← Назад
Решение #2859552 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 271 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 734 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 3247 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2401/4472-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанциясида ишни
кўрган судья –Д.Жумаев
Апелляция
инстанциясида
маърузачи судья – А.Мамараимов
Тафтиш инстанциясида ишни
кўрган судья –С.Жакеев
НАВОИЙ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Навоий шаҳри
2025 йил 28 октябрь
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанцияси судья С.Жакеевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Н.Умаров
ва Л.Тошмуродовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
И.Абдурайимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари ***
(2025 йил 5 сентябрдаги 03-14/126-сонли ишончномага асосан), ***
(2025 йил 2 сентябрдаги 03-14/121-сонли ишончномага асосан), ***
(2025 йил 11 августдаги 03-14/118-сонли ишончномага асосан),
жавобгарлар вакили ***, *** (2024 йил 5 августдаги 56, 59-сонли
ишончномаларга асосан), Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг
Сурхондарё вилоят бош бошқармаси мутахассислари ***, ***лар
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят
бошқармасининг АТ “
” манфаатида жавобгар “
” ва “
”
масъулияти чекланган жамиятларига нисбатан даъво аризаси бўйича
юритилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Термиз туманлараро
иқтисодий судининг 2024 йил 17 июлдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2024 йил 25 октябрдаги қарори устидан Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан
даъвогар манфаатида берилган тафтиш шикоятини вилоят суди биносида,
очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси
АТ “
” (матнда кейинги ўринларда - даъвогар деб юритилади)
манфаатида Термиз туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “
” масъулияти чекланган жамияти (матнда
кейинги ўринларда – жавобгар деб юритилади) ва “
” масъулияти
чекланган жамияти (матнда кейинги ўринларда – қўшимча жавобгар деб
юритилади)дан 5.598.450.900 сўм кредит қарздорлигини ундиришни,
ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкга қаратишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2024 йил 17 июлдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилган.
Апелляция инстанциясининг 2024 йил 25 октябрдаги қарори билан
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгартирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанция судининг қарори
устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят
бошқармаси даъвогар манфаатида тафтиш тартибида шикоят билан
мурожаат қилиб, унда қарорни бекор қилиб, даъво аризасини
қаноатлантиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари шикоятни
қувватлаб, Марказий банк Сурхондарё вилоят бош бошқармасининг
2025 йил 10 октябрдаги 1825/212-сонли хати билан АТ “
”га аудит
текшириш ўтказиш учун топшириқ берилганлигини, натижасида
2.208.736.520 сўм бир маротаба тўланганлигини, лекин суд қарорида икки
маротаба ҳисобланганлигини, ҳал қилув қарорида тўланмаган кредит
тўланган деб ҳатоликка йўл қўйилганлигини, 2.208.736.520 сўм пул
маблағидан 2.008.561.910 сўм мижоз томонидан 2023 йилда кредит учун
тўланиб, сўндирилган бўлмасада бироқ суд қарорида мижоз тўлаган деб
нотўғри талқин қилинганлигини, ушбу 2.008.561.910 сўм маблағ аслида
“
” МЧЖни дастлабки 15.08.2022 йилдаги 4-1901-2201/1435-сонли ҳал
қилув қароридан олдин тўланган бўлиб, бунда 2021 йилда 748.416.066 сўм
ва 2022 йилда 1.260.145.844 сўм жами 2.008.561.910 сўм тўлов бўлганидан
сўнг суднинг 4-1901-2201/1435-сонли ҳал қилув қарори чиқарилганлигини,
фақат 200.174.609 сўм 26.04.2023 йилда тўланган, жами 2.208.736.520
сўмни ташкил қилишини, 2019 йилдаги кредит шартномасига қўшимча
19.07.2023 йилда 1-сонли қўшимча келишув тузилганлигини, у билан
кредит муддати бир йилга узайтирилганлигини, мижознинг кредит
анкетасини бир йилга узайтириш давомида 2021 ва 2022 йилларда
тўланган кредит фоиз маблағлари мижозга тегишли 2289 6000 3005 8522
4001 ҳисоб рақамига 31.07.2023 йилда вақтинча 2.208.736.520 сўм
қайтарилиб (СТОРНО қилинган), ўша суднинг ўзида анкета қўшимча
келишувга мувофиқ бир йилга узайтирилганлигини, сўнг яна ушбу фоиз
маблағлари қайтадан кредит фоизлари учун сўндирилганлигини, дастлабки
ҳолатга қайтарилганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни
сўрашди.
