← Назад
Решение #2858931 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2502/3832-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН НОМИДАН
Ҳ Л РЕСПУБЛИКАСИ ҚИЛУВ Қ Р РИ
2025 йил 29 октябрь
Ғиждувон тумани
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида,
судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, “In v ti n w t r filt rs”
масъулияти чекланган жамияти вакили И.Шарипов (ишончнома асосида)
иштирокида, “In v ti n w t r filt rs” масъулияти чекланган жамиятининг
“G’ijduv n st nd rt qurilish s rvis” масъулияти чекланган жамиятидан
359 263 281 сўм асосий қарз, 179 631 640 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган ишни видеоконференция режимидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “In v ti n w t r filt rs” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “G’ijduv n st nd rt qurilish s rvis” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 359 263 281 сўм
асосий қарз, 179 631 640 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ
иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими етказилганлиги
тўғрисидаги почта идорасининг маълумотномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери
(почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса
ҳам ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
бугунги кунга қадар олинган маҳсулот учун тўловлар тўлиқ амалга
оширилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини
тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 01.08.2024 йилда
63-сонли шартнома тузилган. Шартномага асосан 2024 йил октябрь-декабрь
ойларида 1 864 676 211 сўмлик маҳсулот етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, даъвогар
шартномада кўрсатилган маҳсулотларни белгиланган миқдор ва сифатда
жавобгарга етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар ушбу маҳсулотларни қабул
қилиб олиб, унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар ўзининг шартномавий
мажбуриятини лозим даражада бажариб, шартномада назарда тутилган
миқдордаги яъни, умумий қиймати 1 864 676 211 сўмлик маҳсулотларни
жавобгарга етказиб берган ва ушбу маҳсулотлар ҳисобварақ-фактуралар ва
ишончномаларга асосан жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмига кўра сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар
тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида
ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар жавобгарнинг
ишончли вакили томонидан тегишли ҳисобварақ-фактура ва ишончномаларга
асосан қабул қилиб олинган бўлса-да, жавобгар ўзининг шартномавий
мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, қабул қилиб олинган
маҳсулотлар ҳақини белгиланган муддатларда тўлиқ тўлаб бермаган.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига кўра агар маҳсулот етказиб бериш
шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда
тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини
шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб
олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Шу боис даъвогар судга мурожаат этиб, етказиб берилган маҳсулот
ҳақини ундиришни сўраган.
Жавобгарнинг қабул қилиб олинган маҳсулот учун тўловларни тўлаб
бермаганлиги иш ҳужжатлари ва даъвогар вакилларининг кўрсатмалари билан
тўлиқ тасдиқланади. Шу сабабли суд даъвонинг 359 263 281 сўм асосий қарз
ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар шартнома шартларидан келиб чиқиб, жавобгардан
171 631 640 сўм пеня ундиришни сўраган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 32-моддасида
товарлар ҳақини тўламаганлик учун ўз вақтида ҳақ тўланмаганда харидор
сотувчига муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Даъвогар томонидан пеня миқдори тўғри ҳисобланган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, мажбуриятни бузилиши
билан неустойка миқдори номутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини,
даъвогар қарздорликни ўз вақтида ундириш чораларини кўрмаганлигини, ўз
навбатида қарзни тўлаш ҳам жавобгар томонидан кечиктирилганлигини
инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 71 853 000 сўм пеня
ундиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар
вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, уларнинг важ ва эътирозларига
тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб,
даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ
р
р қ и л а д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “G’ijduv n st nd rt qurilish s rvis” масъулияти чекланган
жамиятидан:
- даъвогар “In v ti n w t r filt rs” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 359 263 281 сўм асосий қарз, 71 853 000 сўм пеня, олдиндан
тўланган 10 617 899 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати;
-Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига
103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ортиқча тўланган 160 000 сўм давлат божини даъвогарга қайтариш
тўғрисида маълумотнома берилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса
кассация тартибида шикоят бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
О.Жамилов