← Назад
Решение #2859217 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| аролик кодекси | 212 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 91 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 3 | — | law | |
| аракатларида ЖК | 2291 | — | law | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2501/3763-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
2025 йил 29 октябрь
Ғиждувон тумани
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида,
судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, Ғиждувон туман прокурори
катта ёрдамчиси Д.Муҳамедиев, “Ғиждувон эркин иқтисодий зонаси
дирекцияси” ДУК вакили З.Эшмуродов (ишончномага асосан), “Хўжаи
жаҳон файз барака” МЧЖ раҳбари У.Сафаров иштирокида, даъвогар
“Ғиждувон эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” ДУКнинг жавобгар
“Хўжаи жаҳон файз барака” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
2251606-лот рақами билан ютиб олинган ер майдонидан ва “Ғиждувон”
ЭИЗнинг 5Б-ҳудуди қизил чизиқларидан ташқарида 0,16 гектар ер майдонида
ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш, бузиш билан боғлиқ
харажатларни ундириш, “Ғиждувон” ЭИЗнинг 5Б-ҳудуди қизил
чизиқларидан ташқарида 0,16 гектар ер майдонида тозалаш ва асл ҳолига
келтириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “Ғиждувон эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” ДУК
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “Хўжаи жаҳон файз барака” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га
нисбатан жавобгар 2251606-лот рақами билан ютиб олинган ер майдонидан
ва “Ғиждувон” ЭИЗнинг 5Б-ҳудуди қизил чизиқларидан ташқарида 0,16
гектар ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш,
бузиш билан боғлиқ харажатларни ундириш, “Ғиждувон” ЭИЗнинг 5Бҳудуди қизил чизиқларидан ташқарида 0,16 гектар ер майдонида тозалаш ва
асл ҳолига келтириш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Ғиждувон туман
ҳокимининг 2017 йил 14 мартдаги 220-сонли қарори билан “Ғиждувон эркин
иқтисодий зонаси”ни ташкил этиш учун ер танланганлигини, лекин ер
ажратиш тўғрисида туман ҳокимининг қарори мавжуд эмаслигини,
0,16 гектар ер майдони “Ғиждувон” ЭИЗнинг 5Б-ҳудуди қизил чизиқларидан
ташқарида эканлигини билдириб, даъвони қонуний ҳал қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили бузилиши талаб
этилаётган ер майдони “Ғиждувон эркин иқтисодий зонаси”га тегишли
эмаслигини, ер ажратиш тўғрисида туман ҳокимининг қарори мавжуд
эмаслигини билдириб, даъво талабини рад қилишни сўради.
Ғиждувон туман прокурори катта ёрдамчиси даъво аризасини
қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида фикр билдирди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилларининг
кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан “Электрон
онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУКнинг 2022 йил 29 июлдаги
ZU153-475692-сонли баённомасига мувофиқ “Ғиждувон” эркин иқтисодий
зонасининг Ғиждувон туман ҳудудидан 0,35 га (лот рақами 2251606) ер
майдонида “Иссиқхоналар қурилишида ишлатиладиган асбоб ускуналар,
метал конструкциялар ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш” бўйича
аукцион ғолиби деб топилган. “Ғиждувон эркин иқтисодий зонаси
дирекцияси” ДУК ва жавобгар ўртасида 2022 йил 18 августда 45-сонли
инвестициявий битим тузилган.
Жавобгар томонидан 2251606-лот рақами билан ютиб олинган ер
майдонидан ва “Ғиждувон” ЭИЗнинг 5Б-ҳудуди қизил чизиқларидан
ташқарида 0,16 гектар ер майдонида ноқонуний равишда қурилиш ишлари
олиб борилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг биринчи
қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда
бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона
фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасига
мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун
ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур
рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда
қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки
ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган
шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат
суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг
ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси биринчи қисмининг
11-бандига кўра, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки)
ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек
ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф қурилишни
тўхтатиб туриш бўйича чоралар кўриш ер эгаси, ердан фойдаланувчи,
ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг мажбуриятларидан бири
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 91-моддасига кўра,
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний
равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган
сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади.
Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу
жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан
эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан
фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш
тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал
қилув қарорига кўра амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 3-моддаси биринчи қисмига
асосан ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган
ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш
учун иқтисодий судга (судга) ушбу Кодексда белгиланган тартибда мурожаат
қилишга ҳақли.
Қайд этилганлардан кўринади-ки, Ғиждувон туман ҳокимининг
14.03.2017 йилдаги 220-қарорига асосан “Ғиждувон эркин иқтисодий
зонаси”ни ташкил этиш учун ер танланган, лекин ер ажратиш тўғрисида
туман ҳокимининг қарори мавжуд эмаслиги сабабли 0,16 гектар ер майдони
“Ғиждувон” ЭИЗнинг 5Б-ҳудуди қизил чизиқларидан ташқарида жойлашган.
Яъни низолашилаётган ҳудуд “Ғиждувон эркин иқтисодий зонаси”га
тегишли эмас ва даъвогарнинг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатларига таъсир кўрсатилмаган.
Жиноят ишлари бўйича Вобкент туман судининг 26.02.2024 йилдаги
ҳукмига кўра “Хўжаи жаҳон файз барака” МЧЖ раҳбари Сафаров Улуғбек
Фармоновичнинг ҳаракатларида ЖК 2291-моддасининг иккинчи қисмида
назарада тутилган яъни, суғориладиган ер участкаларини уларда қурилиш
ишларини амалга оширган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш
жинояти таркиби бўлмаганлиги сабабли оқланган.
ИПКнинг 73-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ жиноят ишлари
бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир
этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир
этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиршни рад этишни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни
билан Давлат божи ставкаларининг 2-қисми б-бандига кўра мулкка оид
бўлмаган тусдаги даъво аризалари учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 баравари миқдорида давлат божи тўланади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар
вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, уларнинг важ ва эътирозларига
тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179, 184, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ
р
р қ и л а д и:
Даъвогар “Ғиждувон эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” ДУКнинг
жавобгар “Хўжаи жаҳон файз барака” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан 2251606-лот рақами билан ютиб олинган ер майдонидан ва
“Ғиждувон” ЭИЗнинг 5Б-ҳудуди қизил чизиқларидан ташқарида 0,16 гектар
ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш, бузиш
билан боғлиқ харажатларни ундириш, “Ғиждувон” ЭИЗнинг 5Б-ҳудуди қизил
чизиқларидан ташқарида 0,16 гектар ер майдонида тозалаш ва асл ҳолига
келтириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъвосини қаноатлантириш рад
этилсин.
Олдиндан тўланган 12 360 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм
почта харажати даъвогар “Ғиждувон эркин иқтисодий зонаси
дирекцияси” давлат унитар корхонаси зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида эса кассация тартибида шикоят бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
О.Жамилов