← Назад
Решение #2858924 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| исми ва | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФК | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 138 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1902-2501/7193-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил 29 октябрь
****** тумани
****** туманлараро иқтисодий суди судья ******нинг раислигида, судья
ёрдамчиси ******нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
****** вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “******” АЖ бош банки
манфаатида жавобгар – “******” МЧЖдан “******” АЖ бош банки
фойдасига муддатли 85 305 707 сўм кредит қарзи, 12 764 704 сўм кредит
фоизи жами 98 070 475 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан
қўзғатилган иқтисодий ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ******
вилоят ҳудудий бошқармаси вакили иштирокисиз, даъвогар “******” АЖ
бош банки ишончли вакили ****** (ишончнома асосида) иштирокида,
жавобгар
“******”
МЧЖ
ишончли
вакили
******
(05.01.205
йилги )иштирокисиз, ****** туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқилганда, қуйидагилар
а н и қ л а н д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ****** вилоят ҳудудий бошқармаси
****** туманлараро иқтисодий судига “******” АЖ бош банки манфаатида
даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар – “******” МЧЖдан “******”
АЖ бош банки фойдасига муддатли 85 305 707 сўм кредит қарзи, 12 764 704
сўм кредит фоизи жами 98 070 475 сўм ундиришни сўраган.
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ****** вилоят ҳудудий
бошқармаси ўз вакили иштирокисиз кўришни сўраб ариза тақдим этган.
Суд аризани қаноатлантириб, Ўз. Рес. ИПКнинг 128-моддаси биринчи
қисми ва 170-моддасига асосан палата вакили иштирокисиз кўришни лозим
топади.
Суд мажлисида муқаддам иштирок этган манфаати кўзланган банк вакили
иккита кредит шартномаси 07.08.2018 йилги 175/2018-сонли ва 18.10.2019
йилги 408/2019-сонли кредит шартномаларга кўра нодавлат мактабгача
таълим муассасасинини ташкил этиш учун 1 фоиз ҳақ тўлаш шарти билан
жами 2 450 000 000 сўм ажратилган кредит маблағидан ва унга ҳисобланган
фоизлар кредитни қайтариш жадвалига асосан жавобгар томонидан
тўланмасдан келинганлигини маълум қилиб, 07.10.2025 йилги 02/1-4696/12сонли маълумотномасини тақдим қилиб, унда даъво ариза судга топширилган
2025 йил 05 сентябрь кунига жавобгарнинг 07.08.2018 йилги 175/2018-сонли
шартнома бўйича 69 636 000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз ва
10 869145.45 сўм фоиздан ва 18.10.2019 йилги 408/2019-сонли кредит
шартномасига кўра 15 669 707 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз ва
1 895 558.55 сўм фоизлардан жами 98 070 411 сўм қарзи бўлганини баён
қилиб, жавобгар қисман тўлов амалга ошириб, 07.08.2018 йилги 175/2018сонли шартнома бўйича 30.09.2025 йилда 10 082 499 сўм кредит асосий
қарздорлигига, ва 02.10.2025 йилда 7 281 823 сўм жами 17 364 323 сўм, кредит
фоизидан 30.09.2025 йилда 1 463 843 сўм ва 18.10.2019 йилги 408/2019-сонли
кредит шартномасига кўра 30.09.2025 йилда 718 176 сўм асосий қарздорликка,
2025 йил 02 октябрь куни кредит фоизидан 718 176 сўм тўлангани ҳақида
маълумотнома тақдим қилиб, қолган қисмини қаноатлантириб беришни
сўраган.
Жавобгар вакили судга банк айланмасини тақдим қилиб унга кўра ўз
вақтида кредит тўловларини тўлаб келаётганини баён қилган.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар банк ва жавобгар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси 1-қисмига кўра
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 1-қисмига кўра
ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 2-қисмига кўра
ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга
шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 3-қисмига кўра
ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни
амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси нормаларини
тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23
июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конститутцияси (бундан буён матнда Конститутция деб юритилади) 15моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конститутция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона
ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб
чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конститутция
нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга нормативҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги
матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса-иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, “******” АЖ (кейинги
ўринларда банк деб юритилади) Термиз бўлими ҳамда “******” МЧЖ
(кейинги ўринларда қарздор деб юритилади) ўртасида 07.08.2018 йилги
175/2018-сонли ва 18.10.2019 йилги 408/2019-сонли кредит шартномаларга
кўра нодавлат мактабгача таълим муассасасинини ташкил этиш учун 1 фоиз
ҳақ тўлаш шарти билан жами 2 450 000 000 сўм ажратилган.