Жавобгар вакили Марказий банк Сурхондарё вилоят бош бошқармаси
мутахассилари томонидан кўп саволларга жавоб берилмаётганлигини,
СТОРНО қилиш қайси норматив ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга
солинишини айтмаётганлигини, қайси ҳисоб-рақамларни ўрганганлигини
кўрсатмаётганлигини, жами тўланган ва тўланиши лозим бўлган суммалар
кўрсатилмаганлигини билдириб, тўловлар ҳисоб-китоби маълумоти
тақдим этилганлигини, шу боис қарорни ўз кучида қолдиришни билдириб,
шикоятни рад этишни сўради.
Марказий банк Сурхондарё вилоят бош бошқармаси мутахассислари
5.598.450.900 сўм фоиз қарздорлигининг асосли ёки асосли эмаслиги
ўрганилганлигини, 14.405.552.000 сўмлик қисми бўйича суднинг
4-1901-2201/1435-сонли ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини,
2022 йилнинг 11 май кунидан 2023 йил 31 декабрь кунига қадар жами
5.214.201.300 сўм фоиз қарздорлиги мавжудлигини, қолган қисми пеня
эканлигини, СТОРНО қилинган сумма 2.208.736.520 сўм эканлигини, ушбу
пул маблағлари эски қарздорлик ҳисобига амалга оширилганлигини, барча
амалга оширилган тўловлар суднинг 4-1901-2201/1435-сонли ҳал қилув
қарори бўйича бўлганлигини, 5.214.201.300 сўмлик фоиз қарздорлиги
амалда тўланмаганлигини билдирди.
Судлов ҳайъати иш бўйича тарафлар вакилларини ва мутахассис
фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб ва шикоят важларини
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартиришни, тафтиш шикоятини қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 28 июнда 1065-сонли
кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра, банк жавобгарга 24 ой
муддатга йиллик 24 фоиз устама тўлаш шарти билан кўп қаватли уй-жой
қуриш учун 15.000.000.000 сўм миқдорида кредит маблағини ажратишни,
жавобгар эса кредитни графикга асосан қайтариш мажбуриятини олган.
Кредит таъминоти сифатида 2023 йил 19 июлда 1-сонли қўшимча
келишув ва 25 июлда тузилган 2-сонли гаров шартномаси ҳамда 2023 йил
19 июлдаги 02-сонли кафиллик шартномаси бўлган.
Жавобгар томонидан ўз мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун
2022 йил 15 август куни Термиз туманлараро иқтисодий судининг
4-1901-2201/1435-сонли ҳал қилув қарори чиқарилган ва жавобгардан
даъвогар фойдасига 13.216.552.000 сўм муддати ўтган асосий кредит
қарздорлиги ва 1.189.000.000 сўм фоиз жами 14.405.552.000 сўм
ундирилган.
Даъвогар жавобгарнинг кредит фоиз қарздорлигидан ундирилмай
қолган 5.598.450.900 сўмлик қарздорлиги мавжудлиги боис судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, ундирувни гаровга қўйилган жавобгарга
тегишли бўлган Термиз шаҳар Алишер Навоий кўчасида жойлашган
36-уйнинг (9 қавати) 3 қаватли 1-4, 29-32 ва 57-59-хонадонлар ва қўшимча
жавобгарнинг 1.500.000.000 сўмлик кафиллигига солидар тартибда
қаратишни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 19 июлдаги 1-сонли кафиллик
шартномасининг 4.2-бандида кафил томонидан банкнинг пул талабномаси
ихтиёрий равишда бажарилмаганида, кафилга ёзма талабнома юборилган
кундан бошлаб 5 иш кун муддатда банк кафилнинг депозит ҳисоб
рақамидан пул маблағини қарз мажбурияти доирасида мемориал ордер
билан ундириб олиши кўрсатилган.
Лекин, даъвогар ушбу чораларни кўрмаган фақат 2024 йил 2 июлда
судга даъво аризаси берилганидан сўнг ҳаракатга киришган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддасига мувофиқ суд қонунчиликка ёки шартномага кўра қарз банк
ёки бошқа кредит ташкилоти орқали ундириб олиниши керак бўлишига
қарамай, даъвогар жавобгардан қарзини ундириб олиш учун банкка ёхуд
бошқа кредит ташкилотига мурожаат этмаган бўлса даъво аризасини
кўрмасдан қолдиради.
