Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2101/2390 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья BOBONAZAROV MUZAFFAR ABDUSHARIPOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7f1a85f7-ae4f-4a78-bf2e-e31e447b80b9 Claim ID PDF Hash cc85f5293b92f215... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 229-моддаси аролик кодекси 229 code_article
нинг 11-моддаси нинг 11 law
онунининг 63-моддаси онуни 63 law
тисодий процессуал кодексининг 193-моддаси тисодий процессуал кодекси 193 code_article
рисидаги масала ушбу Кодекснинг 96-моддаси рисидаги масала ушбу Кодекс 96 code_article
тисодий процессуал кодекси 3247-моддаси тисодий процессуал кодекси 3247 code_article
ИПК 3248-моддаси ИПК 3248 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2201-2101/2390-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – М.Бобоназаров Апелляция инстанциясида маърузачи судья – В.Қазақов Тафтиш инстанциясида маърузачи судья – У.Сабиров ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Нукус шаҳри 2025 йил 28 октябрь Қорақалпоғистон Республикаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Ктайбеков раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Аяпов ва У.Сабировлардан иборат таркибда, А.Ажибековнинг котиблигида, даъвогар вакиллари – жамият директори О.М ва адвокати О.М (2025 йил 25 август кунги 51-сонли ордерга асосан), жавобгар Мажбурий ижро бюроси Урганч шаҳар бўлими вакили – давлат ижрочиси Х.Қ (2025 йил 25 август кунги 10/04-25-101-сонли ишончномага асосан), қўшимча жавобгар “ААА” масъулияти чекланган жамияти ҳамда учинчи шахс “МММ” масъулияти чекланган жамияти вакили - ишончли вакил С.Э (2025 йил 25 август кунги 740-сонли ва 2025 йил 30 июнь кунги 25-сонли ишончномаларга асосан), учинчи шахс “Йўл қурилиш” акциядорлик жамияти вакили – жамият бўлим бошлиғи Ж.М (2024 йил 23-апрел кунги 03-сонли ишончномага асосан), учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилоят бошқармасининг Урганч шаҳар филиали вакили -филиал мутахассиси Р.Х (2025 йил 10 июнь кунги 01-6983-сонли ишончномага асосан)ларнинг иштирокида, Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 25 августдаги қарорига нисбатан даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикояти асосида ишни суд биносида, видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни а н и қ л а д и: “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Мажбурий ижро бюроси Урганч шаҳар бўлими (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда қўшимча жавобгар ДУК деб юритилади) ва “ААА” масъулияти чекланган жамиятлари (бундан буён матнда қўшимча жавобгар жамият деб юритилади)га нисбатан Мажбурий ижро бюроси Урганч шаҳар бўлими давлат ижрочиси Ў.Б.Ннинг 2021 йил 1 2 июнь кунидаги қарорига асосан 2021 йил 28 июнь куни қўшимча жавобгар ДУК томонидан ўтказилган 0617005-рақамли лот билан бошланғич баҳоси 3.553.532.500 сўм қийматда савдога қўйилган мулкий мажмуа Урганч шаҳар, Янгиариқ (И.Досов) кўчаси, 19-уй манзилида жойлашган маъмурий бино ва иншоотлар учун билдирилган 3.655.062.000 сўм таклифи билан қўшимча жавобгар жамият аукцион ғолиби деб топилган электрон онлайн-аукционни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2021 йил 29 июлдаги ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Йўл қурилиш” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда учинчи шахс АЖ деб юритилади) жалб этилган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 15 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад этилган. Даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг 2021 йил 15 ноябрь кунги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўраган ва Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 июндаги ажрими билан иш янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқилиб, Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 15 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган ва иш мазмунан кўриб чиқиш учун тайинланиб, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Давлат кадастрлар палатаси Хоразм вилоят Урганч шаҳар филиали ва “МММ” масъулияти чекланган жамияти жалб қилинган. Даъвогар судга 2025 йил 24 июнь куни 01/99-сонли қўшимча даъво ариза тақдим қилиб, қўшимча жавобгар ДУК томонидан 2021 йил 11 июнда электрон онлайн-аукционни ўтказиш ҳақидаги веб-порталга жойлаштирилган Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, Янгиариқ (И.Досов) кўчаси, 19-уйда жойлашган бино ва иншоотлар бошланғич нархдан 30 фоизлик чегирма билан, яъни 3.553.532.500 сўмга нархни ошириб бориш услубида ўтказилган дастлабки электрон онлайн-аукцион савдосини қонунда белгиланган қоидалар бузиб ўтказилганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топишни ҳамда 2021 йил 28 июндаги ОА 1201-055223-сонли аукцион баённомасини ҳақиқий эмас деб топишни ва ҳақиқий бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллашни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 24 июндаги ажрими билан даъвогарнинг қўшимча даъво аризаси иш юритувга қабул қилинган ва ишни мазкур талаблар доирасида кўриб чиқиш белгиланган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, Урганч шаҳар, Янгиариқ (И.Досов) кўчаси, 19-уй манзилида жойлашган умумий ер майдони 27.035,96 кв.метр, қурилиш ости майдони 4.332,13 кв.метр бўлган маъмурий бино ва иншоотларни электрон онлайн-аукционда сотиш бўйича қўшимча жавобгар ДУК томонидан 2021 йил 28 июнда ўтказилган аукцион ҳақиқий эмас деб топилган ва ҳақиқий эмаслик оқибати қўлланилиб, Урганч шаҳар, 3 Янгиариқ (И.Досов) кўчаси, 19-уй манзилида жойлашган маъмурий бино ва иншоотлари “МММ” масъулияти чекланган жамиятидан қўшимча жавобгар жамиятига, қўшимча жавобгар жамиятидан даъвогарга қайтарилиши белгиланган. Шунингдек, даъвогардан қўшимча жавобгар жамиятига 3.655.062.000 сўм, қўшимча жавобгар жамиятидан “МММ” масъулияти чекланган жамиятига 10.000.000 сўм қайтариш белгиланган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинган. Кейинчалик, даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб 2025 йил 11 июлдаги ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш чорасини қуллашни сўраган. Суднинг 2025 йил 25 июлдаги ажрими билан даъвогарнинг аризаси қаноатлантирилиб, 2025 йил 11 июлдаги ҳал қилув қарорининг ижроси таъминланган. Иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан қўшимча жавобгар жамияти томонидан апелляция шикояти берилган. Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 25 августдаги қарори билан Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 июлдаги ҳал қилув қарори ва 2025 йил 25 июлдаги ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш тўғрисидаги ажрими бекор қилиниб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Мазкур қарор устидан даъвогар тафтиш тартибидаги шикояти билан мурожаат қилиб, апелляция инстанциясининг 2025 йил 25 августдаги қарорини бекор қилиб, Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 июлдаги ҳал қилув қарори ва 2025 йил 25 июлдаги ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш тўғрисидаги ажримини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари тафтиш тартибидаги шикоятини қўллаб-қувватлаб, Қорақалпоғистон Республикаси Маъмурий судининг қарори билан жавобгарнинг қарори ҳақиқий эмас деб топилганлигини, мулк давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлсада сотувга чиқарилганлигини, депозит ҳисоб рақамида қўшимча жавобгар жамият томонидан тўлаб берилган 3.655.062.000 сўм сақланиб турганлигини билдириб, шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили мулк сотилишидан келиб тушган пул маблағи депозит ҳисоб рақамида сақланиб турганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар жамият вакили шикоятга эътирозлари борлигини, аукцион ўтказиш қоидалари бузилмаганлигини, тегишли тартибда аукцион орқали мулкни сотиб олганлигини ва бугунги кунда Фуқаролик кодексининг 229-моддаси талабларига мувофиқ инсофли эгалловчи эканлигини билдириб, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. 4 Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс “МММ” масъулияти чекланган жамияти вакили қўшимча жавобгар жамият билан ўз-аро нарҳни келишган ҳолда мулкни сотиб олганлигини билдириб, олдин берилган фикрини қўллаб-қувватлашини айтиб ўтди. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс “Йўл қурилиш” акциядорлик жамияти вакили шикоятни қўллаб-қувватлашини, апелляция инстанцияси суди томонидан ҳал қилув қарори билан бирга ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш ҳақидаги ажримни ҳам бекор қилиб ҳатоликка йўл қўйганлигини билдирди. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс кадастрлар палатаси вакили мулк 2021 йил 28 июнь куни қўшимча жавобгар жамият номига расмийлаштирилганлигини, кейинчалик, 2024 йил 29 ноябрда “МММ” масъулияти чекланган жамияти номига қайта расмийлаштирилганлигини, қўшимча жавобгар жамият номига расмийлаштирилмасдан олдин мулк “ХХХ” унитар корхонаси номида бўлганлигини, даъвогар номига расмийлаштирилмаганлигини билдирди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қўйидагиларга кўра апелляция инстанциясининг қарорини бекор қилишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, шикоятни қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Фарғона туманлараро иқтисодий суди томонидан 4-1501-2003/1908-сонли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан даъвогар “K m r nd il” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар “ХХХ” унитар корхонасидан 2.871.495.547,5 сўм асосий қарз, 200.000.000 сўм пеня ва 17.840 сўм почта харажати, жами 3.071.513.387,5 сўм ундириш белгиланган бўлиб, ушбу ҳал қилув қарорига асосан 2020 йил 23 ноябрда ижро варақаси берилган. Мазкур ижро варақага асосан жавобгар томонидан 2020 йил 24 ноябрда 220120024786-сонли ижро иши юритиш қўзғатилган бўлиб, ижро жараёнида “ХХХ” унитар корхонасига тегишли бўлган Урганч шаҳар, Янгиариқ (И.Досов) кўчаси, 19-уй манзилида жойлашган маъмурий бино ва иншоотлари (бундан буён матнда кўчмас мулклар деб юритилади) хатланган ва “Электрон баҳолаш” масъулияти чекланган жамиятининг 2021 йил 27 майдаги 20/1615-21 ЕВ-сонли баҳолаш ҳисоботига асосан 5.076.475.000 сўмга баҳоланган. Давлат ижрочиси Ў.Б.Нурметов томонидан 2021 йил 1 июнь куни “Хоразмйўлқурилиш” УКга тегишли бўлган Урганч шаҳар, Янгиариқ (И.Досов) кўчаси, 19-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларни 5.076.475.000 сўмга электрон онлайн-аукционда сотувга чиқариш ҳақида қарори қабул қилинган. Давлат ижрочиси томонидан кўчмас мулкларни онлайн-аукционга қўйиш учун электрон шаклда ижро иши юритишнинг автоматлаштирилган 5 ахборот тизими орқали операторга 2021 йил 11 июнь куни буюртма юборилган. Қўшимча жавобгар ДУК томонидан электрон онлайн-аукционни ўтказиш ҳақидаги хабарнома веб-порталга 2021 йил 11 июнда жойлаштирилган ва 2021 йил 28 июнда 0617005-сонли лот бўйича ўтказилган дастлабки онлайн-аукционда 2 нафар талабгор иштирок этиб, қўшимча жавобгар жамият 3.655.062.000 сўм таклифи билан ғолиб деб топилган ва ОА 1201-055223-сонли электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисида баённома расмийлаштирилган. Шу сабабли даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 11-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқлари битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш йўли билан ҳам ҳимоя қилинади. ФК 381-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қонунда белгиланган қоидалар бузиб ўтказилган кимошди савдоси манфаатдор шахс талаби билан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июль кунги ПҚ-3149-сон қарори билан тасдиқланган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш учун материалларни тайёрлаш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 6-бандининг биринчи хатбошисига мувофиқ, мол-мулк электрон онлайн-аукционга давлат ижрочиси қабул қиладиган қарорга асосан қўйилади. Низомнинг 7-бандига асосан, мол-мулкни электрон онлайн-аукционга қўйиш учун давлат ижрочиси Бюро директори томонидан тасдиқланган шаклда ижро иши юритишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими орқали операторга электрон буюртма юборади. Буюртмага қуйидаги ҳужжатлар электрон (сканер қилинган) шаклда илова қилинади: ижро ҳужжатининг нусхаси; мол-мулкни хатлаш баённомасининг ёки мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси; мол-мулкни баҳолаш ҳақидаги ҳисоботнинг ёки баҳолаш тўғрисида