← Назад
Решение #2858757 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| нинг | 50 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 706 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| онуннинг | 25 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| суд ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1802-2502/5816-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Яккабоғ туман
2025 йил 29 октябрь
Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди, судья К.Рузиев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Буриев суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари АА
(2025 йил 06 октябрдаги №01/1-146-сонли ишончнома асосида), даъвогар
“ААА” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “БББ” фермер хўжалиги
ҳисобидан 120 840 458 сўм асосий қарздорлик ва 35 285 413 сўм пеня ундириш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
— даъвогар ва/ёки бажарувчи, МТП) Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий
судига жавобгар “БББ” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда — жавобгар
ва(ёки) буюртмачи)га нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 120 840 458 сўм асосий қарз ва 35 285 413 сўм пеняни ундиришни
сўраган.
Бунга асос қилиб, МТП тизимидаги “Sh hris bz gr s rvis
"
масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар ўртасида 2022 йил 20 апрель куни
№37-сонли
“Қишлоқ
хўжалик
маҳсулотларини
етиштирувчиларга
механизация ва сервис хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш юзасидан”
шартнома тузилиб, мазкур шартноманинг 5.1-бандига асосан кўрсатилган
хизмат
қийматининг
15 фоизи миқдорида жарима ҳамда ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
50 фоиздан ортиқ бўлмаган пеня тўлаш белгиланган. 2024 йил 1 декабрь
ҳолатида 120 840 458 сўм миқдорида кўрсатилган хизматлар учун қарздорлик
мавжуд. 2025 йил 19 февраль кунидаги №27-сонли талабномага жавоб
берилмаганлиги келтирилган.
Суднинг ажрими билан ишга мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят Қишлоқ хўжалик
бошқармаси ва “Oq s r
kl st r” масъулияти чекланган жамияти жалб
қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, Қашқадарё вилоят Қишлоқ хўжалик бошқармаси ва “Oq
s r
kl st r” масъулияти чекланган жамияти суд мажлисига келмади,
шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринларда — ИПК) 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли, суд ишни жавобгар, Қашқадарё вилоят Қишлоқ хўжалик
бошқармаси ва “Oq s r kl st r” масъулияти чекланган жамияти вакил (лар)и
иштирокисиз ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида ИПКнинг
127,128,170-моддаси талаблари асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризада
билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб,
даъвони қаноатлантиришни сўрашди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
ИПК 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлардан аниқланишича, 2024 йил
30 сентябрда “Шаҳрисабз Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти
иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтган, ушбу
йиғилиш кун тартибида даъвогарга “Шаҳрисабз Агросервис МТП”
масъулияти чекланган жамиятини бирлаштириш ва “Шаҳрисабз Агросервис
МТП” масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулки, мулкий ҳуқуқлари ва
мажбуриятларини топшириш далолатномаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлаш
ҳақида 1-сонли қарор қабул қилинган ҳамда 2024 йил 1 декабрь ҳолатига
қишлоқ хўжалик корхоналаридан бўлган дебитор ва кредитор
қарздорликларни “Шаҳрисабз Агросервис МТП” масъулияти чекланган
жамияти даъвогарга қўшилаётганлиги сабабли топшириш ва қабул қилиш
далолатномаси тузилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК)нинг 50-моддаси иккинчи қисмига кўра, юридик шахс бошқа юридик
шахсга қўшилганида, бу юридик шахсга қўшилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва
бурчлари
топшириш
ҳужжатида
кўрсатилганлигидан
ёки
кўрсатилмаганлигидан қатъи назар ўтади.
ФК 313-моддасига биноан, мажбурият асосида кредиторга тегишли
бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга
ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида
бошқа шахсга ўтиши мумкин.Кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтиши
учун, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
қарздорнинг розилиги талаб қилинмайди.Агар қарздор кредиторнинг
ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтганлиги ҳақида ёзма равишда хабардор қилинган
бўлмаса, янги кредитор шу туфайли келиб чиққан ўзи учун ноқулай оқибатлар
хавфини ўз зиммасига олади. Мазкур ҳолда мажбуриятнинг дастлабки
кредиторга нисбатан бажарилиши тегишли кредиторга нисбатан бажариш деб
ҳисобланади.