Шунингдек, гаровга қўйилган Термиз шаҳар Алишер Навоий
кўчасида жойлашган 36-уйнинг (9 қавати) 3 қаватли 1-4, 29-32 ва
57-59-хонадонлар бўйича шартнома ва қўшимча келишувлар нотариал
тартибда тасдиқланмасдан, давлат рўйхатидан ўтказилмаган.
Фуқаролик кодексининг 271-моддасига асосан ипотека тўғрисидаги
шартнома, шунингдек нотариал тартибда тасдиқланиши керак бўлган
шартнома бўйича мажбуриятларни таъминлаш юзасидан кўчар молмулкни ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш тўғрисидаги
шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши лозим, бундан бирламчи
бозордан кўчмас мулк ва транспорт воситаларини олиш чоғидаги ипотека
ва гаров тўғрисидаги шартномалар мустасно.
Ипотека тўғрисидаги шартнома тегишли мол-мулкка доир
битимларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан
ўтказилиши керак.
Ушбу кодекснинг 111 ва 112-моддаларида ер участкалари ва бошқа
кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека,
узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат
рўйхатидан ўтказилиши керак.
Кўчмас мол-мулк хусусида тузилган битимларни рўйхатдан ўтказиш
ва тегишли реестрларни юритиш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
Битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш
талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб
чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Мазкур ҳолатларни инобатга олиб биринчи инстанция суди
қарздорликни солидар тартибда ундириш ва ундирувни гаров ҳисобидан
амалга ошириш ҳақидаги талабларни кўрмасдан қолдириш ва рад этиш
ҳақида асосли тўхтамга келган бўлса, апелляция инстанция суди уни
ўзгаришсиз қолдириб, тўғри қарор қабул қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига
кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит)
бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Фуқаролик кодексининг 734-моддасига мувофиқ, агар қонунда ёки
қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз
берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига
шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан
белгиланади.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг маълумотига асосланиб,
2022 йил 10 майдан 2023 йил 31 декабрга қадар 6.364.784.177 сўмлик фоиз
қарздорлиги ҳисобланганлиги, ушбу давр мобайнида жавобгар томонидан
782.210.583 сўм тўловлар амалга оширилганлиги, шунга кўра,
5.582.573.593 сўм фоиз қарздорлиги юзага келганлиги боис ушбу суммани
ундирган.
Апелляция инстанция суди эса жавобгарнинг банк айланмасини
таҳлил қилиб, 2024 йил 1 январь кун ҳолатига 4.563.493.981 сўмлик фоиз
қарздорлиги мавжудлигини, ушбу суммадан бир кунлик 8.690.335 сўм
фоизини айриб, жавобгар томонидан 2023 йил 21 декабрда
130.000.000 сўм, 25 декабрда 118.000.000 сўм, 2023 йил давомида
2.208.736.520 сўм ҳамда 2024 йил 29 февралда 517.000.000 сўм, 28 мартда
189.633.904 сўм ва 10.366.095 сўм, жами 3.173.736.520 сўм тўланганлигини
ва 400.513.293 сўм пеня асоссиз ҳисобланганлигини инобатга олиб,
980.553.832 сўм ундирган.
Лекин, ушбу ҳолатга махсус ўрганиш орқали аниқлик киритиш
зарурати бўлганлиги учун Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2025 йил 17 октябрдаги ажрими билан Марказий банк
Сурхондарё вилоят бош бошқармасига мутахассис ажратиш сўралган.
Мутахассисларнинг судга берган кўрсатмаси ва 2025 йил 24 октябрдаги
маълумотига кўра, жавобгарнинг даъвогар олдидаги 5.598.450.900 сўм
фоиз қарздорлигининг асосли ёки асосли эмаслиги ўрганилганлигини,
14.405.552.000 сўмлик қисми бўйича суднинг 4-1901-2201/1435-сонли ҳал
қилув қарори қабул қилинганлигини, 2022 йилнинг 11 май кунидан
2023 йил 31 декабрь кунига қадар жами 5.214.201.300 сўм фоиз
қарздорлиги мавжудлигини, қолган қисми пеня эканлигини, СТОРНО
қилинган сумма 2.208.736.520 сўм эканлигини, ушбу пул маблағлари эски
қарздорлик ҳисобига амалга оширилганлигини, барча тўловлар суднинг
4-1901-2201/1435-сонли ҳал қилув қарори бўйича бўлганлигини,
5.214.201.300 сўмлик фоиз қарздорлиги амалда тўланмаганлигини маълум
қилинган.
