← Назад
Решение #2858654 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| онуни | 16 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 384 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси МЖтК | 65 | 1 | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| айъати ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/11134-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – М.Холиқов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья – Б.Исаков
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 29 октябр
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
А.Сувонқулов раислигида, ҳайъат аъзолари – судьялар Н.Сангиров ва
Б.Исаковдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Хамдамовнинг суд
мажлиси котиблигида, Сирдарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори
Ж.Соипов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси вакили М.Шерназаров (ишончнома асосида), жавобгар
“BES BULOQ
B R K LI
IR ONI”
фермер
хўжалиги
раҳбари
Х.Муртозоқулов, даъвогар вакили И.Бегмуродов (ишончнома асосида),
Кадастрлар палатаси Гулистон туман филиали вакили С.Махаммаджонов
(ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё
вилояти ҳудудий бошқармасининг “BES BULOQ B R K LI
IR ONI”
фермер хўжалиги манфаатида киритган апелляция шикоятига асосан Гулистон
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 августдаги ҳал қилув қарорининг
қонунийлигини иш ҳужжатлари билан биргаликда ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Гулистон туман хокимлиги судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “BES BULOQ B R K LI IR ONI” фермер хўжалиги билан
2021 йил 27 июлда тузилган 484-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш шартномасини бекор қилишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси
жавобгар “BES BULOQ B R K LI IR ONI” фермер хўжалиги манфаатида
судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, апелляция шикоятини
қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган
учинчи шахслар туман фермерлар кенгаши ва туман қишлоқ хўжалиги бўлими
суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
1
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддаси
тўртинчи қисми талаби доирасида, иш (шикоят)ни мавжуд иш ҳужжатлари
асосида улар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Жавобгар вакиллари суд мажлисида апелляция шикоятини қувватлаб,
ундаги важларни такрорлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
бекор қилишни ва даъвони рад этишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили апелляция шикоятига эътироз билдириб,
шикоятни рад этишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган кадастр вакили ишдаги хужжатлар асосида
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Судлов
ҳайъати,
тарафлар
вакилларининг
тушунтиришларини,
прокурорнинг апелляция шикоятини рад этиш ва биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги фикрини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, шикоят важларини текшириб, қуйидаги асосларга
кўра, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 27 июлда
484-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида шартнома
тузилган бўлиб, мазкур шартномага мувофиқ жавобгарга 25,4 га ер майдонлари
пахта - ғаллачилик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун ижарага
берилган.
Шартноманинг 15-бандига мувофиқ, ижарага олувчи давлат эҳтиёжлари
учун харид қилинадиган маҳсулот етиштирилишини ташкил этиш, ердан унинг
белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш, ягона ер солиғини ўз
вақтида тўлаш каби мажбуриятларга эга эканлиги, шунингдек, “Фермер
хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва бошқа қонун
ҳужжатларида назарда тутилган мажбуриятларга эга эканлиги белгиланган.
Шунингдек, шартноманинг 17-бандида ердан белгиланган мақсадда
фойдаланилмаганда, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун контрактация
шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалик экинлари экилганида ҳамда
қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда шартнома бекор бўлиши қайд
этилган.
Аниқланишича, Гулистон тумани қишлоқ хўжалиги бўлимининг
маълумотномасига кўра, Гулистон туман хокимининг 2025 йил 3 апрелдаги
2025 йил хосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш тўғрисидаги
82-9-124-Q/25-сонли қарорига асосан “BES BULOQ B R K LI IR ONI”
фермер хўжалигининг 7қ-контурдаги ер майдонининг 15 гектар ер майдонига
пахта, 10 гектар ер майдонига буғдой экини экилиши лозим бўлган майдонга
ноқонуний, режасиз бошқа экин яъни 7қ-контурдаги 15 гектар ер майдонига
шоли экилган.
Шунингдек, Гулистон туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходимлари, туман
фермерлар кенгаши, туман халқ депутатлари кенгаши депутатлари ва бошқа
мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирокида 2025 йил 10 июнда
2
“BES BULOQ B R K LI IR ONI” фермер хўжалигига ажратилган ер
майдонларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши ўрганилганида, фермер
хўжалиги 15 гектар ер майдонига пахта, 10 гектар ер майдонига ғалла экиш
лозим бўлсада, ўрганишда пахта экилиши лозим бўлган ер майдонига режасиз
15 гектар ерга шоли экилганлиги аниқланган.
Ваҳоланки, даъвогар Гулистон туман хокимлиги томонидан жавобгарга
2025 йил 23 апрелда режа тақсимотда белгиланган экин турларини экиши
юзасидан огоҳлантириш хати берилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 236-моддасига
асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса – иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни
16-моддасига кўра, фермер хўжалиги ер участкасидан қатъий белгиланган
мақсадда фойдаланиш, табиий объект бўлмиш ерга зарар етказмаслик, ер
участкасини асраш, унинг унумдорлигини сақлаш ва ошириш юзасидан сарфхаражатлар қилиш – унинг мажбуриятлари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг
6-бандида, ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига
номувофиқ фойдаланилганида, 7-бандида эса ер участкасидан оқилона
фойдаланилмаганда – ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор бўлиши
белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга ердан мақсадсиз фойдаланаётганлиги
сабабли 2025 йил 27 майда ер ижара шартномасини ихтиёрий равишда бекор
қилиш хақида таклиф хати берилган.
