← Назад
Решение #2859238 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2508/4055-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2025 йил 29 октябрь
Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов раислигида,
судья ёрдамчиси М.Муҳаммадиевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси
Тошкент
шаҳар
ҳудудий
бошқармасининг
даъвогар
“**********” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар якка тартибдаги
тадбиркор
“**********”
ҳисобидан
46 351 975,87 сўм қарздорликни суброгация тартибида ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз, ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
даъвогар “**********” АЖ (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Касби
туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
якка тартибдаги тадбиркор “**********” (матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 46 351 975,87 сўм қарздорликни суброгация тартибида ундиришни
сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
палата ва даъвогар суд мажлисида иштирок этмади.
Палата ва даъвогар ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлиси жойи ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ва ишни кўриш
билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Капиталбанк” АТБ (матнда банк деб
юритилади) ҳамда жавобгар ўртасида имзоланган 2024 йил 3 январдаги
434-сонли кредит шартномасига асосан жавобгарга 60 ой муддатга даврга
9 928 доллар миқдорида кредит ажратган.
Кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида банк, даъвогар ҳамда
жавобгар ўртасида банкнинг кредит портфелини суғурталаш ҳақида
0100/1401/23000057-сонли бош келишув имзоланган.
Жавобгар томонидан олинган кредит маблағлари ўз вақтида ва тўлиқ
қайтарилмаганлиги сабабли банк томонидан қолдиқ кредит қарздорлиги умидсиз
деб топилиб, ушбу ҳолат суғурта ташкилоти томонидан суғурта ҳодисаси
сифатида тан олинган ҳамда жавобгарнинг кредитдан бўлган 46 351 975,87 сўм
қарздорлиги суғурта товони сифатида 2025 йил 30 май куни ID 2639127399сонли электрон тўлов топшириқномаси асосида банкка тўлаб берилган.
ФК 915-моддасига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф
(суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига
шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа
тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига
тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган
мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий
манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта
пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади.
ФК 957-моддаси биринчи қисмига кўра, агар мулкий суғурта шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф
олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб
қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган
суғурталовчига ўтади. Бироқ шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга
нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган
шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Даъвогар томонидан 2025 йил 16 июлда жавобгарга суброгация тартибида
талабнома билан мурожаат қилинган.
Бироқ даъвогарнинг ушбу талаби жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
ФК 1023-моддасига кўра, қонунчиликда ёки битимда белгиланган
асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб
олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки
тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига
қайтариб бериши шартлиги белгиланган.
Шунга кўра даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлиб, тўлиқ
қаноатлантирилиши лозим.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва
суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180-моддаларини
қўллаб, суд
қарор
қилади:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар Якка тартибдаги тадбиркор “**********” ҳисобидан даъвогар
“**********” акционерлик жамияти фойдасига 46 351 975,87 сўм суброгация
қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор “**********” ҳисобидан республика
бюджетига 927 040 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
З.Юсупов