← Назад
Решение #2859497 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 330 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/13348-сонли иқтисодий иш судья О.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал
қилув қарори Жиззах шаҳри 2025 йил 28 октябрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья
О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар «Ўлтра бетон» МЧЖнинг
манфаатида жавобгар «K f l tli Str
r du t» МЧЖдан 60 888 000 сўм асосий қарзни ва 30 444
000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, Жиззах туманлараро иқтисодий
судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар вакили Ш.Эрматовнинг (2025 йи
28 январдаги ишончномага асосан), жавобгарнинг вакили Б.Балхибоевнинг иштирокида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,- А Н И Қ Л А Д И : «Ўлтра бетон» МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб
юритилади) «K f l tli Str
r du t» МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ўртасида
2024 йил 26 августда “тайёр бетон қоришмаси, автомиксерда бетон қоришмасини ташиш ва
бетоннасос хизматини кўрсатиш” ҳақида шартнома тузилган. Шартномага асосан, даъвогар
(Бажарувчи) ва жавобгарга бетон қоришмаси етказиб берган. Жавобгар олинган маҳсулотлар учун
қисман тўловни амалга ошириб, 60 888 000 сўмлик махсулотлар ҳақи тўланмаганлигини, ушбу
ҳолатлар ҳисобфактура, таққослаш далолатномаси орқали тасдиқланиши, қарздорликни тўлаш
тўғрисидаги талабномалар эътиборсиз қолдирилганлиги баён этилиб, жавобгардан 60 888 000 сўм
асосий қарз ва шартноманинг 6.5-бандида буюртмачи тўлов муддатини кечиктирган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4% миқдорида пеня тўлаши, лекин пеня миқдори тўлов
муддати кечиктирилган қарздорликнинг 50 фоизидан ошмаслиги белгиланганлиги қайд этилиб,
тўлов муддати кечиктирилган 50 кунга ҳисобланган пеня суммаси 30 444 000 сўмни ташкил
этганлиги кўрсатилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 60 888 000 сўм асосий қарз ва 30 444 000
сўм пеняни ундириб бериш сўралган. Суд мажлисида қатнашган даъвогарнинг вакили жавобгар
қарзларни қисман тўлаб берганлигини маълум қилиб, тўланмаган қарзни ва пеняни ундириб
беришни сўради. Суд мажлисида қатнашган жавобгарнинг вакили қарзларни қисман тўлаб
берганлигини ва қолган қарзларни хам қисқа муддатларда тўлаш чорасини кўришларини маълум
қилди. Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси
муҳокамасидан аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, «Даъвогар» (Бажарувчи) ва
«Жавобгар » (Буюртмачи) ўртасида 2024 йил 26 августда “тайёр бетон қоришмаси,
автомексирларда бетон қоришмасини ташиш ва бетоннасос хизматини кўрсатиш” юзасидан
шартнома тузилган. 2 Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, «Бажарувчи»
«Буюртмачи»нинг буюртмаларини тайёр бетон маҳсулот қоришмасини уларни манзилига махсус
автотранспорт воситаси орқали етказиб бериш ва автобетоннасос хизматини ўз имкониятларидан
келиб чиққан ҳолда қабул қилади ва келишилган муддатда Буюртмачининг буюртмаларини
бажариб бериши, Буюртмачи кўрсатилган хизматлар ва махсус автотранспорт воситаларида
етказиб берилган тайёр бетон қоришмасини ҳамда автобетоннасос хизмат ҳақларини тўлаб
бериш мажбуриятини олган. 2024 йил 18 сентябрдан- 25 ноябрга қадар тегишли ҳисобфактураларга асосан 255 888 000 сўмлик бетон маҳсулотлари буюртмачи томонидан қабул қилиб
олинган. Қабул қилиб олинган маҳсулот ҳақини тўлиқ тўлаб бермаганлиги учун жавобгар
даъвогарнинг олдида 60 888 000 сўм қарздорлиги хосил бўлган. ФКнинг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради. Шунинг учун, даъвогар даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
тўланмаган асосий қарз ва пеняни ундиришни сўраган. Жавобгар суд мажлисига қадар қисман
тўловни амалга ошириб, асосий қарзи 32 888 000 сўмни ташкил этган, бу ҳақда даъвогарнинг
вакили судга маълумотнома тақдим этди. Мазкур ҳолатда, суд, даъвогарнинг жавобгардан 60 888
000 сўм асосий қарзни ундириш қисмининг 32 888 000 сўм қисмини қаноатлантиришни лозим
топди. ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя
қилиниши белгиланган. ФКнинг 330-моддаси 1-қисмига кўра, башарти, қонунда ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган тақдирда
неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод
қилмайди. Шартноманинг 6.5-бандида маҳсулотни қабул қилиб олган ва махсус автотранспорт
воситалари кўрсатилган хизматлар ҳақини ўз вақтида ўтказиб бермаганлиги учун ҳамда
муддатини ўтказиб юборган ҳар бир кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4% миқдорида пеня
тўлаши, лекин пеня миқдори тўлов муддати кечиктирилган қарздорликнинг 50 фоизидан
ошмаслиги белгиланган. Шунга кўра, даъвогар шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда
жавобгардан 30 444 000 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши
лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек,
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, 3 кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига
мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг
кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд, қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлигини, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, ундириш
сўралган неустойканинг мажбурият бузилиши оқибатларига номутаносиб эканлигини инобатга
олиб, пенянинг адолатли миқдорини белгилаб, жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пеня
миқдорини 3 800 000 сўмга қадар камайтиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. шбу модданинг бешинчи қисмига кўра, Даъвогарнинг
талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. шбу модданинг
олтинчи қисмига кўра, Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган
ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъво
талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 32 888 000 сўм асосий
қарз, 3 800 000 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини тўлиқ жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-, Қ А Р
О Р Қ И Л Д И : Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «K f l tli Str
r du t» МЧЖдан даъвогар «Ўлтра бетон» МЧЖ фойдасига 32 888 000 сўм асосий қарз, 3 800 000
сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «K f l tli Str
r du t» МЧЖдан
Республика бюджетига 1 826 640 сўм давлат божи ундирилсин. 4 Ҳал қилув қарори қабул
қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози
бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья
О.С.Асатов