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2003 йил 28 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳуқуқи билан боғлиқ нормаларни
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 110-сонли Қарорида
тушунтириш берилган.
Демак, даъвогарнинг жавобгардан МТП негизида бўлган “Шаҳрисабз
Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти олдидаги қарзларни талаб
қилиш ҳуқуқига эгадир.
ФК 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил
20 апрелдаги 37-сонли шартномадан келиб чиққан.
ФКнинг 703-моддаси биринчи қисмига кўра ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, бажарувчи буюртмачининг
буюртмасига биноан механизациялашган ишларни бажариш, сервис
агротехника хизматлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш
билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш, моддий-техника
ресурслари етказиб бериш, буюртмачи эса ушбу хизмат(иш)лар моддийтехника ресурсларини қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ёки
келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар120 840 458 сўм қарздорликни қоплаш юзасидан жавобгарга
талабнома юборган, лекин жавобгар даъвогарнинг ушбу талабномасини
оқибатсиз қолдирган.
Шу муносабат билан, даъвогар жавобгардан шартнома бўйича юзага
келган 120 840 458 сўм асосий қарз ва асосий қарз кечиктирилганлиги учун
35 285 413 сўм пеня ундириш талаби билан судга мурожаат қилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 706-моддасига биноан ижрочи ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасини умуман ёки тегишли даражада бажармаган ҳолларда у
келтирилган зарарни буюртмачига батамом тўлаши шарт, лекин бу тўлов
шартномада назарда тутилган хизматлар баҳосининг икки бараваридан ортиқ
бўлиши мумкин эмас.Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш вақтида
ижрочи мажбуриятини умуман ёки тегишли даражада бажармаган ҳолларда
ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида ушбу модданинг биринчи
қисмида кўрсатилгандан кучайтирилган жавобгарлик назарда тутилиши
мумкин.
Суд, даъвогарнинг жавобгардан 120 840 458 сўм асосий қарздорликни
ундириш талабини иш мавжуд ҳужжатлар ва Қашқадарё вилоят солиқ
бошқармасидан олинган маълумотлар ҳамда ишда иштирок этувчи даъвогар
вакилларнинг тушунтиришлари билан аниқланган ҳолатларга кўра,
120 840 458 сўм асосий қарздорликнинг 49 962 192 сўм қисмини асосли деб
ҳисоблайди, чунки даъвогар томонидан жавобгарга даъво талабига асос
бўлган 2022 йил 20 апрелдаги 37-сонли шартнома бўйича 70 878 266 сўмлик
қисмини тасдиқловчи ҳужжат, жумладан хизматлар кўрсатилганлигини
тасдиқловчи бажарилган ишлар далолатномаси ва электрон ҳисобварақфактуралар мавжуд эмас, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги
шартнома бўйича жами 49 962 192 сўм ташкил қилиши, 49 962 192 сўм
қарздорлик ҳолати солиқ бошқармасидан олинган ҳисобварақ-фактуралар
билан ўз тасдиғини топиши муносабати билан инкор этиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддасига асосан
товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда
тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга
ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура, қоида
тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон
шаклда расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан
фойдаланишни
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 522-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар
тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби
тўғрисида” Низомнинг 2-бандида электрон ҳисобварақ-фактура - товарларни
(ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган,
электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим
этиладиган ва қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган
шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжатлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14
августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан
боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида, етказиб берувчи
томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун,
рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир
календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан
тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи
томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон
ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши қайд этилган.
