← Назад
Решение #2859349 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/11444-сонли иқтисодий иш судья О.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал
қилув қарори Жиззах шахри 2025 йил 29 октябрь Жиззах туманлараро иқтисодий судининг
судьяси О.С.Асатов раислигида, Ш.Каримовнинг котиблигида, аризачи «****» АТБнинг қарздор
«****» МЧЖни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ишни аризачи вакили ******
(ишончнома асосида), муваққат бошқарувчи С.Ахмедов иштирокида, қарздор вакиллари
иштирокисиз, Жиззах туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: аризачи «****» АТБ (бундан буён матнда “Аризачи”
деб юритилади) Жиззах туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор
«****» МЧЖни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2025 йил 29 августдаги ажрими
билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, қарздор «****» МЧЖга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилиб, унга нисбатан кузатув тартиб таомили жорий этилган.
Муваққат бошқарувчи С.Ахмедов тайинланган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган қарздор суд мажлисига келмади ва вакил(лар)и иштирокини
таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 127128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида қарздор вакил(лар)и
иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили, аризадаги
важларни баён қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган
муваққат бошқарувчи қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд эканлигини маълум
қилиб олиб борилган ишлар бўйича ҳисоботини судга тақдим қилди. Суд, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризачининг аризасини қаноатлантиришни,
қарздор «****» МЧЖни умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, “****”
масъулияти чекланган жамияти (СТИР: 00000000000) 00000000 давлат рўйхатидан юридик шахс
сифатида рўйхатга олинган. Қарздорнинг устав ҳужжатларига асосан, унинг раҳбари 000000000.
Қарздорнинг почта манзили: 00000000000. Аниқланишича Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах
туманлараро судининг 2023 йил 15 декабрдаги 2-1301-2302/14705-сонли ҳал қилув қарорлари
билан кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратиш тўғрисида
ҳал қилув қарори қабул қилинган. Мазкур ҳал қилув қарорига асосан берилган ижро варақалари
ижроси таъминланмаган. Шу боис аризачи ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиб, «****»
МЧЖни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунининг 5-моддаси биринчи қисмига асосан, агар судга ариза
бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, унда корхонада доимий тўловга
қобилиятсизлик аломати мавжудлигини белгилайди. Қарздор «****» МЧЖ кредиторларининг
2025 йил 23 октябрдаги 1-сонли йиғилиши бўлиб ўтган. шбу кредиторлар йиғилишида кузатув
жарайнида олиб борилаётган ишлар бўйича муваққат бошқарувчиси С.Ахмедов хисоботи
маълумот учун қабул қилиниб, қарздорнинг тўловга қобилияти мавжудлиги тўғрисида йиғилиш
қарори қабул қилинган. шбу қонуннинг 37-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
иш ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда
суд томонидан қўзғатилиши мумкин, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш
ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги
асос бўлади. Мазкур ҳолатда, суд аризачи «****» МЧЖда тўловга қобилиятсизлик аломатлари
мавжудлиги, аризачининг умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги
аризасини қаноатлантиришни, қарздорни умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни ва
тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим деб топди. Суднинг 2025 йил 05 сентябрдаги
ажрими билан С.Ахмедов муваққат бошқарувчиси этиб тайинланган. Шу боис суд қарздор «****»
МЧЖга тугатиш бошқарувчиси этиб С.Ахмедовни тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон Қарорига илова “Сохта
тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка
олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида Қоидалари”нинг 3бандига кўра, Суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда
тутилган сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга
қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши
ҳамда чоралар кўриши шарт. Мазкур Қоидаларнинг 38-бандига кўра, Сохта тўловга
қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб
келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан
кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига тақдим этилади.
Бундай ҳолатда, суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, аризачининг аризасини
қаноатлантиришни, қарздор «****» МЧЖни умумий тартибда тўловга қобилятсиз деб топишни,
тугатишга доир иш юритишни бошлашни, суд бошқарувчиси С.Ахмедов тугатиш бошқарувчиси
этиб тайинлашни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини қарздорнинг
зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 25, 27, 118, 176-179, 210-моддаларини қўллаб ва Ўзбекистон
Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 5, 29, 37, 44, 241, 242моддаларига асосланиб, суд - Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Аризачи «****» АТБнинг аризаси
қаноатлантирилсин. Қарздор «****» МЧЖ умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва
тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун
биринчи тоифали суд бошқарувчиси С.Ахмедов тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва расмий нашрда эълон
бериш ва ҳар ойда судга қилинган ишлар юзасидан далиллар билан бирга ҳисобот тақдим этиш
ҳамда тўрт ой (2026 йил 28 февралгача бўлган) муддатда судга тугатишга доир иш юритиш
тамомланганлиги тўғрисида ҳисобот тақдим этиш тугатиш бошқарувчиси зиммасига юклатилсин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил
этиш ва эълон бериш, қарздорда сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни
яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича
ҳаракатларни амалга ошириш чораларини кўриш ва хулоса тайёрлаш, имзолаш, судга тақдим
қилиш; - имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай тўловга қобилиятсизликни яшириш ва
қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига; тўловга
қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари мавжуд
эмаслиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим қилиш; - ўн
кунлик муддат ичида расмий нашрларда қарздор тўловга қобилиятсизлик деб топилганлиги ва
тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисидаги маълумотни чоп эттириш ва судга бу
ҳақида далилларни тақдим қилиш; - тугатишга доир иш юритишни Ўзбекистон Республикаси
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ равишда ташкил қилиш ва тугатишга
доир иш юритиш натижалари ҳақидаги оралиқ ҳисоботини тақдим қилиш; - тугатишга доир иш
юритиш тамомланганлиги тўғрисида ҳисоботни 2026 йил 28 февралгача тақдим этиш масъулияти
юклатилсин. Қарздор «****» МЧЖдан аризачи «****» АТБ фойдасига 1.236.000 сўм давлат божи
ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга
киради ва дарҳол ижрога қаратилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан бошлаб, бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши ёки биринчи
инстанция судининг ҳалқилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат
ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов