Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/5312 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый TEXTILE INDUSTRY PRODUCTS
Source ID 285b40ff-52c1-49d9-a157-096a743858f1 Claim ID PDF Hash 4f4ae56fb0dadd54... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ИПК 89-моддаси ИПК 89 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5312- сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани октябрь 2025 йил 28 Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов котиблигида даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг “PET AGRO OIL” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “TEXTILE INDUSTRY PRODUCTS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 6 885 000 000 сўм асосий қарз, 1 396 966 000 сўм банк фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар вакили С.Шукуров (2025 йил 23 январдаги 11-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Р.Юсупов (2025 йил 02 октябрдаги 1/1-сонли ишончнома асосида)кўмаклашувчи Сирдарё туман суди АКТ ходимиТ.Абдураззақов иштирокида, видеконференцалоқа режимида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан кейинги матнларда “палата” деб юритилади)нинг “PET AGRO OIL” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида, жавобгар “TEXTILE INDUSTRY PRODUCTS” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 6 885 000 000 сўм асосий қарз, 1 396 966 000 сўм банк фоизини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида шартнома имзоланганлигини, шартнома бўйича маҳсулот етказиб берилган бўлса-да, маҳсулот қиймати учун тўловларни тўлиқ амалга оширмаслиги натижасида 6 885 000 000 сўм қарздорлик юзага келганлигини баён этиб, қарздорликни қайтармагани учун банк фоизи ҳисобланганлигини, банк фоизи тўлов тўланган кундан ҳисобланганлигини, тарафлар ўртасида шартнома бўйича 2024 йил декабрь ойидан ҳисобланишга келишилганлигини билдириб, даъво талабини қанотлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили ҳақиқатдан ҳам даъвогар томонидан 04.04.2024 йилда 6 885 000 000 сўм пул маблағи маҳсулот олиш учун ўтказилганлигини, даъвогар банк фоизи ҳисоблашда шартномадан кўрсатилган мажбурият юзага келган 2024 йил 1 декабрдан банк фоизи ҳисобламаганлигини, асосий қарзни тан олишини, банк фоизи нотўғри ҳисобланганлиги учун даъвонинг банк фоизи ундириш талабини қаноатлантиришдан рад этишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини тарафлар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган маҳсулот етказиб бериш шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади)дан вужудга келган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беришлиги белгиланган. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 04.04.2024 йилда № 04/04-2024-сонли “Маҳсулот олди-сотди шартнома”си тузилган. Шартноманинг 1.бандига асосан даъвогар жавобгарга техник чигит учун 6 885 000 000 сўм пул ўтказиб бериш, жавобгар олинган пул миқдорига техник чигит маҳсулоти етказиб бериш мажбуриятини олган. Шартнома шартларига асосан даъвогар жавобгарга 2024 йил 04 апрелдаги 735-сонли тўлов топшириқномаси билан 6 885 000 000 сўм пул маблағи ўтказиб берилган Бироқ, ўтказиб берилган 6 885 000 000 сўм тўлови жавобгар томонидан қабул қилиб олинса-да, даъвогарга маҳсулот етказиб берилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 6 885 000 000 сўмлик қарздорлик вужудга келган. Ушбу ҳолатлар ишдаги шартнома, тўлов топшириқномаси бир томонлама таққослаш далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан 6 885 000 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвонинг ушбу талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Даъво аризасида 1 396 966 000 сўм банк фоизи ундириш сўралган. ФК 327-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. ИПК 89-моддасининг биринчи қисмига асосан, ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш учун аҳамиятли бўлган ўзларига маълум ҳолатлар тўғрисидаги тушунтиришлари текширилиши ва бошқа далиллар билан бирга баҳоланиши лозим. Юқоридагиларга кўра, жавобгар муқаддам суд қарори билан ундирилиши белгиланган қарздорлик суммасидан 6 885 000 000 сўмлик маҳсулот берилмаганлиги, уни тўлаш юзасидан 2025 йил 20 сентябрда огоҳлантириш хати жавобгарга юборилганлиги бунда ўзга шахсга тегишли пул маблағлари асоссиз равишда жавобгар томонидан ушлаб қолганлигини кўрсатади. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.3-бандида 2024 йил октябрь ва ноябрь ойларида беш минг тонна техник чигитни етказиб бериш мажбуриятини жавобгар ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан 04.04.2024 йилда жавобгарга пул маблағи тўлаб берилган кундан банк фоизи ҳисобланган. ФКнинг 242-моддасида агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. 2024 йил 1 декабрдан банк фоизи ҳисобланган 20.09.2025 йилга қадар 282 кунга банк фоизи ҳисоблаганда (6 885 000 000 х 14 % : 360 х 302) ушлаб қолган пул маблағига 808 605 000 сўм банк фоизи ҳисобланиши асосли бўлади. Ҳисобланган банк фоизининг 585 683 500 сўм қисми ҳисобланиши шартнома бўйича асоссиздир. Қайд этилганларга асосан суд даъво талабининг 808 605 000 сўм банк фоизи ундириш талабини қаноатлантириб, банк фоизи ундириш талабининг 585 683 500 сўм қисмини қаноатлантиришдан рад этиши лозим. Юқоридагиларга асосланиб, суд даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 6 885 000 000 сўм асосий қарз, 808 605 000 сўм банк фоизи ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топди. Шу билан бирга суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, даъво талабининг 2 фоизи миқдорида 153 925 650 сўм давлат божи тўловини жавобгардан, 11 713 670 сўм давлат божини даъвогардан Республика бюджетига, 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига, 103 000 сўм ВКА харажатини жавобгардан Олий суд депозитига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112, 113, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг “PET AGRO OIL” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “TEXTILE INDUSTRY PRODUCTS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 6 885 000 000 сўм асосий қарз, 1 396 966 000 сўм банк фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “PET AGRO OIL” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар “TEXTILE INDUSTRY PRODUCTS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 6 885 000 000 сўм асосий қарз, 808 605 000 сўм банк фоизи, 41 200 сўм почта харжати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “TEXTILE INDUSTRY PRODUCTS” масъулияти чекланган жамиятидан 153 925 650 сўм, “PET AGRO OIL” масъулияти чекланган жамиятидан 11 713 670 сўм Республика бюджетига давлат божи ундирилсин. “TEXTILE INDUSTRY PRODUCTS” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят қилиш (прокурор протест) келтириши мумкин. Судья У.Р. Курбанов