаолиятини тўхтатмасдан амалга оширилишини кўрсатиши мумкин. Бунда
5
қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар
тузилган ва фаолиятини давом эттириш учун зарур бўлган шартномаларини
бажаришни тўхтатишга ёки уларни бажаришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Судга муваққат бошқарувчи, Жиззах вилоят ҳокимининг ижроия
маҳкамаси томонидан илтимоснома тақдим қилиниб, қарздор йирик корхона
ҳисобланиши, қарздорнинг асосий фаолият тури оҳак қазиб олиш, уни қайта
ишлаш ва хом-ашёсидан тайёрланган маҳсулотларни аҳоли, ташкилот ва
корхоналарга етказиб бериш ҳисобланиши сабабли қарздорга оид тугатишга
доир иш юритиш қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан амалга ошириш
сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан
дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига
юборилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 51, 141, 142-моддаларига ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170,
176–179, 186-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р
Қ И Л Д И:
Аризачи “ААА” хусусий акциядорлик тижорат банкининг аризаси
қаноатлантирилсин.
Қарздор “FFF” акциядорлик жамияти тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб
топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш фаолиятини тўхтатмаган ҳолда
амалга ошириш бошлансин.
“FFF” акциядорлик жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб учинчи
тоифали суд бошқарувчи F номзоди тасдиқлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - “FFF” акциядорлик жамиятининг
тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш
юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 52-53 ва 143-моддаларида кўрсатилган
қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш;
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларини тўлиқ
бажариш;
- мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тегишли рўйхатга олувчи органга,
Мажбурий ижро бюросининг Фориш туман бўлимига, Жиззах вилоят солиқ
бошқармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлигининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасига тақдим этиш;
6
- сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб
келиш аломатларини аниқлаш натижалари бўйича икки ойлик муддат ичида
хулоса тайёрлаб судга ва жиноят аломатлари аниқланган тақдирда тегишли
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилиш;
- тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган тартибда
олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш
юклатилсин.
“FFF” акциядорлик жамияти бошқарув органи зиммасига уч иш куни
ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари,
моддий ва бошқа қимматликларини тугатиш бошқарувчисига топширилишини
таъминлаш мажбурияти юклатилсин.
“FFF” акциядорлик жамияти ҳисобидан “ААА” хусусий акциядорлик
тижорат банки фойдасига 1 125 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харжати
ундирилсин.
“FFF” акциядорлик жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ҳ.Мамарасулов
7