Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2203-2508/10404 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья ROZUMBETOV ELMUROD KAMILJANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 97961d11-e4ef-463a-886f-c792f67daac1 Claim ID PDF Hash 7373c0b54618b1e8... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 468-моддаси аролик кодекси 468 code_article
аролик кодексининг 474-моддаси аролик кодекси 474 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2203-2508/10404-сонли иқтисодий иш Судья: **** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Боғот тумани 2025 йил 28 октябь Боғот туманлараро иқтисодий суди, судьяси **** раислигида, судья ёрдамчиси *** котиблигида, даъвогар «****» акциядорлик жамиятининг жавобгар «****» фермер хўжалигидан **** сўм қарздорлик, 254 537,26 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Боғот туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар «****» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Боғот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «****» фермер хўжалигидан (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан **** сўм қарздорлик, 254 537,26 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар судга илтимоснома билан мурожаат қилиб ишни иштироқисиз кўриб чиқишни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 128, 129, 170-моддасига асосан даъвогар ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад қилишни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, «****» акциядорлик жамияти ва «****» фермер хўжалиги ўртасида 2021 йилда электр таъминоти шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 2.3-бандига асосан истеъмолчига шартноманинг 1-иловасига мувофиқ энергия етказиб берилган. Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Бироқ, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган энергия ҳақи шартномада белгиланган тартибда тўланмаган ва натижада жавобгарнинг 01.10.2025 йил ҳолатига **** сўм кредиторлик қарздорлиги вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бундай ҳолатда суд даъвогарнинг талабини асосли деб ҳисоблайди, бироқ даъвогарнинг 27.10.2025 йилдаги №1385-сонли маълумотномасида, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар асосий ва пеня қарздорликлари тўлиқ тўланганлиги маълум қилинганлиги сабабли, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. «****» фермер хўжалигидан «****» акциядорлик жамияти фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. «****» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ****