Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2502/2152 Дата решения 29.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья UBAYDULLAEV BAXBERGEN SAGIDULLAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый SHAXRUX TRANS
Source ID 8eab051c-ff4f-4c07-af24-88bcc0a1a8ce Claim ID PDF Hash 51f04fd0f9397056... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2502/2152-сонли иқтисодий иш судья Б.С.Убайдуллаев АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида) Беруний тумани 2025 йил 29 октябрь Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.С.Убайдуллаев раислигида, судья ёрдамчиси С.Кучкаровнинг котиблигида, даъвогар Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал соҳасида назорат қилиш инспекциясининг жавобгар “SHAXRUX TRANS” маъсулияти чекланган жамиятидан 27 126 058 сўм асосий қарз, 13 563 029 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал соҳасида назорат қилиш инспекцияси (бундан буён даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “SHAXRUX TRANS” маъсулияти чекланган жамиятидан (бундан буён жавобгар деб юритилади) 27 126 058 сўм асосий қарз, 13 563 029 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан суд мажлисига келмади, ўзларининг ёзма фикрларини судга тақдим қилмади. ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми 6-бандига мувофиқ даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса даъво ариза кўрмасдан қолдирилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогарнинг аризаси суднинг ажрими билан ишни кӯриш 2025 йил 29 октябрь кунига тайинланган. Суд мажлиси ҳақида даъвогарга хабар берилганлиги ҳақидаги почта алоқа бӯлимининг жавобига кўра, даъвогарга суд ажрими 2025 йил 15 октябрда топширилган. ИПКнинг 170-моддасига биноан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бугунги суд мажлисига даъвогар вакили келмади ва иш ҳужжатларида даъвогарнинг ишни ўзининг иштирокисиз кўриш тўғрисида аризаси мавжуд эмас. Шу сабабли даъво кўрмасдан қолдирилиши лозим. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогар Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ни Қонуни 9-моддасида келтирилган асосларда ва бошқа тегишли қонун ҳужжатларида давлат божи тӯловидан озод этиш назарда тутилмаган. Шу боис, суд иш бӯйича одиндан тўланган давлат божи ва почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Мазкур ҳолатда суд даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 6-банди, 118, 195-моддаларига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъвогар Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал соҳасида назорат қилиш инспекциясининг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажримдан норози тараф шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.С.Убайдуллаев