давлат ижрочиси қарорининг ёхуд мол-мулкнинг баҳоланган нархи кўрсатилган суд қарорининг нусхаси; мол-мулк туридан келиб чиқиб уни тавсифлайдиган ҳужжатлар; мол-мулкка оид тақиқлар (жарималар) тўғрисида маълумот; Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 63-моддасида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар. 6 Лекин, кўчмас мулкларни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисидаги жавобгарнинг 2021 йил 1 июндаги қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Бу ҳолат, ишдаги Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди тафтиш инстанциясининг 5-2201-2404/703-сонли иш бўйича 2025 йил 7 майдаги қарори билан тасдиқланади. Бу ҳолатда, Низомнинг 6-банди бузилган ҳисобланади. Шунингдек, Низомнинг шу даврда амалда бўлган 25-бандига кўра, аукцион объектининг баҳоланган қийматининг 70 фоизига тенг нарх бошланғич нарх этиб белгиланади. Шунга кўра, кўчмас мулкларнинг 5.076.475.000 сўм баҳоланган қийматининг 70 фоизига тенг нарх, яъни 3.553.532.500 сўм кўчмас мулкларнинг бошланғич нархи этиб белгиланган ва шу нархда электрон онлайн-аукционга қўйилган. Аммо лекин, кўчмас мулкларни 5.076.475.000 сўм баҳолаган “Электрон баҳолаш” масъулияти чекланган жамиятининг 2021 йил 27 май кунги 20/1615-21 ЕВ-сонли баҳолаш ҳисоботи ишончли эмас деб топилган. Бу ҳолат, ишдаги Урганч туманлараро иқтисодий судининг 4-2201-2302/1771-сонли иши бўйича 2023 йил 13 июндаги ҳал қилув қарори билан тасдиқланади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, қўшимча жавобгар ДУК томонидан 2021 йил 28 июнда 0617005-сонли лот бўйича онлайн-аукционни ўтказишда Низом қоидалари бузилган. Бу ҳолатда, даъвогарнинг аукционни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган талаби асосли ҳисобланади. Шунинг билан бирга, ФК 381-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ким ошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли Қарорининг 19-бандида агар кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб суд томонидан қаноатлантирган бўлса, кейинчалик битимни ҳақиқий эмас деб топилиши талаб этилмаслиги, бу ҳолатда тарафларнинг ҳар бири битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Шунга асосан, даъвогарнинг 2021 йил 28 июндаги ОА 1201-055223-сонли аукцион баённомасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган талаби асоссиз ҳисобланади. Бундан ташқари, иш ҳужжатларидан ҳамда ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг суд мажлисида берган кўрсатмаларидан аниқланишича, қўшимча жавобгар жамият 2021 йил 28 июндаги аукцион орқали сотиб олган кўчмас мулкларни 2024 йил 29 ноябрдаги кўчмас-мулк олди-сотди шартномасига асосан учинчи шахс “МММ” масъулияти 7 чекланган жамиятига 10.000.000 сўмга сотган ва ушбу кўчмас мулклар 2025 йил 23 январь куни учинчи шахс “МММ” масъулияти чекланган жамияти номига давлат рўйҳатидан ўтказилган. ФК 114-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Бу ҳолатда, кўчмас мулкларни сотиш бўйича ўтказилган аукцион ҳақиқий эмас бўлганлиги сабабли, аукцион натижасида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши шартлигидан келиб чиқиб, кўчмас мулклар учинчи шахс “МММ” масъулияти чекланган жамиятидан қўшимча жавобгар жамиятга, қўшимча жавобгар жамиятидан даъвогарга қайтарилиши, шунингдек, даъвогардан қўшимча жавобгар жамиятига 3.655.062.000 сўм, қўшимча жавобгар жамиятдан учинчи шахс “МММ” масъулияти чекланган жамиятига 10.000.000 сўм қайтарилиши лозим. Юқорида қайд этилганлирдан келиб чиқиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди. Аммо лекин, апелляция инстанция суди томонидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асоссиз хулосага келган. Чунки, аукцион савдоларини ўтказишга асос бўлган жавобгарнинг қарори ҳақиқий эмас деб топилган, шунингдек, аукцион савдоларини ўтказишга асос бўладиган кўчмас мулкларни баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ишончсиз деб топилган. Шунинг билан бирга, ФК 229-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, агар мол-мулк уни бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсдан ҳақ тўлаб олинган бўлса, олувчи буни билмаган ва билиши мумкин бўлмаган (инсофли эгалловчи) бўлса, мол-мулк мулкдор томонидан ёки эгалик қилиш учун мулкдор берган шахс томонидан йўқотиб қўйилган ёхуд мулкдордан ёки у мол-мулкини берган шахсдан ўғирланган ё бўлмаса, уларнинг ихтиёридан ташқари бошқача йўл билан уларнинг эгалигидан чиқиб кетган бўлса, мулкдор бу мол-мулкни олган шахсдан талаб қилиб олишга ҳақли. 