Шунингдек, даъвогар томонидан 2025 йил 30 майда фермер хўжалиги
рахбарига ер майдонидан самарасиз фойдаланиб келаётганлиги учун ер ижараси
шартномасини бекор қилиб, ер майдонларини туман хокимлиги заҳирасига
қайтариш бўйича талабнома берилган.
Туман ҳокимлигининг огоҳлантириш хати ва талабномалари оқибатсиз
қолдирилган, ер ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги таклифи эса
фермер хўжалиги томонидан рад этилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 384-моддасига
асосан бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга
иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган
ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганда эса – ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Юқорида қайд этилганларга кўра, жавобгар томонидан ер майдонларидан
самарасиз фойдаланилиб келинаётганлиги иш ҳужжатлари билан ҳамда тарафлар
вакилларининг кўргазмалари билан ўз тасдиғини топади.
Шу боисдан, жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирилган важлари
асоссиздир.
3
Хусусан, жавобгарнинг 15 гектар ер майдонига пахта экилганлиги, бироқ
пахта униб чиқмаганлиги боис шоли экканлиги ҳақидаги важи бирон бир
далиллар билан ўз тасдиғини топмайди.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъво
аризасини қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари аниқланишича, жавобгар мунтазам равишда, яъни 2024 йил
ҳосил йилида хам 10 гектар ер майдонига ноқонуний равишда шоли экканлиги
боис жиноят ишлари бўйича Гулистон туман судининг 2024 йил 29 майдаги
қарорига кўра фермер хўжалиги раҳбари Ҳ.Мирзақулов ердан мақсадли
фойдаланиш мажбуриятини бажармагани ҳолати бўйича Ўзбекистон
Республикаси МЖтКнинг 65-моддасининг 1-қисми, 198-моддаси 1-қисмида
назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга
нисбатан 340 000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Шунингдек, Савдо-саноат палатаси вакилининг апелляция суд мажлисида
тақдим этган Гулистон туман ҳокимининг 2025 йил 28 октябрдаги 1/05-724сонли “BES BULOQ B R K LI IR ONI” фермер хўжалиги билан Гулистон
туман хокимлиги ўзаро келишувга эришилганлигини инобатга олиб, ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, апелляция суд ишини кўрмасдан қолдириш ҳақидаги хати
асоссиздир.
Сабаби, мазкур хат апелляция шикоятини кўрмасдан қолдиришга асос
бўлолмайди. Апелляция шикоятини берган тараф жавобгар манфаатида Савдосаноат палатаси бўлиб, жавобгар томони эса апелляция шикоятидан воз
кечмаган.
Бундан ташқари аниқланишича, туман хокимининг мазкур аризаси туман
хокими номидан бошқа шахс томонидан имзоланганлиги аниқланди.
Даъвогарнинг билдиришича туман хокими бугунги кунда чет эл хизмат
сафарида эканлиги билдирилди.
Шунингдек, туман хокимлигининг ишончнома асосида қонуний вакили
томонидан апелляция судлов ҳайъатига 2025 йил 29 октябрда хат билан
мурожаат қилиниб, унда даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган медиация
битими ноқонуний бўлганлиги сабабли унинг бекор қилиш юзасидан 2025 йил
17 октябрда медиаторга мурожаат хати юборилганлиги, даъвогар ушбу медиация
битими билан келишмаслиги ҳамда қонунга хилоф эканлиги туфайли тан
олмаслиги маълум қилиниб, жавобгарнинг апелляция шикоятини рад этиш
сўралган.
ИПКнинг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Бинобарин, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ишни
кўришда моддий ва процессуал қонунбузилишларига йўл қўйилмаганлигини,
уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос мавжуд эмаслигини инобатга олиб,
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шунингдек, судлов ҳайъати ИПК 118-моддасига мувофиқ, жавобгардан
Республика бюджетига 1 875 000 сўм давлат божи ва Олий суднинг депозит
4
ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни,
олдиндан тўланган почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим
деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 68, 118, 278, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қилади:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг “BES BULOQ B R K LI
IR ONI” фермер хўжалиги
манфаатида киритган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 августдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“BES BULOQ B R K LI IR ONI” фермер хўжалигидан 1 875 000 сўм
давлат божи Республика бюджетига ундирилсин.
“BES BULOQ B R K LI IR ONI” фермер хўжалиги ҳисобидан Олий
суднинг депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати
ундирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарордан норози томонлар Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят беришлари мумкин.
Раислик қилувчи
/имзо/
ҳайъат аъзолари:
А.Сувонқулов
Н.Сангиров
Б. Исаков
5