Суднинг ажримлари ва низо юзасидан олиб борилган суд мажлиси
жараёнларида даъвогар вакилларига бир неча бор 70 878 266 сўмлик
хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатларни тақдим
этиш сўралган бўлса-да, бироқ, даъвогар томонидан қарздорлик
ҳолатини тасдиқловчи ҳужжат, жумладан хизматлар кўрсатилганлигини
тасдиқловчи бажарилган ишлар далолатномаси ва электрон ҳисобварақфактуралартақдим этилмади.
Бинобарин, ИПК 68-моддаси талабларига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган далилларга
асосланишга ҳақли. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида
ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган
бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб
тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
Юқорида қайд этилганларга асосан, суд даъвонинг 120 840 458 сўм
асосий қарздорликни ундириш талабидан 49 962 192 сўми қисмини асосли деб
ҳисоблайди ва жавобгардан даъвогар фойдасига 49 962 192 сўм асосий қарзни
ундиришни, асосий қарзнинг қолган 70 878 266 сўм қисмини рад қилишни
лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан қарздорлик ўз вақтида
қопламаганлиги сабабли 35 285 413 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 263-моддасига асосан неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг
25-моддасига асосан товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб
юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар
кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига
(буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган
қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий
суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.
Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни
етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик,
ишларни бажармаслик ёки хизматларни кўрсатмаслик оқибатида етказилган
зарарни қоплашдан озод этмайди.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.1-бандига кўра,
бажарувчи томонидан кўрсатилган хизмат ва бажарилган ишлар учун
тўловларни ўз вақтида тўламаган буюртмачи бажарувчига ҳар бир қилинган
иш ёки кўрсатилган хизмат қийматининг 15% миқдорида жарима ҳамда
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,4 % миқдорида пеня, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 % дан ортиқ бўлмаган миқдорда пул
тўлашлиги белгиланган.
Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
35 285 413 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини муҳокама қилиб,
даъвонинг асосий қарз ундириш талабини 49 962 192 сўми қисмини асосли
деб топилганлиги сабабли, ҳисобланган пеня миқдори шартнома талабларидан
келиб чиқиб, пеня миқдори кечиктирилган тўлов суммасининг 50 % дан ортиқ
бўлмаган миқдорда ҳисобланиши мумкинлигини инобатга олиб, асосий
қарзнинг 50 % дан ортиқ бўлмаган қисми (49 962 192:2=24 981 096)24 981 096
сўм пеня ундириш қисминишартнома ва қонун талабларига мувофиқ асосли
деб ҳисоблайди.
Чунки, жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, келишилган
муддатларда тўловларни амалга оширмасдан, асосий қарзни кечиктирган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли қарори 4-бандида, ФКнинг 326-моддасигамувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақлилиги ҳақида тушунтириш берилган.
Бундай ҳолларда, суд ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги
тушунтиришларидан келиб чиққан ҳолда асосли деб топилган 24 981 096 сўм
пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг молиявий аҳволини
оғирлаштиришни ҳамда даъвогарнинг манфаатлариниинобатга олиб, ушбу
пеня суммасини камайтирган ҳолда 2 400 000 сўм миқдорида қаноатлантириб,
қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига
биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
ИПКнинг 118-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунига асосан даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб
топилган 49 962 192 сўм асосий қарз ва 24 981 096 сўм пеня қисми бўйича
(49 962 192+24 981 096=74 943 288 х 2% =1 498 865,76) 1 498 865,76 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатларини жавобгардан ундиришни,
даъвони асоссиз деб топилган 70 878 266 сўм асосий қарз ва 10 304 317 сўм
пеня жами 81 182 583 сўм қисми бўйича (70 878 266+10 304 317=81 182
583х2% =1 623 651,66) 1 623 651,66 сўм давлат божини даъвогардан
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 127-128,170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси
қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “БББ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “ААА”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 49 962 192 сўм асосий қарз ва 2
400 000
сўм
пеня
ҳамда
41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Давлат бюджетига жавобгар “БББ” фермер хўжалиги ҳисобидан
1 498 865,76 сўм ва даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 1 623 651,66 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин
Судья
К.С. Рузиев