8 Агар мол-мулк суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда сотилган бўлса, мол-мулкни ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича талаб қилиб олишга йўл қўйилмайди. Лекин, бу ҳолатда қўшимча жавобгар жамиятни инсофли эгалловчи деб ҳисоблаб бўлмайди. Шунинг билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 193-моддасига асосан, ҳал қилув қарорини ижро этиш мумкин бўлмай қолади ёки қийинлашади деб ҳисоблаш учун асоси бўлган шахслар ушбу ҳал қилув қарорини қабул қилган судга унинг ижросини таъминлаш тўғрисида ариза бериши мумкин. Аризада ижроси таъминланиши зарур бўлган ҳал қилув қарори ва уни таъминлаш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилишга аризачини ундаган сабаблар кўрсатилиши керак. Ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш тўғрисидаги масала ушбу Кодекснинг 96-моддасида назарда тутилган тартибда ҳал этилади. Шу сабабли, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш тўғрисидаги тўғри хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 3247-моддаси биринчи бўлимининг 6-бандига асосан, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича айрим суд ҳужжатларини бекор қилишга ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли. ИПК 3248-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Баён қилинганларни инобатга олиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш тўғрисидаги ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогарнинг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарори асосида чиқарилган ижро варақаларининг ижросини бекор қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг тўққизинчи қисмига асосан, ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Шунга асосан, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати тафтиш шикояти учун даъвогар томонидан тўланган 14.356.351 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига, жавобгардан республика бюджетига, иш апелляция инстанция ва тафтиш инстанцияларида кўриб чиқилганлиги учун, ((37.875.620 + 37.875.620 = 75.751.240), (75.751.240 - 9 14.356.351=) 61.394.889 сўм давлат божи ва жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига (103.000*2) 206.000 сўм, суд мажлислари видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилганлиги билан боғлиқ, суд харажатини ундиришни, қўшимча жавобгар жамият томонидан апелляция шикояти учун тўланган 41.200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 166, 3247-3249-моддаларини қўллаб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 25 август кунги қарори бекор қилинсин. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 июль кунги ҳал қилув қарори ва 2025 йил 25 июль кунги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш тартибидаги шикояти қаноатлантирилсин. Қўшимча жавобгар “ААА” масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция шикояти учун тўланган 41.200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 25 август кунги қарорига асосан чиқарилган ижро варақаларининг ижроси бекор қилинсин. Жавобгар Мажбурий ижро бюроси Урганч шаҳар бўлимидан даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 14.356.351 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар Мажбурий ижро бюроси Урганч шаҳар бўлимидан республика бюджетига 61.394.889 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар Мажбурий ижро бюроси Урганч шаҳар бўлимидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 206.000 сўм суд харажати ундирилсин. Қарорга асосан ижро варақалар берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарорга норози тараф қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилишга (прокурор протест келтиришга) ҳақли. Раислик қилувчи: Б.Ктайбеков ҳайъат аъзолари: А.Аяпов У.Сабиров