Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/13469 Дата решения 29.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение FIRD VS D L F YZI Ответчик / Подсудимый FIRD VS D L F YZI
Source ID 4b1f4086-d61a-4184-8b1f-ec7cc92ed9cb Claim ID PDF Hash ed3afefcb40145c5... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13469-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 29 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, Сирдарё вилояти Гулистон туман фермерлар кенгашининг даъвогар “FIRD VS D L F YZI” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “ FIRD VS D L F YZI ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 49 194 171 сўм асосий қарз, 24 595 875 сўм пеня, жами 73 787 626 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан даъвогар вакили Ў.Нурматов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Н.Пирманов (ишончнома асосида) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “ FIRD VS D L F YZI ” фермер хўжалиги (даъвогар) ва “ FIRD VS D L F YZI” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар) ўртасида 2023 йил 10 январда 160-сонли контрактация шартномаси тузилган. Шартномани ижро этиш юзасидан даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактурларга асосан 307 304 227 сўмлик жами пахта маҳсулотини етказиб берган. Жавобгар мазкур шартнома бўйича даъвогардан олган 307 304 227 сўмлик маҳсулот учун 258 112 476 сўм тўловни амалга ошириб, 49 194 171 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогар 2024 йил 16 майда жавобгарга қарздорликни қоплаш юзасидан талабнома юборган. Жавобгар томонидан шартнома бўйича ўзи зиммасига олган мажбуриятларни бажармаганлиги сабабли низо юзага келиб, Сирдарё вилояти Гулистон туман фермерлар кенгаши (Кенгаш) “FIRD VS D L F YZI” фермер хўжалиги манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ FIRD VS D L F YZI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 49 194 171 сўм асосий қарз, 24 595 875 сўм пеня, жами 73 787 626 сўм ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тилхат орқали орқали хабардор қилинган Кенгаш суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, низони Кенгаш иштирокисиз мазмунан кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъвогар жавобгарга шартнома бўйича пахта хом-ашёси етказиб берилганлиги, бу ҳақида ҳисобварақ-фактуралар, солиштирмадалолатномалари мавжуд эканлигини маълум қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, қонуний қарорқ абул қилишни сўради. Ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини қаноатлантирилганлигига мутаносиб равишда жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 465-моддасига мувофиқ контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, контрактация шартномасига нисбатан маҳсулот етказиб бериш шартномаси тўғрисидаги қоидалар, тегишли ҳолларда эса давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришга доир давлат контракти тўғрисидаги қоидалар қўлланади. ФКнинг 449-моддасида сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлаши лозимлиги белгиланган. Ҳолбуки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши лозимлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгарга маҳсулот етказиб берганлиги тарафлар ўртасидаги шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма далолатланома билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 49 194 171 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Даъво аризасида 24 595 875 сўм пеня ундириш ҳам сўралган. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Шартноманинг 5.4-бандида мазкур шартномага мувофиқ тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўказиб юборилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди. Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг ундирилиши сўралган 24 595 875 сўм пеня суммасини шартномага кўра асосли деб ҳисоблашни лозим деб ҳисоблайди. Бироқ, суд тарафларнинг мулкий аҳволини, жавобгарнинг тадбиркорлик субъекти эканлигини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, ФК 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларига таяниб, 24 595 875 сўм пеня суммасини камайтириб, 5 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, даъво талаби қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига жами даъво баҳоси 73 787 626 сўм қарзнинг 2 фоизи яъни 1 475 752,52 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “ FIRD VS D L F YZI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ FIRD VS D L F YZI” фермер хўжалиги фойдасига 49 194 171 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “ FIRD VS D L F YZI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 1 475 752,52 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков