Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2501/2072 Дата решения 29.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья KURBANBAEV RUSTAM KURBANBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение ХХХ акциядорлик жамияти Ответчик / Подсудимый
Source ID 41ff8921-e162-417b-bdf2-34827bc44c67 Claim ID PDF Hash 5b9693528e3a08aa... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФК 236-моддаси ФК 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2501/ХХХ-сонли иқтисодий иш Беруний тумани Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ судья ХХХ ХХХ йил 29 октябрь Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси ХХХ раислигида, судья ёрдамчиси Р.Юсупованинг котиблигида, даъвогар вакили юрисконсульт ХХХ (22 январь 2025 йилдаги ЖЕ-02-06/129-8-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар ХХХ акциядорлик жамиятининг жавобгар ХХХ фермер хўжалигидан 12 179 730,29 сўм асосий қарз ундиришни сўраган даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ХХХ акциядорлик жамияти (кейинги матнда - даъвогар деб юритилади) жавобгар ХХХ фермер хўжалигидан (кейинги матнда - жавобгар деб юритилади) 12 179 730,29 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Cуд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгарнинг қарздорлиги бартараф қилинганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар вакиллари суд мажлисида қатнашмади ва ўзларининг ёзма фикрларини судга тақдим қилишмади. Суд иш ҳужжатларида унинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК)нинг 128, 129 ва 170-моддаларига мувофиқ ишни унинг вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари электр энергияси етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар жавобгарга электр энергиясини етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлаши лозим бўлган. Даъвогар томонидан ушбу шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилган. Лекин, жавобгар истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини даъвогарга тўлаб бермаган. 2 ФК 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФК 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Жавобгар томонидан даъвогар олдидаги мазкур шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида даъвогар олдида 12 179 730,29 сўм асосий қарздорлиги ҳосил бўлган. Бу ишдаги ҳужжатларидаги шартнома, солиштириш далолатномаси, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиғини топади. Даъвогарнинг судга тақдим қилинган 2025 йил 29 октябрь кунги 802/4сонли маълумотномасида жавобгарнинг қарздорлигини тўлиқ бартараф қилганлиги кўрсатилган. Қайд этилганларга асосан суд даъво аризани қаноатлантиришни рад лозим топади. Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи, иккинчи ва олтинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига илова қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи, Ӯзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорига ӯзғартириш киритиш тӯғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган. 3 Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати тўланган. Шу боис, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ХХХ фермер хўжалигидан даъвогар ХХХ акциядорлик жамиятининг фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ХХХ фермер хўжалигидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья ХХХ