← Назад
Решение #2858786 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| йича ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/12516-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда судида
ишни кўрган судья – М.Холиков
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – И.Матмуратов
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 29 октябрь
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
судья А.Сувонқулов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Исаков ва
Н.Сангировлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Хамдамовнинг
котиблигида, “Y ngi x tlik xt k r” фермер хўжалиги вакили Ў.Нурматов
(2025 йил 18 октябрдаги 15-сонли ишончнома), “O`z gr lizing” акциядорлик
жамияти (Сирдарё вилоят филиали) вакили О.Турдиев (2025 йил 3 январдаги
11-06/09-сонли ишончнома) иштирокида, Гулистон туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 8 сентябрда қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан
“Y ngi x tlik
xt k r” фермер хўжалиги манфаатида Гулистон туман
фермерлар кенгаши томонидан берилган апелляция шикоятини, иш
ҳужжатлари билан биргаликда, суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти
ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда - палата) “O`z gr lizing”
акциядорлик жамияти (Сирдарё вилоят филиали) (кейинги ўринларда даъвогар ва/ёки лизинг ташкилоти) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Y ngi x tlik
xt k r” фермер хўжалиги (кейинги
ўринларда - жавобгар ва/ёки лизинг олувчи)га ва “Fird vs d l f zi” фермер
хўжалиги (кейинги ўринларда - қўшимча жавобгар) ҳисобидан солидар
тартибда даъвогар фойдасига 70 972 093 сўм асосий қарз ва 7 948 874 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг (кейинги ўринларда
“биринчи инстанция суди” деб юритилади) 2025 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ва қўшимча
жавобгар ҳисобидан солидар тартибда даъвогар фойдасига 70 972 093 сўм
асосий қарз ва 4 000 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатлари ундирилган, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилган.
Жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар тартибда Давлат
бюджетига 1 578 419,34 сўм давлат божи ундирилган.
Гулистон туман фермерлар кенгаши жавобгар манфаатида апелляция
шикояти билан судга мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция суднинг ҳал
қилув қарорини бекор қилишни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган палата, кенгаш ва қўшимча жавобгар вакиллари суд мажлисида
иштироки таъминланмади.
Шу боис судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)
274-моддаси тўртинчи қисмига кўра, палата, кенгаш ва қўшимча жавобгар
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятини
қувватлаб, ундаги важларини такрорлаб, даъвогар томонидан жавобгарга
лизинг шартномаси асосида берилган лизинг объекти илгари
ишлатилганлигини, бу масала бўйича жавобгар тегишли муҳофаза қилув
органларига мурожаат қилганлигини, лизинг тўловлар асоссиз эканлигини
баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили суд мажлисида апелляция шикояти бўйича ўз
эътирозларини билдириб, жавобгар томонидан лизинг тўловлари тўланмасдан
келганлигини, лизинг объекти жавобгарга соз ҳолатда далолатнома асосида
топширилганлигини баён қилиб, апелляция шикоятини рад қилишни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра,
апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмида “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли” деб белгиланган.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 15 февралда
тузилган 23/10-4-014УФ-сонли лизинг шартномаси тузилган. Лизинг
шартномасига кўра, жавобгар (лизинг олувчи)га 1 дона “VEK OR 410”
русумли ғалла ўриш комбайни лизинг асосида етказиб берилган.
Шунингдек, даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2023
йил 15 февралда тузилган 23/15-сонли кафиллик шартномаси тузилган.
Лизинг шартномасининг 4.3-бандига мувофиқ, лизинг олувчи лизинг
шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловада кўрсатилган миқдор
ва муддатларда тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (кейинги
ўринларда “ФК” деб юритилади) 587-моддасига биноан лизинг шартномаси
бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага
олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан
ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш
мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг
тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан жавобгарга лизинг шартномада кўрсатилган
қишлоқ хўжалик техникаси етказиб берилган, бироқ жавобгар ўз зиммасига
олган мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, белгиланган график
асосида лизинг тўловларини ўз вақтида ва миқдорларда тўламаган.
Даъвогарнинг жавобгарга лизинг тўловларини қоплаш тўғрисида
юборган огоҳлантириш хатлари, жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу боис, Палата даъвогар манфаатида жавобгардан 70 972 093 сўм
асосий қарз ва 7 948 874 сўм пеня ундириш юзасидан судга даъво аризаси
билан мурожаат қилган.
ФКнинг 587-моддасига биноан лизинг шартномаси бўйича лизинг
берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи)
иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан
лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини
олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини
тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда
ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда
тутилган бўлмаса.
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради,
шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд
чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди.
Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб
берадилар.
Тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасининг 1.1-бандига
кўра, қўшимча жавобгар лизинг шартномаси бўйича жавобгар ўз
мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
даъвогар олдида солидар (баравар) жавобгарликни ўз зиммасига олган ва
1.2-бандига асосан кафиллик суммаси 1 500 000 000 сўмни ташкил этган ҳамда
кафиллик шартномасининг 3.3-бандига кўра эса, қўшимча жавобгар лизинг
шартномаси бўйича юзага келган қарздорликни, шунингдек суд қарорида
белгиланган ёки лизинг олувчи томонидан тан олинган пеня (ва жарима)ни,
суд харажатларини тўлаш, лизинг берувчининг лизинг шартномаси бўйича
бошқа зарарлари қоплаш мажбуриятини олган.
Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан лизинг
шартномаси бўйича мажбуриятлар тарафлар томонидан бажарилганлик
даражасига, юзага келган қарздорлик ва пеня суммасининг асослигига ҳамда
жавобгар томонидан қарздорлик узилмаганлиги ҳолатларига тўғри ҳуқуқий
баҳо берилиб, процессуал ва моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўлланилиб,
даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келинган деб
ҳисоблайди.
Чунки, лизинг тўловлари лизинг шартномасининг 1-иловасида
кўрсатилган тўлов графиги асосида дифференциал усулида ҳисобланиши ва
техникалар жавобгарга топширилган кундан бошлаб, ҳар чорак учун
ҳисобланиб, чоракнинг охирги иш кунигача бўлган муддатда тўлаб бериши
белгиланган.
Ушбу тўлов графигида 2025 йил 30 июнга техниканинг ҳар чорак лизинг
даврига тўғри келадиган қиймат қисми 27 948 702 сўм, ҳар чорак давр учун
ҳисобланган лизинг фоизи суммаси миқдори 43 023 390 сўм, жами
тўланадиган суммаси 70 972 093 сўм деб кўрсатилган. Бироқ ушбу лизинг
тўловлари жавобгар томонидан амалга оширилмаган.
Лизинг шартномасининг 8.3-бандида лизинг тўлови ушбу
шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга
оширилмаса, Лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган умумий тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўланиши белгиланган.
Лизинг тўловлари жавобгар томонидан ўз муддатида амалга
оширилмаганлиги боис, даъвогар томонидан ҳар кечиктирилган кун учун
0,4 фоиз миқдорида, яъни 7 948 874 сўм пеня ҳисобланган.
Шу боис, биринчи инстанция суди лизинги тўловлари бўйича
қарздорлик суммасини ундириш ҳамда даъвонинг пеня талаби бўйича ФКнинг
326-моддаси талабларига таяниб, пеня миқдорини 4 000 000 сўмга камайтириб
ундириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида ва суд мажлисида
билдирилган важларини муҳокама қилиб, ушбу важлар ҳал қилув қарорини
бекор қилиш учун асос эмас деб ҳисоблайди.
Хусусан, апелляция шикоятидаги биринчи инстанция суди ишни
жавобгарни хабардор этмасдан, суд мажлисини жавобгар вакили иштирокисиз
кўриб чиқилганлиги ҳақидаги важлари билан келишиб бўлмайди.
Чунки, биринчи инстанция судининг 2025 йил 26 августдаги даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва ишни суд
муҳокамасига тайёрлаш ҳақидаги ажрими 2025 йил 28 август куни “Гибрид
почта” хизмати орқали ва 2025 йил 27 август куни жавобгарнинг электрон
почта манзилига ажрим нусхаси юборилган.
Ҳолбуки, ИПКнинг 128-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар суд
томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери
(почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса,
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса,
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Жавобгарнинг суд томонидан лизинг техникаси кеч етказиб
берилганлиги, соз ёки носоз етказиб берилганлиги ҳамда лизинг техникаси
олдин ишлатилганлигига эътибор берилмаганлиги ҳақидаги важлари ҳам
асоссиз, чунки, жавобгарга 1 дона “VEK OR 410” русумли ғалла ўриш
комбайни тарафлар ўртасида 2023 йил 12 декабрда тузилган техник ҳолати
бўйича техникани қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида
топширилган, ушбу далолатномада техниканинг дефекти йўқлиги, соз ва бут
эканлиги кўрсатилган.
Қолаверса, жавобгар томонидан унга носоз ва илгари ишлатилган
техникаси берилганлиги ҳақидаги важларини исботловчи бирон-бир ҳужжат
тақдим этилмади ва исботлаб берилмади.
Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмида, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши кераклиги назарда тутилган.
Шунингдек,
судлов
ҳайъати
жавобгарнинг
даъво
аризада
қарздорликнинг ҳисоб-китоби асослаб берилмаганлиги ҳақидаги важи билан
келишмайди. Сабаби иш ҳужжатларида илова қилинган тўлов графиги бўйича
жавобгар томонидан 2025 йил 30 июнга жами тўланиши лозим бўлган лизинг
тўлови суммаси 70 972 093 сўм деб белгиланган. Ушбу илова тарафлар
томонидан имзоланган ва унга тарафларнинг муҳри босилган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди
томонидан даъвони қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган деб
ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати, жавобгар томонидан шикоятда келтирилган важлар ўз
исботини топмаганлигини, биринчи инстанция суди томонидан иш учун
аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланганлигини, моддий ёки процессуал ҳуқуқ
нормалари бузилмаганлигини инобатга олиб, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас,
деб ҳисоблайди.
ИПК 278-моддасининг биринчи бандига асосан апелляция инстанцияси
суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Юқорида қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати, кенгашнинг жавобгар
манфаатидаги апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПКнинг
118-моддасига асосан суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама
қилиб, ишни апелляция инстанциясида кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат
божини жавобгар зиммасига юклашни, бироқ Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чоратадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сон қарори 3-бандига асосан давлат божи
тўловини ундирувсиз қолдиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 273, 274, 278 ва 280-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“Y ngi x tlik xt k r” фермер хўжалиги манфаатида Гулистон туман
фермерлар кенгашининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради ва унинг
устидан Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
тафтиш тартибида шикоят қилиш мумкин.
Раислик қилувчи
/имзо//
А.Сувонқулов
ҳайъат аъзолари
/имзо//
Б.Исаков
/имзо//
Н.Сангиров