Даъво ариза 07 август кунида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ******
вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан имзоланган бўлиб, унда жами
85 305 707 сўм кредит асосий қарзи, 12 764 704 сўм кредит фоизидан жами
98 070 475 сўм ундириш сўралган.
Ваҳоланки 85 305 707 сўм кредит асосий қарзи, 12 764 704 сўм кредит
фоизини қўшганда 98070411 сўм бўлиб, 64 сўм асоссиз талаб билдирилган.
Банкнинг 07.10.2025 йилги маълумотномасига кўра ушбу қарздорлик
иккита
кредит шартномаси бўйича: 07.08.2018 йилги 175/2018-сонли
шартнома бўйича 30.09.2025 йилда 10 082 499 сўм кредит асосий
қарздорлигига, ва 02.10.2025 йилда 7 281 823 сўм жами 17 364 323 сўм, кредит
фоизидан 30.09.2025 йилда 1 463 843 сўм ва 18.10.2019 йилги 408/2019-сонли
кредит шартномасига кўра 30.09.2025 йилда 718 176 сўм асосий қарздорликка,
2025 йил 02 октябрь куни кредит фоизидан 718 176 сўм тўлангани ҳақида
маълумотнома тақдим қилган.
Суд палата томонидан 07.08.2025 йилда даъво ариза имзоланган бўлсада,
ушбу 98 070 475 сўм қарздорлик 07.08.2025 йилга эмас, балки 2025 йил
01.07.2025 йилга қадар ҳосил бўлган деб ҳисоблайди.
Зеро, иш ҳужжатларидаги 01.07.2025 йилги банкнинг 02/2-316/09-сонли
талабномага кўра жавобгарга жами 98 070 475 сўм кечиккан кредит қарзини
уч кунда тўлаш ҳақида талабнома 04.07.2025 йилда почта бўлими орқали
юборилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга банк айланмасини
ва 02.10.2025 йилдаги тўлов квитанцияларини тақдим этган.
Ушбу ҳужжатларга кўра банк айланмасига кўра 31.07.2025 йилда
408/2019-сонли кредит шартномасига кўра 1 000 000 сўм кредит фоиз қарзига,
3 000 000 сўм кредит қарзига, 175/2018-сонли шартнома бўйича 4 000 000 сўм
фоиз қарзига, 18 000 000 сўм кредит асосий қарзига жами 26 000 000 сўм
йўналтирилган.
29.08.2025 йилда 1 259 960 сўм ва 16 218 400 сўм Ангор туман ММТБ
дан субсидия, 29.08.2025 йилда 8 490 000 сўм нақд кредит учун тўлов
сифатида банкка тўланиб, шундан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан
сўнг 175/2018-сонли шартнома бўйича 16 850 000 сўм кредит асосий қарзига,
1 750 000 сўм кредит фоизига, 408/2019-сонли кредит шартномасига кўра
3 850 000 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 100 000 сўм фоиз қарздорлигига,
шундан сўнг банк айланмасига кўра 29.08.2025 йилда 883 141.48 сўм
175/2018-сонли шартнома бўйича асосий қарзига, 408/2019-сонли кредит
шартномасига кўра 112 381.95 сўм ва 99 100,93 сўм фоиз қарздорлигига
йўналтирилган.
Банк айланмасига кўра 29.09.2025 йилда ****** ММТБдан 1 054 560
сўм компенсация субсидияси ва 16 689 600 сўм таъминот субсидияси ҳисоб
рақамга келиб тушиб, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан сўнг 30.09.2025
йилда қолган қисми яъни 232 335,66
сўми 408/2019-сонли кредит
шартномасига кўра фоиз ҳисобига, 1 463 843,01 сўми 408/2019-сонли кредит
шартномасига кўра фоиз учун, 10 082 499,91 сўми 175/2018-сонли шартнома
бўйича асосий қарз тўловига йўналтирилган.
02.10.2025 йилда 8 000 000 сўм
жавобгар томонидан устав
шакллантириш учун тўланиб, 7 281 823.62 сўми 175/2018-сонли шартнома
бўйича асосий қарзни тўловига, 718 176.38 сўми 175/2018-сонли шартнома
бўйича кредит фоизига ҳисобланган.
