Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1807-2501/5028 Дата решения 29.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый НАЗАРОВ ЖАЛОЛИДДИН АҚБОЙОВИЧ
Source ID 25ac4d26-8ec8-4eb5-9484-f03712f068c0 Claim ID PDF Hash 027691186eeeaa22... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1807-2501/4989-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чироқчи тумани 2025 йил 29 октябрь Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, аризачи вакили М.Ортиқов (ишончнома асосида) иштирокида, аризачи Chir q hi tum ni d vl t s liq ins ksi siнинг жавобгар НАЗАРОВ ЖАЛОЛИДДИН АҚБОЙОВИЧга нисбатан берган аризаси бўйича ишни Чироқчи туман солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Аризачи Chir q hi tum ni d vl t s liq ins ksi si (бундан буён матнда – аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар НАЗАРОВ ЖАЛОЛИДДИН АҚБОЙОВИЧ (бундан буён мантда – жавобгар деб юритилади)нинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризада келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар суд кунига қадар ҳам солиқ ҳисоботларни топширмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига асосан, суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чикиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантириш лозим деган тўхтамга келди. Иш ҳужжатлардан кўринишича, НАЗАРОВ ЖАЛОЛИДДИН АҚБОЙОВИЧ томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёҳуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган тартибда ва муддатда Chir q hi tum ni d vl t s liq ins ksi siга тақдим қилинмаган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисоб варақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; 4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилишини англатади. Солиқ тўловчиларнинг консолидатсиялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси томонидан солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати ўтгач ўн кун ичида тақдим этилмаган тақдирда, банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор масъул иштирокчининг ёки ушбу консолидатсиялашган гуруҳ барча иштирокчиларининг операцияларига нисбатан солиқ органи раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди. Баён этилганларга кўра, суд аризани қаноатлантиришни, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси, 1қисми, 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларни қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб давлат божи ундирмасликни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал 176-179, 186, 215, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд кодексининг Қ АРОР Қ ИЛДИ: Аризачи - Chir q hi tum ni d vl t s liq ins ksi siнинг аризаси қаноатлантирилсин. НАЗАРОВ ЖАЛОЛИДДИН АҚБОЙОВИЧнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялари (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун тўлаб бериладиган маблағлар бундан мустасно) чиқиш қисми солиқ ҳисоботлари тақдим этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин. НАЗАРОВ ЖАЛОЛИДДИН АҚБОЙОВИЧга хизмат кўрсатувчи барча банклар ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг Chir q hi tum ni d vl t s liq ins ksi si томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатма (қарор)га асосан ҳисобварақлар бўйича операцияларни тикласин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья У.Латипов