Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/8895 Дата решения 29.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4778faa9-22c4-4e14-b076-b7d24dc7c162 Claim ID PDF Hash ad123c1c11240bc6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онун 8-моддаси онун 8 law
онуннинг 47-моддаси онуннинг 47 law
Низомнинг 28-моддаси Низом 28 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8895-сонли иш 4 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 29 октябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***нинг раислигида, судья ёрдамчиси ***нинг котиблигида, даъвогар вакили *** (ишончнома асосида), жавобгар вакили *** (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар "***" акциядорлик жамиятидан давлат фойдасига жами 87.782.400 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (матнда “даъвогар” ёки “инспекция” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "***" акциядорлик жамияти (матнда “жавобгар” ёки “жамият” деб юритилади)дан 87.782.400 сўм жаримани ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабига нисбатан эътироз билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Ўзэнергоинспекция" Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан бошқарманинг 2025 йил 5 июндаги 18-2-2031/127-сонли буйруғига асосан 2025 йил 17 июнда Бухоро вилоят Бухоро шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган "***" акциядорлик жамияти тасарруфида бўлган Қоракўл туман электр таъминоти корхонасида Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги "Энергия тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги 940-сонли қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) талабларига риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказилган. Текшириш жараёнида акциядорлик жамиятининг Қоракўл туман электр таъминоти корхонасида ёқилғи-энергия ресурсларини беҳуда сарфлаш, улардан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш борасида давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ назорат тадбири давомида, норматив ҳужжатлар билан белгиланган талабларга жавоб бермайдиган техник ҳолат ва тизимнинг элементларидан сертификатлаштирилмаган ҳолда фойдаланганлиги аниқланган. Жумладан, 2024 йил 1 декабрдан 225 йил 13 июнга қадар Қоракўл ТЭТК ҳисобидаги 117-сонли трансформаторда ПК-10 кВли стандарт саклагичлар ўрнига қўлбола сим (жучок) ўрнатиш орқали 202 506 кВт.с; 4 - 62-сонли трансформаторда ПК-6 кВли стандарт сақлагичлар ўрнига қўлбола сим (жучок) ўрнатиш орқали 134.464 кВт.с; - 1-сонли трансформаторда ПК-6 кВли стандарт сақлагичлар ўрнига қўлбола сим (жучок) ўрнатиш орқали 134.002 кВт.с; - 113-сонли трансформаторда ПК-6 кВли стандарт сақлагичлар ўрнига қўлбола сим (жучок) ўрнатиш орқали 167.993 кВт.с; - 12-сонли трансформаторда ПК-6 кВли стандарт сақлагичлар ўрнига қўлбола сим (жучок) ўрнатиш орқали 231.969 кВт.с; - 7-сонли трансформаторда ПК-6 кВли стандарт сақлагичлар ўрнига қўлбола сим (жучок) ўрнатиш орқали 280.282 кВт.с; - 419-сонли трансформаторда ПК-6 кВли стандарт сақлагичлар ўрнига қўлбола сим (жучок) ўрнатиш орқали 201.177 кВт.с; - жами 8 та ностандарт ва сертификатлаштирилмаган электр ускуналар ўрнатилган трансформатор пунктлари орқали 1.463.038 кВт.с. электр энергияси истеъмолчиларга етказиб берилган. Аниқланган ҳолатлар юзасидан 2025 йил 17 июнда 18-2-20-31/127-сонли далолатнома тузилган. Юқорида аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича "Ўзэнергоинспекция" томонидан 1.463.038 кВт.с. электр энергияси тарифининг 10 фоизи миқдорида, яъни 87.782.400 сўм жарима қўлланилган. Қонун 8-моддаси талабларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади). Махсус ваколатли давлат органи: энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади; давлат дастурларини ва бошқа дастурларни, стратегияларни ишлаб чиқади, амалга оширади ҳамда назорат қилади ҳамда ваколати доирасида бошқа вазифаларни бажаради. Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари томонидан сертификатлаштирилмаган энергетика ускуналаридан, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларининг элементларидан фойдаланиш — сертификатлаштирилмаган энергетика ускуналари, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларининг элементлари ёрдамида сарфланган ёки узатилган энергия қийматининг ўн фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Қонуннинг 47-моддасига мувофиқ, ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари томонидан сертификатлаштирилмаган энергетика ускуналаридан, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларининг элементларидан фойдаланиш — сертификатлаштирилмаган энергетика ускуналари, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларининг элементлари ёрдамида сарфланган ёки узатилган энергия қийматининг ўн фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Инспекциянинг 2025 йил 18 июндаги 580-сонли қарори билан қўлланилган жаримани бир ойлик муддатда ихтиёрий тўлаш белгиланган. Жавобгар томонидан қарор ижросиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан қўлланилган молиявий жаримани ундиришни сўраган. 4 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги 121-сон қарори билан тасдиқланган "Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисида"ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 21бандига мувофиқ, Ваколатли органнинг ходимлари томонидан тузилган далолатномалар ҳамда ваколатли орган томонидан қабул қилинган қарор молиявий санкциялар қўллаш учун асос ҳисобланади. Низомнинг 28-моддасига биноан, ваколатли органнинг қарори асосида қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда, ушбу Низомнинг 32бандидаги ҳолатларда олти ой муддатда тўлаб берилмаган тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида ундирилади. Бунда ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисидаги аризани судга белгиланган тартибда ўн иш куни ичида киритади. Суднинг жаримани ундириш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Юқоридагилардлан келиб чиққан ҳолда, суд, даъвогарнинг даъво аризаси асослилигини инобатга олиб, даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантирилганлиги сабабли жавобгардан даъвогар фойдасига 41.200 сўм почта харажатини ундиришни, жарима ундириш тўғрисидаги талаб учун жавобгардан Республика бюджетига 1.755.648 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179 ва 186моддаларини қўллаб, суд Қ Р Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. "***" акциядорлик жамиятидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фойдасига жами 87.782.400 сўм жарима ҳамда олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар "***" акциядорлик жамиятидан Республика бюджетига 1.755.648 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. 4 Судья ***