Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2403/1780 Дата решения 29.10.2025 Инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7caec808-c52f-45a8-90dc-7026200e5b2a Claim ID PDF Hash 9b44fe2932be397f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 282-моддаси ИПК 282 law
ИПК 285-моддаси ИПК 285 law
сентябрдаги ажрими билан ИПК 296-моддаси сентябрдаги ажрими билан ИПК 296 law
ИПК 3246-моддаси ИПК 3246 law
ИПК 3248-моддаси ИПК 3248 law
ИПК 3242-моддаси ИПК 3242 law
айъати ИПКнинг 118-моддаси айъати ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2403/1780-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Б.Бектураев Кассация инстанциясида маърузачи судья – Э.Соибназаров Тафтиш инстанциясида маърузачи судья – А.Рахимов СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 29 октябрь Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, А.Худойбердиев раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Рахимов ва И.Матмуратовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Боирбековнинг суд мажлиси котиблигида, “BBB” фермер хўжалиги вакиллари М.Ш (бошлиғи), Ш.У (2025 йил 1 майдаги 1-сонли ишончнома асосида), “ ” МЧЖ вакили Ж.Х (2025 йил 3 январдаги 01/90-сонли ишончнома асосида), А.Б (2025 йил 3 январдаги 01/06-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 3 июндаги ҳал қилув қарори ҳамда Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судининг 2025 йил 8 сентябрдаги ажрими устидан нинг “BBB” фермер хўжалиги манфаатида тафтиш тартибида берилган шикоятни Сирдарё вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Иш ҳужжатларига кўра, “ ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда даъвогар деб юритилади) ва “BBB” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 27 январда 80-сонли пахта хомашёси харид қилиш бўйича контрактация шартномаси тузилган. Контрактация шартномасининг 1-бўлимида қайд этилганларга кўра, жавобгар даъвогарга 59 га ер майдонида етиштирилган 227,5 тонна пахта хомашёсини етказиб бериши, даъвогар эса келишилган тартиб ва миқдорда тўловларни амалга ошириши лозим бўлган. Бундан ташқари, даъвогар, жавобгар ҳамда “UUU” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2023 йил 1 сентябрда 01/144-сонли ҳақдорликни ўтказиш ҳақидаги талабни қабул қилиб олиш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномага асосан “UUU” МЧЖнинг жавобгардан бўлган 291 000 000 сўмни талаб қилиш ҳуқуқи даъвогарга ўтказилган. Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар даъвогарга 97,247 тонна пахта хомашёсини етказиб берган, ўз ўрнида даъвогар томонидан жавобгарга шартномада келишилган тартибда олдиндан аванс тўловлари ўтказилган, уруғлик, минерал ўғитлар, ёнилғи мойлаш материаллари ва бошқалардан иборат маҳсулотлар етказиб берилган ва хизматлар кўрсатилган. Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнда палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, юқорида қайд этилган шартномалардан келиб чиққан жами 421 333 934 сўм асосий қарз суммасини ва контрактация шартномасининг 5.2-бандига асосланиб етказиб берилмаган пахта хомашёси қийматининг 30% миқдорида 289 708 722 сўм жарима суммасини ундиришни сўраган. Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг (кейинги ўринларда матнда биринчи инстанция суди деб юритилади) 2024 йил 17 майдаги ажрими билан “UUU” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда учинчи шахс деб юритилади) ишга низо предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Биринчи инстанция судининг 2024 йил 3 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 421 333 934 сўм асосий қарз ва 41 000 000 сўм жарима ундирилган, ҳамда даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судининг (кейинги ўринларда матнда кассация инстанцияси деб юритилади) 2025 йил 8 сентябрдаги ажрими билан нинг (кейинги ўринларда матнда Кенгаш деб юритилади) жавобгар манфаатида тақдим этган кассация шикояти бўйича иш юритиш тугатилган. Кенгаш жавобгар манфаатида судга тафтиш тартибидаги шикоят билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг 2024 йил 3 июндаги ҳал қилув қарорини ҳамда кассация инстанцияси судининг 2025 йил 8 сентябрдаги ажримини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, жавобгар томонидан даъвогарга 1 089 166 400 сўмлик пахта хомашёси етказиб берилганлигини, контрактация шартнома қишлоқ хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтганлигини шу боис ишга Сайхунобод туман қишлоқ хўжалиги бўлими учинчи шахс сифатида жалб этилиши лозим бўлганлигини, даъвогарнинг 421 333 934 сўм асосий қарзни ундириш ҳақидаги талаби асосга эга эмаслигини, даъво аризасига 27.01.2023 йилда тузилган 80сонли контрактация шартномаси ва 01.09.2023 йилда тузилган ҳақдорликни ўтказиш ҳақидаги шартнома асос қилиб олинган бўлиб, даъвогар томонидан мавжуд бўлмаган ва ўзаро киришилмаган шартномалар асос қилиб олинганлигини, пахта хомашёсининг қиймати тарафларнинг манфаатли келишуви асосида белгиланиши лозим бўлсада, лекин даъвогар 1 кг пахта хомашёси учун 6990 (ҚҚСсиз) сўмдан нарх белгилаганлигини, кластер корхоналари минерал ўғит, уруғлик, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини устамаларсиз етказиб бериши назарда тутилганлигини, қуритиш ва тозалаш учун 14 403 478 сўм ушлаб қолинганлигини, биринчи инстанция суди бир қатор хато ва камчиликлар билан ҳал қилув қарори қабул қилганлигини, даъвогар томонидан контрактация шартномасининг 5.2-бандига асосан жавобгар томонидан пахта хомашёсини асоссиз етказиб беришдан бўйин товлаганлиги ҳолати исботлаб 2 берилмаганлигини, жавобгар асоссиз пахта хомашёсини топширишдан бўйин товламаганлигини кўрсатиб ўтган. Палата ҳамда кенгаш суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган тартибида хабардор этилган бўлсаларда суд мажлисида вакил иштирокини таъминламадилар. Шу боис, судлов ҳайъати ишни ушбу шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари тафтиш тартибидаги шикоятни қувватлаб, 2023 йил сентябрь ойида Нью-Йорк биржасида 1 тонна пахта хомашёсининг ойлик фьючерс котировкасидан келиб чиқиб ҳисоблаганда, даъвогар 2 нав 1 синф пахта хомашёсининг 1 кг учун 11 300 сўмдан ҳақ тўлаши лозимлигини, бу ҳақда даъвогарга келишув таклифини юборганда рад этганлигини, даъвогар билан ҳисоб китобдаги асосий фарқ шундан келиб чиқаётганлигини, ўзининг ҳисоб китоби бўйича даъвогар қарздор ҳисобланишини, бундан ташқари, даъвогар шартноманинг 5.2-бандига асосланиб жарима ундиришни талаб қилишга ҳақли эмаслигини, чунки пахта хомашёсини етказиб беришдан асоссиз бўйин товламаганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўрадилар. Даъвогар вакиллари суд мажлисида тушунтириш бериб, шикоятда келтирилган важлар асосга эга эмаслигини, жавобгар пахта хомашёсини кам миқдорда етказиб берганлиги боис, етказиб берилган маҳсулотлар, ўтказилган бўнак маблағлари ҳамда кўрсатилган хизматлар юзасидан қарздор бўлиб қолганлигини, жавобгарга пахта хомашёси учун 11 300 сўмдан тўлов ҳисобланганлигини, барча кластер корхоналари томонидан ҳам 2023 йил ҳосили учун 6990 (ҚҚСсиз) сўмдан тўловлар қилинганлигини, жавобгарнинг 1 кг пахта хомашёси учун 11 300 сўмдан тўлов қилиниши лозимлиги ҳақидаги талаби асоссиз эканлигини, жавобгар шикоят бериш муддатини узрсиз сабаблар билан ўтказиб юборганлигини, ушбу муддатни тиклаш учун қонунда асослар мавжуд эмаслигини, кассация инстанцияси асосли равишда иш юритишни тугатганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўрадилар. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, тафтиш тартибидаги шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, шикоятнинг кассация инстанцияси судининг ажримига нисбатан берилган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорига нисбатан берилган қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмида “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. 3 ИПК 282-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти беришга ҳақли. ИПК 285-моддасида “Кассация шикояти (протести) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши мумкин. Кассация шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича кассация инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ой ичида берилган ва кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Кассация шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақида кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади. Кассация шикоятини (протестини) бериш муддатини тиклашни рад этиш ҳақида кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида” 2024 йил 25 мартдаги 10-сонли қарорининг 7-банди учинчи хатбошисида “Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган, кассация инстанцияси суди томонидан эса, агар илтимоснома кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ой ичида берилган ва апелляция, кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин” деб тушунтириш берилган. Биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори 2024 йил 3 июнда қабул қилинган бўлиб, 2024 йил 4 июль санасидан қонуний кучга кирган. Жавобгар ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган санадан эътиборан 6 ой муддат ичида яъни 2025 йил 4 январь санасига қадар кассация шикояти билан судга мурожаат қилиши мумкин бўлган. Шунингдек, ИПК 285-моддасига мувофиқ, агар ушбу муддат узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган бўлса, кассация шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддати жавобгарнинг илтимосномаси бўйича, агар илтимоснома кассация шикоятини бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ой ичида берилган (яъни бу ҳолатда 2025 йил 4 апрель санасига қадар) ва кассация шикоятини бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин эди. Бироқ, жавобгар 2025 йил 4 апрель санасига қадар узрли сабабларини кўрсатган ҳолда кассация шикоятини тақдим этиш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома билан биргаликда кассация шикоятини судга тақдим этмасдан, балки, ушбу муддатлар ўтганидан сўнг яъни ҳал қилув қарори қонуний кучга 4 кирган санадан 12 ойдан ортиқ муддат ўтганидан сўнг кенгаш жавобгар манфаатида судга 2025 йил 21 июлда дастлабки кассация шикояти билан мурожаат қилган. Мазкур кассация шикояти суднинг 2025 йил 24 июлдаги ажрими билан қабул қилиш рад этилганидан сўнг, кенгаш жавобгар манфаатида такроран 2025 йил 4 август санасида судга кассация шикояти билан мурожаат қилган. Ушбу кассация шикояти суднинг 2025 йил 7 августдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилинган. Бироқ, кенгаш томонидан жавобгар манфаатида берилган кассация шикоятини тақдим этиш муддати ва ушбу муддатни тиклаш мумкин бўлган муддат ўтказиб юборилганлиги боис, кассация инстанциясининг 2025 йил 8 сентябрдаги ажрими билан ИПК 296-моддаси 1-бандига мос равишда кассация шикояти бўйича иш юритиш тугатилган. Гарчи, тафтиш тартибидаги шикоятда кассация инстанциясининг қайд этилган ажримини бекор қилиш сўралган бўлсада, бироқ ушбу талабни асословчи ҳолатлар умуман баён этилмаган. Иш ҳужжатларидаги кассация шикоятига илова қилинган кассация шикояти беришни ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномада жавобгар раҳбари соғлиғида кузатилган муаммолар, даъвогар билан бошқа шартномавий муносабатлар бўйича низо келиб чиқиш эҳтимоли бўлганлиги ва суд ҳужжатидан кеч хабар топганлиги ҳолатлари узрли сабаб сифатида баён этилган. Бироқ, илтимосномага ушбу ҳолатларни тасдиқловчи бирон бир ҳужжатлар, далиллар илова қилинмаган. Ваҳоланки, иш ҳужжатларига кўра жавобгар раҳбари биринчи инстанция судига 2024 йил 12 август куни ариза билан мурожаат қилиб, иш ҳужжатларидан нусха олишни сўраган ва шу куннинг ўзида иш ҳужжатларидан нусха олиб, бу ҳақида ёзма тилхат тақдим этган. Ушбу ҳолат жавобгарнинг биринчи инстанция судида бўлиб ўтган суд мажлиси ва қабул қилинган якуний қарор юзасидан вақтида хабардор бўлганлигидан ва кассация шикоятини бериш муддатини узрсиз сабаблар билан ўтказиб юборганлигидан далолат беради. Бундан ташқари, тафтиш инстанциясининг суд мажлисида жавобгар бошлиғи кассация шикоятини бериш муддатини бир йил деб ўйлаганлигини ва шу боис шикоятни тақдим этмаганлигини баён қилган. ИПК 3246-моддасининг биринчи қисмида “Суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади” деб белгиланган. ИПК 3248-моддасида “Суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас” деб белгилаб қўйилган. Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати кассация инстанцияси томонидан кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида тўғри хулосага келган ва ушбу ажримни бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди ҳамда тафтиш тартибидаги шикоятнинг кассация инстанцияси судининг 2025 йил 5 8 сентябрдаги ажримига нисбатан берилган қисмини қаноатлантиришни рад этишни ва ажримни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Шунингдек, судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятнинг биринчи инстанция судининг 2024 йил 3 июндаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Чунки, биринчи инстанция судининг 2024 йил 3 июндаги ҳал қилув қарори апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган. ИПК 3242-моддасининг биринчи қисми 2)-кичик бандига кўра, шикоят Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган суд ҳужжати устидан берилган ва у хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса, тафтиш тартибидаги шикоят бўйича иш юритиш тугатилади. Шунингдек, судлов ҳайъати ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, шикоят тақдим этган кенгаш давлат божи тўловидан озод эканлигини, почта харажати олдиндан тўланганлигини инобатга олишни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 3242-3249-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: “BBB” фермер хўжалиги манфаатида томонидан тафтиш тартибида берилган шикоятнинг Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 8 сентябрдаги ажримини бекор қилиш ҳақида берилган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 8 сентябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. “BBB” фермер хўжалиги манфаатида томонидан тафтиш тартибида берилган шикоятнинг Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 3 июндаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақида берилган қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят берилиши мумкин. Раислик қилувчи А.Худойбердиев ҳайъат аъзолари А.Рахимов И.Матмуратов 6