Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2004-2501/4323 Дата решения 29.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья XAMIDOV SHERALI ZARIPOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение YA YOBEK SAVDO Ответчик / Подсудимый
Source ID ecfbdf67-584a-44e9-bd04-4b78002f8036 Claim ID PDF Hash fc0e0296a6c3b9be... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 386-моддаси аролик кодекси 386 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2004-2501/4323-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қоракўл тумани 2025 йил 29 октябрь Қоракўл туманлараро иқтисодий суди, судья Ш.З.Хамидов раислигида, Р.Расуловнинг котиблигида, даъвогар “YA YOBEK SAVDO” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Қўрғонтепа туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича ишни Қоракўл туман прокурори ёрдамчиси Ҳ.Жўрақулова, даъвогар вакили Н.Тўхтаев (ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,а н и қ л а д и: Даъвогар “YA YOBEK SAVDO” масъулияти чекланган жамияти Қоракўл туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Қўрғонтепа туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси ва “YA YOBEK SAVDO” масъулияти чекланган жамияти ўртасида имзоланган шартномаларнинг ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 99.200.000 сўмлик топширилган маҳсулотлар қийматини ундиришни сўраган. Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 октябрдаги ажрими билан ишга низо предмети юзасидан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қўрғонтепа туман иқтисодиёт ва молия бўлими, Андижон вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида жавобгар ва Қўрғонтепа туман иқтисодиёт ва молия бўлими белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок этишмади. Андижон вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси ишни бошқарма вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб, ҳал қилишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони қўллабқувватлаб, даъво талабига аниқлик киритиб, жавобгарга 99.200.000 сўмлик битум маҳсулотини топширганлигини, бироқ жавобгар томонидан шартномалар ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли, қарздорликни тўлаш имкони бўлмаётганлигини маълум қилганлигини таъкидлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъвони қаноатлантириш тўғрисида фикр билдирди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 20 апрелда 4-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан, сотувчи ўзига тегишли бўлган товар (маҳсулот)ни ушбу сотиб олувчига мулк қилиб топшириш, сотиб олувчи эса товар (маҳсулот)ни қабул қилиш ва ушбу шартномада белгиланган муддатларда тўлаш мажбуриятини олади. Шартнома қиймати 99.200.000 сўмни ташкил этади. Шартноманинг 2.1-бандига асосан, буюртмачи ушбу шартнома ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 5 календарь кун ичида 15 фоиз олдиндан тўлаш мажбуриятини олади, қолган 85 фоизини товарни олгандан сўнг 10 календарь кун ичида қабул-қилиш топшириш далолатномаси, ҳисоб-фактурага асосан тўлайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 30 апрелда 3-сонли ҳисобфактурага асосан 99.200.000 сўмлик битум маҳсулотлар топширилган. Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилмаган. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шартлиги белгиланган. Даъвогар ва жавобгар ўртасида имзоланган 2023 йил 20 апрелда 4-сонли олди-сотди шартномаси тендер савдоларисиз тўғридан-тўғри тузилган ва қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим ҳисобланади. Шу боис, даъвогар мазкур шартномаларининг ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб топширилган маҳсулотлар қийматини ундиришни сўраган. ФКнинг 11-молласига кўра, битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усули ҳисобланади. ФКнинг 116-моддасига асосан, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. ФКнинг 114-моддасига асосан, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарори (кейинги ўринларда Пленум қарори деб юритилади)нинг 7-бандига кўра, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талабни бундай битим ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қилувчи ҳар қандай манфаатдор шахс тақдим этиши мумкин. Пленум қарорининг 8-бандига асосан, агар даъво аризасида ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида талаб қўйилмаган бўлса, бироқ унинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигини даъвогар бундай битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талабни асослашда келтирган бўлса, судлар фақатгина бундай битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида қарор мавжуд эмаслигига асосланиб даъвони қаноатлантиришни рад этишга ҳақли эмаслар, балки қарорнинг асослантирувчи қисмида даъвогарнинг важларига баҳо беришлари лозим. Агар суд муҳокамаси пайтида жавобгар ўз эътирозларида битимнинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига асосланаётган бўлса, судлар жавобгарнинг эътирозларига баҳо беришлари ва улар асосли бўлган тақдирда, низонинг вужудга келишига сабаб бўлган битимнинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигидан келиб чиқиб, иш бўйича қарор қабул қилишлари лозим. Пленум қарорининг 22-банди кўра, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатлари даъвогарнинг ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаби қаноатлантирилганидан кейин ҳам, бундай қарор мавжуд бўлмаганда ҳам қўлланилиши мумкин. Бундай қарор мавжуд бўлмаганда, судлар битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллашни қарорнинг асослантирувчи қисмида ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим факти мавжудлиги тўғрисидаги хулосалари билан асослаб беришлари лозим. Пленум қарорининг 24-банди кўра, ФК 114-моддасининг иккинчи қисмига асосан битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Бунда судлар инобатга олишлари лозимки, олинган нарсани аслича қайтариб бериш имконияти бўлмаган ҳолларда (мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат) олинган нарсанинг ўрнини тўлдириш миқдори ўхшаш вазиятларда, одатда ўхшаш мол-мулкдан фойдаланиш (ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) учун олинадиган баҳо бўйича аниқланади. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаларига кўра етказиб берилган маҳсулотларни нарсани аслича қайтариб бериш имконияти мавжуд эмас. Шунга кўра, суд даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган олди-сотди шартномасининг ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим факти мавжудлигини инобатга олиб, 99.200.000 сўмлик топширилган маҳсулотлар қийматини ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатлари ва 992.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, ФКнинг 11, 114, 116, 386, 703, 236-моддалари, ИПКнинг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланилсин. Жавобгар Қўрғонтепа туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасидан даъвогар “YA YOBEK SAVDO” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 99.200.000 сўмлик топширилган маҳсулотлар қиймати ҳамда олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, 992.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят (протест) бериш мумкин. Судья Ш.З.Хамидов