Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2502/5832 Дата решения 29.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOV BEXZOD ULUG‘MURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 56bd0648-2508-4b7d-b852-15934e82d27c Claim ID PDF Hash 1799bb12fbbb17ca... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
нинг 50-моддаси нинг 50 law
ФК 8-моддаси ФК 8 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 706-моддаси ФКнинг 706 law
кодекси 47-моддаси кодекси 47 code_article
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
суд ФКнинг 326-моддаси суд ФК 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1802-2502/5832-сонли иш ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Яккабоғ туман 2025 йил 29 октябрь Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Махмудов раислигида, судья ёрдамчиси А.Темиров суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари Ш.Г.А, Қ.З.Ж (2025 йил 06 октябрдаги №01/1-146-сонли ишончнома асосида), даъвогар “ ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “B” фермер хўжалиги ҳисобидан 407 449 сўм асосий қарздорлик ва 118 975 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “ ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда — даъвогар ва/ёки бажарувчи, МТП) Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига жавобгар “B” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда — жавобгар ва(ёки) буюртмачи)га нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 407 449 сўм асосий қарз ва 118 975 сўм пеняни ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, МТП тизимидаги “Sh hris bz gr s rvis P" масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар ўртасида 2021 йил 12 февраль куни №93-сонли “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчиларга механизация ва сервис хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш юзасидан” шартнома(кейинги ўринларда — шартнома) тузилиб, мазкур шартноманинг 5.1-бандига асосан кўрсатилган хизмат қийматининг 15 фоизи миқдорида жарима ҳамда ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 50 фоиздан ортиқ бўлмаган пеня тўлаш белгиланган. 2024 йил 1 декабрь ҳолатида 407 449 сўм миқдорида кўрсатилган хизматлар учун қарздорлик мавжуд. 2025 йил 19 февраль кунидаги №29-сонли талабномага жавоб берилмаганлиги келтирилган. Суднинг ажрими билан ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят Қишлоқ хўжалик бошқармаси ва “Oq s r kl st r” масъулияти чекланган жамияти жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, Қашқадарё вилоят Қишлоқ хўжалик бошқармаси ва “Oq s r kl st r” масъулияти чекланган жамияти суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни жавобгар, Қашқадарё вилоят Қишлоқ хўжалик бошқармаси ва “Oq s r kl st r” масъулияти чекланган жамияти вакил (лар)и иштирокисиз ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида ИПКнинг 127,128,170-моддаси талаблари асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризада билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъвони қаноатлантиришни сўрашди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ИПК 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлардан аниқланишича, 2024 йил 30 сентябрда “Шаҳрисабз Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтган, ушбу йиғилиш кун тартибида даъвогарга “Шаҳрисабз Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятини бирлаштириш ва “Шаҳрисабз Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулки, мулкий ҳуқуқлари ва мажбуриятларини топшириш далолатномаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлаш ҳақида 1-сонли қарор қабул қилинган ҳамда 2024 йил 1 декабрь ҳолатига қишлоқ хўжалик корхоналаридан бўлган дебитор ва кредитор қарздорликларни “Шаҳрисабз Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти даъвогарга қўшилаётганлиги сабабли топшириш ва қабул қилиш далолатномаси тузилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК)нинг 50-моддаси иккинчи қисмига кўра, юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшилганида, бу юридик шахсга қўшилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатида кўрсатилганлигидан ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар ўтади. ФК 313-моддасига биноан, мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга ўтиши мумкин.Кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтиши учун, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг розилиги талаб қилинмайди.Агар қарздор кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтганлиги ҳақида ёзма равишда хабардор қилинган бўлмаса, янги кредитор шу туфайли келиб чиққан ўзи учун ноқулай оқибатлар хавфини ўз зиммасига олади. Мазкур ҳолда мажбуриятнинг дастлабки кредиторга нисбатан бажарилиши тегишли кредиторга нисбатан бажариш деб ҳисобланади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 28 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳуқуқи билан боғлиқ нормаларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 110-сонли Қарорида тушунтириш берилган. Демак, даъвогарнинг жавобгардан МТП негизида бўлган “Шаҳрисабз Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти олдидаги қарзларни талаб қилиш ҳуқуқига эгадир. ФК 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида тузилган шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 703-моддаси биринчи қисмига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, бажарувчи буюртмачининг буюртмасига биноан механизациялашган ишларни бажариш, сервис агротехника хизматлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш, моддий-техника ресурслари етказиб бериш, буюртмачи эса ушбу хизмат(иш)лар моддий-техника ресурсларини қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар407 449 сўм қарздорликни қоплаш юзасидан жавобгарга талабнома юборган, лекин жавобгар даъвогарнинг ушбу талабномасини оқибатсиз қолдирган. Шу муносабат билан, даъвогар жавобгардан шартнома бўйича юзага келган 407 449 сўм асосий қарз ва асосий қарз кечиктирилганлиги учун 118 975 сўм пеня ундириш талаби билан судга мурожаат қилган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 706-моддасига биноан ижрочи ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини умуман ёки тегишли даражада бажармаган ҳолларда у келтирилган зарарни буюртмачига батамом тўлаши шарт, лекин бу тўлов шартномада назарда тутилган хизматлар баҳосининг икки бараваридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш вақтида ижрочи мажбуриятини умуман ёки тегишли даражада бажармаган ҳолларда ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилгандан кучайтирилган жавобгарлик назарда тутилиши мумкин. Суд, даъвогарнинг жавобгардан 407 449 сўм асосий қарздорликни ундириш талабини иш мавжуд ҳужжатлари ва ишда иштирок этувчи шахсаларнинг тушунтиришлари билан, шунингдек, суднинг сўров хати билан Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасидан олинган электрон ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатнома ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топиши муносабати билан инкор этиб бўлмайди. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддасига асосан товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 522-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 2бандида электрон ҳисобварақ-фактура - товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, электрон ҳисобварақфактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжатлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши қайд этилган. Юқорида қайд этилганларга асосан, суд даъвонинг 407 449 сўм асосий қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво талабининг ушбу қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан қарздорлик ўз вақтида қопламаганлиги сабабли 118 975 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 263-моддасига асосан неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 25моддасига асосан товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик, ишларни бажармаслик ёки хизматларни кўрсатмаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.1-бандига кўра, бажарувчи томонидан кўрсатилган хизмат ва бажарилган ишлар учун тўловларни ўз вақтида тўламаган буюртмачи бажарувчига ҳар бир қилинган иш ёки кўрсатилган хизмат қийматининг 15% миқдорида жарима ҳамда ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,4 % миқдорида пеня, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 % дан ортиқ бўлмаган миқдорда пул тўлашлиги белгиланган. Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 118 975 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам шартнома ва қонун талабларига мувофиқ асосли деб ҳисоблайди. Чунки, жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, келишилган муддатларда тўловларни амалга оширмасдан, асосий қарзни кечиктирган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги ҳақида тушунтириш берилган. Бундай ҳолларда, суд ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришларидан келиб чиққан ҳолда талаб этилаётган 118 975 сўм пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг молиявий аҳволини оғирлаштиришни ҳамда даъвогарнинг манфаатлариниинобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган 118 975 сўм пеня суммасини камайтириб, пеняни 50 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПКнинг 118-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 127-128,170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “ ” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “B” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “ ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 407 449 сўм асосий қарзва 50 000 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “B” фермер хўжалиги ҳисобидан Давлат бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья Б.У. Махмудов