Шу сабабли суд даъвогарнинг 07.10.2025 йилги маълумотномасидаги
07.08.2018 йилги 175/2018-сонли шартнома бўйича 30.09.2025 йилда
10 082 499 сўм кредит асосий қарздорлигига, ва 02.10.2025 йилда 7 281 823
сўм жами 17 364 323 сўм, кредит фоизидан 30.09.2025 йилда 1 463 843 сўм ва
18.10.2019 йилги 408/2019-сонли кредит шартномасига кўра 30.09.2025 йилда
718 176 сўм асосий қарздорликка, 2025 йил 02 октябрь куни кредит фоизидан
718 176 сўм тўлангани ҳақида важи билан келиша олмайди. Зеро даъвогар бу
маълумотномада ўзи судга даъво ариза топширган 07.09.2025 йилга қадар
тўлов амалга оширилган қисмини яъни 31.07.2025 йилги 26 000 000 сўмни,
29.08.2025 йилда 1 259 960 сўм ва 16 218 400 сўм Ангор туман ММТБ дан
субсидия, 29.08.2025 йилда 8 490 000 сўм нақд кредит учун тўлов сифатида
банкка топширилган пулларни ҳисобга олмаган деб ҳисоблайди ва 01.07.2025
йилги талабномадан кейин график бўйича туғилган муддати ўтган кредит
қарздорликларни ҳам қўшиб ҳисоблаб, даъво талабидан четга чиққан деб
ҳисоблайди.
ФК 735-моддасига асосан қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
Судга тақдим этилган ҳужжатларга асосан жавобгар томонидан
тўланган пул маблағларини банк айланмасига асосан ҳисобланишини
инобатга олиб ҳисоблаганда 07.08.2018 йилги 175/2018-сонли шартнома
бўйича 17 421 676.47 сўм муддати ўтган асосий қарз, 2053984,58 сўм
муддатида тўланмаган фоиз, 18.10.2019 йилги 408/2019-сонли кредит
шартномасига кўра 8707325,05 сўм муддати ўтган қарз ва 464121,96 сўм
муддатида тўланмаган фоиздан қарзи суд мажлиси кунига мавжуд бўлиб суд
даъвонинг ушбу қисмини яъни жами 28 647 108,06 қаноатлантиришни ва
даъвонинг қолган қисми 69 423 302,94 сўм қисмини суд мажлиси кунига қадар
қоплангани сабабли рад этишни, шундан 07.09.2025 йилда даъво ариза
киритилгунига қадар тўланган қисми 49644624,36 сўм ва асоссиз талаб 64 сўм
бўйича давлат божини даъвогардан ва даъво ариза 07.09.2025 йилда
топширилганидан кейин жавобгар томонидан тўлов амалга ошириб тўланган
қисми ва муддатида тўланмасдан қаноатлантирилган қисми бўйича давлат
божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси бешинчи ва еттинчи қисмларига кўра, Даъвогарнинг талаблари у
судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа
шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб
тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар
қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб
даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши
рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади.
Баён этилганларга асосланиб, суд даъво аризани қисман
қаноатлантириб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини, жумладан
даъвогардан 992893,77 сўм давлат божини, жавобгардан 968515,73 сўм давлат
божини Ўзбекистон Республикаси бюджетига, 41 200 сўм почта харажатини
даъвогар ҳисобига жавобгардан ундиришни, суд мажлиси муқаддам видеоконференалоқа режимида ўтказилгани боис 103 000 сўм суд харажатини
жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ундиришни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра суд
ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар,
мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15, 55, 138моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 279,
263, 280, 326, 333, 734, 735, 736-моддаларини, Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 72, 75, 118, 170, 176, 180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
“******” МЧЖ ҳисобидан “******” АЖ бош банки фойдасига
07.08.2018 йилги 175/2018-сонли шартнома бўйича 17 421 676.47 сўм муддати
ўтган асосий қарз, 2053984,58 сўм муддатида тўланмаган фоиз, 18.10.2019
йилги 408/2019-сонли кредит шартномасига кўра 8707325,05 сўм муддати
ўтган қарз ва 464121,96 сўм муддатида тўланмаган фоиздан қарзи жами 28
647 108,1 сўм ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
“******” МЧЖдан Ўзбекистон Республика бюджетига 968 515,73 сўм
давлат божи ундирилсин.
“******” АЖ бош банки ҳисобидан Ўзбекистон Республика бюджетига
992 893,77 сўм давлат божи ундирилсин.
“******” МЧЖдан суд мажлиси видеоконференалоқа режимида
ўтказилгани боис 103 000 сўм суд харажати Ўзбекистон Республикаси Олий
суди депозитига ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради, ҳал
қилув қарори устидан ****** туманлараро иқтисодий суди орқали ******
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддатда
апелляция тартибида шикоят ёки қонуний кучга киргандан сўнг олти ой
ичида кассация шикояти бериш мумкин.
Судья
******