Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2504/7366 Дата решения 29.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья SATTOROV AVAZJON NASURULLOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d46f3581-a883-48a1-931c-52eaf476ef79 Claim ID PDF Hash 46766599f7f60344... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 41-моддаси онуни 41 law
бандининг иккинчи хатбошисида ИПК 110-моддаси бандининг иккинчи хатбошисида ИПК 110 law
лилиги ФПКнинг 26-моддаси лилиги ФПК 26 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ***** тумани ***** йил 29 октябрь ***** туманлараро иқтисодий суди, судья *****нинг раислигида, *****нинг котиблигида, даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгарлар “*****” масъулияти чекланган жамияти ва “*****” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар тугатиш бошқарувчиси *****, “*****” масъулияти чекланган жамияти раҳбари *****, вакили ***** (2025 йил 15 октябрдаги *****-сонли ишончномага асосан), жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамияти вакили ***** (ишончномасиз) иштирокида, ***** туманлараро иқтисодий суд биносида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ***** туманлараро иқтисодий судига даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) жавобгарлар “*****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва “*****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади)га нисбатан даъво ариза билан муржаат қилиб, даъво талабида жавобгарнинг 06.01.2024 йилдаги 01-сонли умумий йиғилиш қарорини ҳамда 06.04.2024 йилдаги 04-сонли буйруғини ҳақиқий эмас деб топишни, шунингдек даъвогар ва жавобгар ўртасида ёпиқ аукцион савдоси натижалари бўйича 06.01.2022 йилда тузилган ****-сонли олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмаслигининг ҳуқуқий оқибатини қўллаб, 2015 йилда ишлаб чиқарилган “КОБАЛТ” русумли **** давлат рақамли автотранспорт воситасини жавобгарлардан қайтаришни сўраган. ***** туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 сентябрдаги ажрими билан иқтисодий иш тегишлигига кўра ***** туманлараро иқтисодий судига ўтказилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга берган кўрсатмасида даъво талабларини қувватлаб, даъво аризасида келтирилган важларини такрорлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво аризасига нисбатан эътироз билдириб, уни рад этишни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган МЧЖ вакили даъво аризасига нисбатан эътироз билдириб, уни рад этишни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. 2 Ишда мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар ***** туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 6 июндаги ҳал қилув қарори билан банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган. Даъвогарни тугатиш жараёнида унга тегишли бўлган 2015 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами ****, кузов рақами ****, давлат рақами **** бўлган оқ рангли “ b lt” русумли автотранспорт воситаси 06.01.2022 йилда савдо ташкилотчиси “Сурхон савдо инвест” МЧЖ томонидан ташкил этилган ёпиқ аукцион савдо натижалари бўйича ****-сонли баённомага асосан жавобгарга 18 400 000 сўмга сотилган. 2022 йил 6 январда ****-сонли олдисотди шартномаси расмийлаштирилган. Мазкур автотранспорт воситаси 2023 йил 23 декабрда жавобгар ҳисобига рўйхатга олиниб, унга ******* давлат рақами берилган. Шундан сўнг, ушбу автотранспорт воситаси ******* давлат рақами билан 2024 йил 8 январда балансдан балансга ўтказиш йўли билан МЧЖ балансига қайта рўйхатдан ўтказилган. ***** туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар билан жавобгар ўртасида ёпиқ аукцион савдоси натижалари бўйича 06.01.2022 йилда тузилган *****-сонли олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. Шунга асосан, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар 06.01.2024 йилдаги 01-сонли умумий йиғилиш қарорини ҳамда 06.04.2024 йилдаги 04-сонли буйруғини ҳақиқий эмас деб топишни, даъвогар ва жавобгар ўртасида ёпиқ аукцион савдоси натижалари бўйича 06.01.2022 йилда тузилган ******-сонли олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмаслигининг ҳуқуқий оқибатини қўллаб, 2015 йилда ишлаб чиқарилган “КОБАЛТ” русумли ***** давлат рақамли автотранспорт воситасини жавобгарлардан қайтаришни сўраган. Суд қўйидаги асосларга кўра даъво талабининг 06.01.2024 йилдаги 01-сонли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрдаги “Масъулияти чекланган жамияти тўғрисида”ги 310-II-сонли Қонунининг 41-моддасига кўра, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин. Агар жамият иштирокчиси шикоятга сабаб бўлган қарорни қабул қилган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида иштирок этган бўлса, мазкур ариза шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал 3 этишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 262-сонли қарорининг 20-бандида «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасига асосан жамият бошқарув органининг қарори ушбу қарорни қабул қилиш бўйича овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг даъвоси билан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда даъвогар жавобгарнинг иштирокчиси ҳисобланмайди. Шу сабабли, суд даъвогар жавобгарнинг 06.01.2024 йилдаги 01-сонли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш талаби билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эмас деб ҳисоблайди ва ушбу талабни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида жавобгарнинг 06.04.2024 йилдаги 04-сонли буйруғини ҳақиқий эмас деб топиш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 26-моддаси кўра, иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолар