← Назад
Решение #2858733 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 168 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 168 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 327 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2402/540-сонли иш
судья Д.И.Давлетов
АЖРИМИ
(суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани
қаноатлантириш тўғрисида)
Қўнғирот
октябрь
тумани
2025
йил
29
Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.И.Давлетовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг суд мажлиси
котиблигида, аризачи вакили ХХ (2025 йил 24 февралдаги 26-02195-сонли
ишончномага асосан), қарздор МЧЖ раҳбари ХХ ва вакили ХХ (2025 йил 16
майдаги 850323-сонли ордерга асосан), суд бошқарувчиси ХХ иштирокида,
аризачи ХХнинг қарздорХХга нисбатан соддалаштирилган тартибда тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан 2024 йил 02 октябрда
қабул қилинган тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини тамомлаш
тўғрисидаги ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш
тўғрисидагиХХнинг аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида суд биносида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ХХ судга ариза билан мурожаат этиб,ХХни соддалшатирилган
тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суднинг 2024 йил 16 июль кунги ҳал қилув қарори билан аризадаги
талаб
қаноатлантирилиб,ХХ
соддалаштирилган
тартибда
тўловга
қобилиятсиз деб эътироф этилган ва тугатишга доир иш очилган.
Ҳал қилув қарори билан қарздор ҳисобидан Республика бюджетига
1.020.000 сўм давлат божи ҳамда ХХ фойдасига 34.000 сўм почта харажати
ундирилиши белгиланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб ХХ тайинланган.
Тугатиш бошқарувчи 2024 йил 27 сентябрда тугатиш ишларини
якунланганлиги юзасидан якуний ҳисобот тақдим қилган ва хулосасида
қарздор жамият раҳбари томонидан қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб
келиш аломатлари мавжудлиги эмаслиги баён этилган.
Суднинг 2024 йил 02 октябрь кунги ажрими билан тугатишга доир иш
юритишни тамомланган. Шундан кейин қарздор Қўнғирот тумани адлия
бўлими давлат хизматлари маркази томонидан 2024 йил 30 октябрь куни
давлат реестридан чиқарилган.
Иш бўйича қарздор ХХ томонидан 2025 йил
09 октябрь куни
ариза билан судга мурожаат қилиб,ХХнинг мансабдор шахсларига нисбатан
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддасига асосан
325431/2025-20пн-сонли жиноят иши қўзғатилганлиги, шунингдек суд
бошқарувчи ўз вазифасини қонунчиликка кўра бажармаганлигини, яъни суд
бошқарувчиси МЧЖнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзларни
аниқлаштириш ҳамда тегишли тартибда МЧЖнинг муҳр ва штампларини
қабул қилмаганлигини, бундан ташқари ХХ ва ХХ” МЧЖ ўрталарида туз
маҳсулотларини сотиб олиш учун шартнома тузганлигини ва бу ҳақда суд
бошқарувчиси тегишли тартибда ўрганилмаганлигини инобатга олиб,
Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 02 октябрдаги
тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисидага ажримини янги
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни сўраган.
Суд мажлисида қарздорХХ раҳбари ҳамда вакили аризада келтирилган
важларини қувватлаб, янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги
аризани қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисида иштирок этган солиқ инспекцияси вакили
қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди.
Суд мажлисида иштирок этган суд бошқарувчиси ХХ қарор қабул
қилишни судга ҳавола қилди.
Судишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишга тақдим этилган ҳужжат-далилларга тегишли баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатлари ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича,
суднинг 2024 йил 16 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан қарздорга тўловга
қобилиятсизлик таомилининг соддалаштирилган тартибда тугатиш жараёни
жорий қилинган.
Кредитор аризасида қарздорнинг солиқ қарздорлиги 39.469.258,89
сўмни ташкил қилган бўлган.
Тугатиш жараёнида жами қарздорлиги 40.523.258,89 сўмни ташкил
этади.
Бироқ,ХХнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддасига асосан 325431/2025-20пнсонли жиноят иши қўзғатилганлиги, шунингдек суд бошқарувчи ўз
вазифасини қонунчиликка кўра бажармаганлигини, яъни суд бошқарувчиси
МЧЖнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзларни аниқлаштириш ҳамда
тегишли тартибда МЧЖнинг муҳр ва штампларини қабул қилмаганлигини,
бундан ташқариХХ ва “ХХ” МЧЖ ўрталарида туз маҳсулотларини сотиб
олиш учун шартнома тузилган.
Бу ҳолат эса тугатиш бошқарувчисига маълум бўлмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг325-моддасига кўра суд ўзи қабул қилган
ҳамда қонуний кучга кирган суд ҳужжатини ушбу бобда назарда тутилган
асосларга кўра ва тартибда янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриши
мумкин.
ИПКнинг 326-моддаси биринчи қисмида эса биринчи инстанция суди
томонидан қабул қилинган, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажрим
янги очилган ҳолатлар бўйича шу ҳал қилув қарорини, ажримни қабул
қилган суд томонидан қайта кўрилади.
ИПКнинг 327-моддасига асосан қонуний кучга кирган суд
ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асослар
қуйидагилардан иборат:
1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига
маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим
ҳолатлар;
2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била
туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима
қилинганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган бўлса
ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул
қилинишига сабаб бўлган бўлса;
3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд
судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний кучга
кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари;
4) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят
ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд
ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг
шундай ҳужжати бекор қилинганлиги.
Баён қилинганларга асосан суд Қўнғирот туманлараро иқтисодий
судининг 2024 йил 02 октябрдаги ажримини янги очилган ҳолат бўйича
бекор қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 332,195, 325-327-моддаларига асосланиб, суд
ажрим қилади:
ҚарздорХХ томонидан берилган 2024 йил 09 октябрь кунги аризаси
қаноатлантирилсин.
Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 02 октябрдаги
тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисидаги ажрими янги очилган
ҳолат бўйича бекор қилинсин ва қарздорХХ давлат реестрига қайта
тиклансин.
ХХни давлат реестрига тиклаш ХХ тумани Адлия бўлими давлат
хизматлари маркази зиммасига юклатилсин.
ХХ тугатиш бошқарувчиси ХХга Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Қўнғирот туманлараро
иқтисодий судининг мазкур иш юзасидан 2024 йил 16 июлдаги ҳал қилув
қарори билан тугатиш бошқарувчисига юклатилган вазифаларни бажариш
мажбурияти юклатилсин.
Судья
judgecode
Д.И. Давлетов