← Назад
Решение #2858984 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 131 | — | law | |
| нинг | 15 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуннинг | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2502/1204-сонли иш
судья Д.И.Давлетов
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Қўнғирот тумани
2025 йил 29 октябрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.И.Давлетовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг котиблигида, даъвогар
ХХ жавобгар "ХХ ҳисобидан 29.313.529,91 сўм ижара тўлови ва 5.245.997,4
сўм пеня ундириш ҳамда 1050424/123-25-сонли, 1050448/123-25-сонли ва
1050449/123-25-сонли шартномаларни бекор қилиш ҳамда беш кун ичида
ижара объектини топшириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни тарафлардан даъвогар ХХ (2025 йил 03 январдаги
1/10-06-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, "ХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 29.313.529,91 сўм ижара тўлови ва 5.245.997,4 сўм пеня
ундиришни ҳамда 1050424/123-25-сонли, 1050448/123-25-сонли ва
1050449/123-25-сонли шартномаларни бекор қилишни ҳамда беш кун ичида
ижара объектини топшириш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг 2025 йил 14 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида ХХ жалб қилинган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
жавобгар ва учинчи шахс қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган
бўлсада, унинг вакили иштирок этмади, ариза юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига
асосан жавобгар ва учинчи шахс вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2025
йил 28 октябрда медиатив келишуви тузилганини маълум қилиб, даъво
аризани кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, даъвони кўрмасдан қолдиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра, тарафлар низони
келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай
иш бўйича тузилиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд
ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши
мумкин.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонуни (бундан буён
матнда Қонун деб юритилади)нинг 15-моддасига мувофиқ, медиация
тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади.
Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш
жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин.
Қонуннинг 16-моддасига асосан, медиацияни қўллаш тўғрисидаги
келишув шартномадаги унинг таркибий қисми бўлган шарт тарзида ёки
алоҳида келишув тарзида ёзма шаклда тузилади.
Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда тарафлар ўртасида келиб
чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёки муайян низолар медиация
тартиб-таомилини амалга ошириш йўли билан ҳал этилиши кераклиги
ҳақидаги қоида бўлиши лозим.
Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда низо предмети ҳақидаги,
медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги, медиация
тартиб-таомилини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларда тарафларнинг
иштирок этиш шартлари ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши мумкин.
Қонуннинг 17-моддаси олтинчи қисмига кўра, низо медиатив келишув
билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи
қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини
ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно.
ИПК 107-моддасининг 1-қисим 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суд даъвони кўрмасдан
қолдиради.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9моддаси биринчи қисмининг 10-бандига кўра, ХХ ва унинг ҳудудий
органлари, ХХ — ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга
кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича давлат божи
тўлашдан озод этилган.
Ушбу Қонуннинг 18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра, агар
тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан
қолдирилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак.
Суд, тақдим этилган медиатив келишувини ҳамда иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, тарафлар ўртасида имзоланган медиатив келишуви қонун
талаблари асосида расмийлаштирилган деб топиб, даъвони кўрмасдан
қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни ҳамда давлат божини ундирмасликни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги
қонуннинг 15, 16, 17-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 130, 131, 195-моддаларини қўллаб, суд
ажрим қилади:
Даъво кўрмасдан қолдирилсин.
Почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
judgecode
Д.И. Давлетов