Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2502/1670 Дата решения 29.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья UBAYDULLAEV BAXBERGEN SAGIDULLAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Турткул тумани ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый UR KUL-BEKZOD RANS
Source ID 5562d2e9-1bb4-4457-b4f5-c5e99ffe3c50 Claim ID PDF Hash 502e8b16c458cd31... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
Ер кодексининг 38-моддаси Ер кодекси 38 code_article
Ер кодекси 36-моддаси Ер кодекси 36 code_article
илиш масаласи Ер кодексининг 38-моддаси илиш масаласи Ер кодекси 38 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2502/1670-сонли иқтисодий иш судья Б.С.Убайдуллаев Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани 2025 йил 29 октябрь Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.С.Убайдуллаев раислигида, С.Кучкаровнинг котиблигида, Беруний тумани прокурорининг ёрдамчиси Д.Исмаилова, даъвогар вакили У.Реимбаев (2025 йил 28 апрель кунги 01-04/686-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Турткул тумани ҳокимлигининг жавобгар “ UR KUL-BEKZOD RANS” масъулияти чекланган жамиятининг Тўрткул тумани, Шодлик ОФЙ ҳудудидаги 0,12 гектар ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ва олиб қўйиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Беруний туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Турткул тумани ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ UR KUL-BEKZOD RANS” масъулияти чекланган жамиятининг (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) Тўрткул тумани, Шодлик ОФЙ ҳудудидаги 0,12 гектар ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилишни ва олиб қўйишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Давлат кадастрлар палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ҳам уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (бундан буён матнда учинчи шахслар деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган. Аниқланишича 2020 йил 22 июнь кунги “Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида”ги YU 183-023762-сонли баённома билан жавобгарга Тўрткул тумани, Шодлик ОФЙ ҳудудидаги 0,12 гектар ер участкаси ажратилган. Даъвогар даъво аризасида жавобгар томонидан ер участкасида қурилиш ишлари амалга оширилмаганлиги, қаровсиз қолдирилганлиги, 2 йил мобайнида фойдаланилмаганлиги важлари билан жавобгарнинг Тўрткул тумани, Шодлик ОФЙ ҳудудидаги 0,12 гектар ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилишни ва мазкур ер участкасини олиб қўйишни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган прокурор даъво талабини қаноатлантиришни сўради. 2025 йил 23 октябрь куни бўлган суд муҳокамасида иштирок этган Давлат Кадастр палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси вакили иш бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўраган. 2025 йил 23 октябрь куни бўлган суд муҳокамасида иштирок этган Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ҳам уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги вакили иш бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўраган. Суд ишда ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини, прокурор фикрини тинглаб ҳамда ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, 2020 йил 22 июнь кунги “Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида”ги YU 183-023762-сонли баённома билан жавобгарга Тўрткул тумани, Шодлик ОФЙ ҳудудидаги 0,12 гектар ер участкаси кўп қаватли турар-жой объекти қурилиши учун ажратилган. Ер участкасига булган ҳуқуқ белгиланган тартибда 2021 йил 27 август куни давлат руйхатидан ўтказилган. Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Турткул туман бўлими томонидан ўтказилган ўрганиш натижасида жавобгар томонидан мазкур ер участкасида қурилиш ишлари бажарилмаганлиги аниқланиб, бу ҳақида 2025 йил 9 август куни далолатнома тузилган. Ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ҳақида Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Турткул туман бўлими томонидан жавобгар белгиланган тартибда огоҳлантирилган. Жавобгар томонидан мазкур огоҳлантиришлар эътиборсиз қолдирилган. Шу боис, Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Турткул туман бўлими Турткул туман ҳокимига мазкур ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритган. Жавобгар томонидан огоҳлантириш хатларига жавоб қайтарилмаганлиги сабабли даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда – Ер кодекси деб юритилади) 36-моддаси биринчи қисмининг 10-бандига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади. Ер кодексининг 38-моддасига мувофиқ, 36-моддаси биринчи қисмининг 6-11-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер тўғрисидаги қонунчилик бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман, шаҳар ҳокимига ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Туман, шаҳар ҳокими тақдимнома асосида бир ойлик муддатда уни олиб қўйиш ҳақида судга даъво аризаси киритади. Туман, шаҳар ҳокими, зарур ҳолларда, ер участкасининг ҳолатини ҳамда ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи томонидан ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг сифатини қўшимча равишда текширишни тайинлашга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2023 йил 20 ноябрдаги 28-сонли қарорининг 24-бандида берилган тушунтиришга кўра, Ер кодекси 36-моддасининг 6-11-бандларида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиш масаласи Ер кодексининг 38-моддасига мувофиқ, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органнинг ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман (шаҳар) ҳокимига ер участкасини олиб қўйиш ҳақида киритилган тақдимномаси асосида туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ва ер майдонини олиб қўйиш ҳақидаги даъво аризасига биноан суд тартибида ҳал этилишини инобатга олишлари лозим. Судларга тушунтирилсинки, агар даъво аризасида ер участкасини олиб қўйиш (ер ижара шартномасини бекор қилиш) талаби билан бирга ушбу ер участкасини захирага олиш (захирага қайтариш) талаби ҳам қўйилган бўлса ёки алоҳида талаб сифатида ер участкасини захирага олиш (захирага қайтариш) талаби берилган бўлса, қонунчиликка кўра ер участкаларини захирага олиш (захирага қайтариш) судларнинг ваколатига кирмаслиги сабабли ушбу талаб бўйича иш юритиш тугатилиши лозим. Агар судга ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш (ер ижара шартномасини бекор қилиш) талаби билан бирга ер участкасини олиб қўйиш талаби қўйилган бўлса, ҳар икки талаб алоҳида номулкий талаб ҳисобланиши лозим. Жавобгарнинг ажратилган ер участкасидан 2021 йилдан буён фойдаланилмаганлиги ҳолати ишдаги Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Турткул туман бўлимининг 2025 йил 9 август кунги далолатномаси, Турткул тумани қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимининг 2025 йил 19 август кунги 35-01/170-сонли маълумоти, тарафлар вакилларининг суд мажлисдаги кўрсатмалари билан тасдиқланади. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шу боис, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгарнинг 2020 йил 22 июнь кунги “Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида”ги YU 183-023762-сонли баённома билан Тўрткул тумани, Шодлик ОФЙ ҳудудидаги 0,12 гектар ер участкасига бўлган ҳуқуқини бекор қилишни ва мазкур ер участкасини даъвогар фойдасига олиб қўйишни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини, республика бюджетига фойдасига 8 240 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ UR KUL-BEKZOD RANS” масъулияти чекланган жамиятининг 2020 йил 22 июнь кунги “Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида”ги YU 183-023762-сонли баённома билан Тўрткул тумани, Шодлик ОФЙ ҳудудидаги 0,12 гектар ер участкасига бўлган ҳуқуқи бекор қилинсин. Жавобгар “ UR KUL-BEKZOD RANS” масъулияти чекланган жамиятидан Тўрткул тумани, Шодлик ОФЙ ҳудудидаги 0,12 гектар ер участкаси Турткул туман ҳокимлигининг фойдасига олиб қўйилсин. Жавобгар “ UR KUL-BEKZOD RANS” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Турткул тумани ҳокимлиги фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ UR KUL-BEKZOD RANS” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига фойдасига 8 240 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Қорақалпоғистон Репсубликаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.С.Убайдуллаев