келтириб ўтилган бўлиб, унга кўра буйруқни ҳақиқий эмас деб топиш талаби назарда тутилмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан Иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 13-сонли қарори 22-бандининг иккинчи хатбошисида ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ, агар иш иқтисодий суд, фуқаролик ишлари бўйича суд ёки маъмурий судда кўриш учун тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Яъни, иш судларнинг эмас, балки бошқа органларнинг (масалан, ҳокимлик, нотариус ва бошқалар) ваколатига тегишли бўлганда, шунингдек, билдирилган талаб ҳуқуқни ҳимоя қилишга қаратилмаган тақдирда иқтисодий суд иш юритишни юқоридаги асосга кўра тугатади. Ишнинг иқтисодий судга тааллуқлилиги ИПКнинг 25 ва 26-моддалари, фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқлилиги ФПКнинг 26-моддаси ва маъмурий судга тааллуқлилиги МСИЮтКнинг 26 ва 27-моддалари талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади деб тушунтириш берилган. Демак, даъвогарнинг буйруқни ҳақиқий эмас деб топиш талаби судга тааллуқли эмас. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-банига кўра, иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса иш юритишни тугатади. Шу боис, суд даъвогарнинг ушбу талаби бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топади. Бундар ташқари, даъвогарнинг даъво талабида даъвогар ва жавобгар ўртасида ёпиқ аукцион савдоси натижалари бўйича 06.01.2022 йилда тузилган *******-сонли олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмаслигининг ҳуқуқий оқибатини қўллаб, 2015 йилда ишлаб чиқарилган “КОБАЛТ” русумли **** давлат рақамли автотранспорт воситасини жавобгарлардан қайтаришни сўралган. 4 Маълум бўлишича, ***** туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар билан жавобгар ўртасида ёпиқ аукцион савдоси натижалари бўйича 06.01.2022 йилда тузилган 1-УО-сонли олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. Мазкур ҳал қилув қарори бугунги кунда қонуний қучда. ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 113-моддасининг учинчи қисмига кўра, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли. ФК 114-моддасининг иккинчи қисмига кўра, битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса молмулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Шунга кўра, суд 06.01.2022 йилдаги *****-сонли олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмаслигининг ҳуқуқий оқибатини қўллаб, 2015 йилда ишлаб чиқарилган “КОБАЛТ” русумли ***** давлат рақамли автотранспорт воситасини жавобгарлардан даъвогарга қайтаришни лозим деб ҳисоблайди. Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, даъво талабининг 06.01.2024 йилдаги 01-сонли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш талабини қаноатлантиришни рад этишни, даъвонинг 06.04.2024 йилдаги 04-сонли буйруқни ҳақиқий эмас деб топиш қисми бўйича иш юритишни тугатишни ҳамда даъвонинг 06.01.2022 йилдаги *****-сонли олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмаслигининг ҳуқуқий оқибатини қўллаб, 2015 йилда ишлаб чиқарилган “КОБАЛТ” русумли ***** давлат рақамли автотранспорт воситасини жавобгарлардан қайтариш талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. ИПК 118-моддасига мувофиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида мутаносиб тақсимлашни, даъво талабининг рад этилган қисми бўйича ундирилиши лозим бўлган 4 120 000 сўм давлат божини даъвогардан республика бюджетига, даъво талабининг қаноатлантирилган қисми бўйича ундирилиши лозим бўлган (2022 йил 6 январдаги ёпиқ аукцион савдо натижалари бўйича тузилган ****-сонли баённомага асосан автотранспорт воситаси 18 400 000 сўм этиб белгиланганидан келиб чиқиб) 368 000 сўм давлат божини республика бюджетига ундиришни, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси талабидан келиб чиқиб, даъвонинг иш юритиш тугатилган қисми бўйича давлат божи ундирмасликни, шунингдек, олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ҳамда иш видеоконференцалоқа режимида 5 кўриш билан боғлиқ бўлган 103 000 сўм суд харажатини жавобгардан Олий суд депозитига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, ИПК 73, 110, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамиятини 06.01.2024 йилдаги 01-сонли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамиятини 06.04.2024 йилдаги 04-сонли буйруғини ҳақиқий эмас деб топиш талаби бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамиятининг тарафлар ўртасида ёпиқ аукцион савдоси натижалари бўйича 06.01.2022 йилда тузилган *****сонли олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмаслигининг ҳуқуқий оқибатини қўллаб, 2015 йилда ишлаб чиқарилган “КОБАЛТ” русумли ***** давлат рақамли автотранспорт воситасини жавобгарлардан қайтариш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. Тарафлар ўртасида ёпиқ аукцион савдоси натижалари бўйича 06.01.2022 йилда тузилган ***-сонли олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмаслигининг ҳуқуқий оқибати қўлланилсин. Жавобгарлар “*****” масъулияти чекланган жамияти ва “*****” масъулияти чекланган жамиятидан 2015 йилда ишлаб чиқарилган “КОБАЛТ” русумли ***** давлат рақамли автотранспорт воситаси ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб 20 кун ичида даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамиятига қайтарилсин. Республика бюджетига: -даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамиятидан 4 120 000 сўм; - жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамиятидан 368 000 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: -даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; - Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья *******