Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/5632 Дата решения 29.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 95223ac6-4d13-4e1f-9b5d-f6c83fb29724 Claim ID PDF Hash b048e500282cc1a6... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 49-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 49 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 324-моддаси ФК 324 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5632-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025йил29 октябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Курбанов, Сирдарё вилоят экология,атроф-муҳитни муҳофаза қилишва иқлим ўзгариши бошқармасининг жавобгар – “BAXTSELMASH” масъулияти чекланган жамиятидан 3 625 778 сўм асосий қарз, 1 812 889 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасива илова қилинган ҳужжатларни Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Сирдарё вилоят экология,атроф-муҳитни муҳофаза қилишва иқлим ўзгариши бошқармаси (кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) “BAXTSELMASH” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 3 625 778сўм асосий қарз, 1 812 889сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 4 (кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 203 -моддасига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар жавобгарга почта алоқаси орқали юборилган, жавобгар даъво аризаси юзасидан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрини тақдим этмаган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати узайтирилмайди. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, иш ҳужжатларига холисона ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 49-моддаси тўртинчи қисмида Давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ, атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириши, 66-моддасида мулкдор ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тасарруф этиши, мол-мулкдан фойдаланишда атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларидананиқланишича, “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф-муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан даъвогаргажавобгартомонидан 2023 йил йиллик учун3 625 778 сўм компенсация тўловтўлаб берилмаган. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги202-сонли ҳамда 2017 йил 15 июндаги “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги 375-сонли Қарорлари талаблари асосида атроф-табиий муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари жорий этилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 07 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сонли қарорнинг 1-иловаси билан тасдиқланган атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш даражасига кўра жавобгарнинг фаолият тури IIтоифадаги объект ҳисобланди Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарорига 1-иловасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида НИЗОМга кўра, компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китоби I — IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан, мувофиқ тарзда, ушбу Низомга 6-иловагамувофиқ электрон ёки қоғоз шаклида тузилади. Агар ҳисобот электрон шаклда тузилса электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларининг электрон базасига киритилиши таъминланиши, қоғоз шаклида бўлса у икки нусхада тузилиб, ҳисоб-китобларни солиштириш ва келишиш учун компенсация тўловчи субъектлар жойлашган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича шаҳар (туман) инспекциясига қуйидаги муддатларда тақдим этилади: I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар — ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача; III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар — ҳар йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача. Ҳисоб-китоблар компенсация тўловчи субъектлар томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига бевосита почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда улар тушганлиги ҳақидаги хабарнома билан бирга тақдим этишлари мумкин. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органи масъул шахси электрон шаклда тақдим қилинган компенсация тўловларининг ҳисобкитоби тўғрилигини текширади. Бу ҳолда икки иш куни ичида: мавжуд ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилган текширишда ҳисобкитоб тўғри деб топилган тақдирда, масъул шахснинг электрон рақамли имзоси билан компенсация тўловини амал ошириш учун компенсация тўловчи субъектга қайтарилади; компенсация тўловлари ҳисоб-китобларининг нотўғрилиги аниқланган ҳолатларда, масъул шахс электрон рақамли имзоси билан уларни компенсация тўловчи субъектга асосли камчиликларни кўрсатган ҳолда такроран кўриб чиқиш учун қайтаради. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича шаҳар (туман) инспекцияси қоғоз шаклида тақдим қилинган компенсация тўловларининг ҳисоб-китоби тўғрилигини аниқлайди. Бу ҳолда икки иш куни ичида: текширилган ҳисоб-китобнинг бир нусхаси масъул шахснинг имзоси билан компенсация тўловчи субъектга қайтарилади; компенсация тўловлари ҳисоб-китобларининг нотўғрилиги аниқланган ҳолатларда масъул шахс уларни компенсация тўловчи субъектга асосли камчиликларни кўрсатган ҳолда такроран кўриб чиқиш учун қайтаради. Компенсация тўловчи субъектлар аниқланган камчиликларни икки иш куни ичида бартараф қилиб, компенсация тўлови ҳисоб-китобларини қайта кўриб чиқиш ва келишиш учун тақдим этади. Ҳисоб-китобларда кўрсатилган компенсация тўлови суммалари, муайян давр учун ҳақиқатда ҳисобланган, шунингдек, тўланган аванс компенсация тўловлари суммалари билан солиштирилади. Ҳисобланган ва тўланган компенсация тўловлари ўртасида фарқ аниқланган ҳолатларда, ушбу фарқ ҳисоб-китоблар тасдиқланган санадан эътиборан ўн кун муддатда компенсация тўловчи субъектлар томонидан қўшимча равишда тўланади. Суд ишда тарафлар ўртасида атроф-муҳитни ифлослантирганлиги учун компенсация тўловлари ўзаро тарафлар ўртасидаги ҳисоб-китоби орқали ўз исботини топган деб ҳисоблаб даъво талабининг3 625 778 сўм компенсация тўлови ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари,даъвогар жавобгардан 1 812 889сўм пеня ундиришни сўраган. Юқоридаги Низом талаблари асосида маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида, пеня ундирилиши белгиланган. ФКнинг 263-моддасига кўра неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 324-моддасига кўра, қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган зарарни тўлаши шарт. Жавобгаршу даврга қадар қарздорликни тўлашчоралариникўрмаганлиги, неустойкани ундириш талаби асослилигиниинобатга олиб, Суд, даъвогарнинг жавобгардан 1 812 889сўм пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунингдек, 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, яъни 412 000 сўм давлат божини жавобгар зиммасига юклаб, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179, 2034, 2035-моддалари, ФКнинг 234, 236, 263, 324-моддаларини қўллаб, қ а р о р қи л д и: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “BAXTSELMASH”масъулияти чекланган жамиятидан: Сирдарё вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фойдасига 3 625 778 сўмасосий қарз, 1 812 889 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 412 000сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали белгиланган тартибда шикоят беришга ҳақли. Судья judgecode У.Р. Курбанов