Шундан келиб чиқиб, жавобгарнинг даъвогар олдидаги фоиз
қарздорлиги 2022 йил 11 майдан 2023 йил 31 декабрь кунига қадар
5.214.201.300 сўмни ташкил этади.
Мазкур ҳолатда апелляция инстанция суди даъвогарнинг даъво
талабини 980.553.832 сўмга камайтириб, барвақт хулосага келган.
Юқоридагиларга кўра судлов ҳайъати биринчи инстанция суди
томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги, ушбу
ҳолатлар исботланмаганлиги, қарорда баён қилинган хулосалар иш
ҳолатларига мувофиқ келмаслигини инобатга олиб, апелляция инстанция
судининг қарорини ўзгартиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иқтисодий процессуал кодексининг 3247-моддасига кўра, ишни
тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни
(протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгартиришга ҳақли.
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция инстанция
судининг қарорини ўзгартиришни, қарорнинг хулоса қисмидаги
жавобгардан даъвогар фойдасига “980.553.832 сўм кредит қарздорлиги”
жумлалари “5.214.201.300 сўм кредит қарздорлиги” деб, “жавобгардан
республика бюджетига 19.611.076 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогардан республика бюджетига 92.357.941 сўм давлат божи
ундирилсин”
жумласи
“жавобгардан
республика
бюджетига
104.284.026 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогардан республика
бюджетига 7.684.992 сўм давлат божи ундирилсин” деб, Апелляция
инстанция учун республика бюджетига: “жавобгардан 9.805.538 сўм,
даъвогардан 46.178.970 сўм давлат божи ундирилсин” жумласи
“жавобгардан 104.284.026 сўм, даъвогардан 7.684.992 сўм давлат божи
ундирилсин” деб ўзгартишни, қарорнинг қолган қисмини ўзгаришсиз
қолдиришни, тафтиш шикоятини қисман қаноатлантиршни лозим топади.
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Судлов ҳайъати тафтиш инстанция учун республика бюджетига
жавобгардан 104.284.026 сўм, даъвогардан 7.684.992 сўм давлат божи
ундиришни, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб-рақамига
жавобгардан 103.000 сўм видеоконференцалоқа ҳаражатлари ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг
27, 118, 169 ва 210-211, 3244-3249-моддаларини қўллаб, судлов ҳайьати
қ а р о р қ и л а д и:
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциянинг 2025 йил 25 октябрдаги қарори ўзгартирилсин.
Қарорнинг хулоса қисмидаги “жавобгар “
” масъулияти чекланган
жамиятидан АТ “
” фойдасига 980.553.832 сўм кредит қарздорлиги”
жумлалари “жавобгар “
” масъулияти чекланган жамиятидан АТ
“
” фойдасига 5.214.201.300 сўм кредит қарздорлиги” деб, ““
”
масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 19.611.076 сўм
давлат божи ундирилсин. Даъвогар АТ “
”дан республика бюджетига
92.357.941 сўм давлат божи ундирилсин” жумласи ““
” масъулияти
чекланган жамиятидан республика бюджетига 104.284.026 сўм давлат
божи ундирилсин. Даъвогар АТ “
”дан республика бюджетига
7.684.992 сўм давлат божи ундирилсин” деб, Апелляция инстанция учун
республика бюджетига: ““
” масъулияти чекланган жамиятидан
9.805.538 сўм, АТ “
”дан 46.178.970 сўм давлат божи ундирилсин”
жумласи ““
” масъулияти чекланган жамиятидан 104.284.026 сўм, АТ
“
”дан 7.684.992 сўм давлат божи ундирилсин” деб ўзгартирилсин.
Қарорнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурҳондарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг АТ “
” манфаатида берилган тафтиш шикояти
қисман қаноатлантирилсин.
Тафтиш инстанция учун республика бюджетига:
“
”
масъулияти
чекланган
жамиятидан
104.284.026 сўм;
- АТ “
”дан 7.684.992 сўм давлат божи ундирилсин.
“
” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси
Олий суди депозит ҳисоб-рақамига 103.000 сўм видеоконференцалоқа
ҳаражатлари ундирилсин.
Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарордан норози тараф белгиланган тартибда Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
тафтиш тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин.
Раислик қилувчи
С.Жакеев
ҳайъат аъзолари
Л.Тошмуродов
Н.Умаров