Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1902-2502/7422 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья JABBAROV TOLMAS RUZIMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5adae1b8-7f51-415d-80c6-218ee8d07c93 Claim ID PDF Hash 9cefc1a1943aaf4d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 150-моддаси аролик кодекси 150 code_article
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 149-моддаси ФКнинг 149 law
ФКнинг 150-моддаси ФКнинг 150 law
ФКнинг 153-моддаси ФКнинг 153 law
ФКнинг 154-моддаси ФКнинг 154 law
ФКнинг 157-моддаси ФКнинг 157 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1902-2502/7422-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шеробод тумани 2025 йил 28 октябрь Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг котиблигида, даъвогар “***” оилавий корхонасининг тугатиш бошқарувчиси ***нинг иштирокисиз, жавобгар раҳбари ***(паспорт асосида)нинг иштирокида, даъвогар “***” оилавий корхонаси тугатиш бошқарувчиси ***нинг жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 48 500 000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “***” оилавий корхонаси тугатиш бошқарувчиси *** (кейинги ўринларда “Даъвогар” ёки “Тугатиш бошқарувчиси” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 48 500 000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган “***” оилавий корхонаси тугатиш бошқарувчиси *** суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаганлиги, бироқ даъво аризасига илтимоснома илова қилиб, унда ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраганлиги сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 127,128,170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ***ўзининг суддаги тушунтиришида, даъвогарнинг даъво аризасини тан олмасдан, хақиқатдан ҳам даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига минерал ўғит маҳсулотлари олиш учун жами 48 500 000 сўм миқдорида пул маблағлари ўтказиб берилганини, бироқ даъвогарга 11.09.2021 йилдаги 3-сонли юк хати билан 9 000 000 сўмлик, 19.03.2022 йилдаги 5-сонли юк хати билан 31 500 000 сўмлик ҳамда 03.04.2022 йилдаги 6-сонли юк хати билан 8 000 000 сўмлик, жами 48 500 000 сўмлик аммиакли селитра минерал ўғит маҳсулотлари етказиб берилганини ҳамда даъвогар томонидан ушбу маҳсулотлар қабул қилиб олинганини, жавобгар томонидан даъвогарга 05.06.2022 йилда хабарнома билан мурожаат қилиниб, унда даъвогар томонидан жавобгарнинг хисоб рақамига ўтказиб берилган жами 48 500 000 сўмга ҳисоб-фактура шакллантириш учун электрон ишончнома юбориш сўралганини, бироқ даъвогар томонидан мазкур хабарнома оқибатсиз қолдирилганини, шу сабабли электрон ҳисобварақ-фактура юрита олмаганликларини, бундан ташқари жавобгар раҳбари судга оғизаки илтимоснома билан мурожаат қилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 150-моддасида, умумий даъво муддати уч йил деб белгиланганлигини инобатга олиб, даъвогар ўтказиб берилган пул маблағларини ундириш бўйича уч йиллик умумий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш муддатини узрсиз сабабларга кўра ўтказиб мурожаат қилганлиги сабабли, даъво муддатини қўллаб, даъво аризасини рад қилишни сўради. Суд, жавобгар раҳбарининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда судга тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридантўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8,234-моддаларига кўра, мажбурият шартномадан, зиён етказишдан ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш материалларидан кўринишича, Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 07.04.2025 йилдаги 4-1902-2502/2885-сонли ҳал қилув қарори билан қарздор “***” оилавий корхонаси соддалаштирилган тартиб-таомил асосида тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топилиб, қарздорни тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб, *** тайинланган. Суд тугатиш бошқарувчиси *** томонидан қарздор “***” оилавий корхонаси мол-мулки ва ҳужжатларини тугатиш бошқарувчисига топшириш ҳамда тугатилаётган корхонанинг мол-мулкини таркибини аниқлаш ва бюджет ва бюджетдан ташқари мажбурий тўловлар олдидаги мавжуд қарзларини қоплаш ишлари олиб борилишида, даъвогар “***” оилавий корхонасининг хисоб рақамидан жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятига 08.09.2021 йилда 9 000 000 сўм, 17.03.2022 йилда 31 500 000 сўм ва 01.04.2022 йилда 8 000 000 сўм, жами 48 500 000 сўм миқдорида пул маблағлари минерал ўғит маҳсулотлари олиш учун ўтказилганлиги, аммо жавобгар томонидан минерал ўғит маҳсулотлари етказиб берилмаганлиги важи билан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “***” оилавий корхонаси фойдасига 48 500 000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундиришни сўраган. Иш ҳужжатлари ҳамда суд жараёнида аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар “***” оилавий корхонаси томонидан жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятига 08.09.2021 йилда 9 000 000 сўм, 17.03.2022 йилда 31 500 000 сўм ва 01.04.2022 йилда 8 000 000 сўм, жами 48 500 000 сўм миқдорида пул маблағлари минерал ўғит маҳсулотлари олиш учун ўтказиб берилган бўлиб, жавобгар томонидан даъвогарга 11.09.2021 йилдаги 3-сонли юк хати билан 9 000 000 сўмлик, 19.03.2022 йилдаги 5-сонли юк хати билан 31 500 000 сўмлик ҳамда 03.04.2022 йилдаги 6-сонли юк хати билан 8 000 000 сўмлик, жами 48 500 000 сўмлик аммиакли селитра минерал ўғит маҳсулотлари етказиб берилган ҳамда даъвогар собиқ раҳбари томонидан ушбу минерал ўғит маҳсулотлари қабул қилиб олинган. Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан жавобгарга минерал ўғит маҳсулотлари олиш учун ўтказиб берилган жами 48 500 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари бўйича жавобгар томонидан даъвогарга жами 48 500 000 сўмлик аммиакли селитра минерал ўғит маҳсулотлари етказиб берилиб, даъвогар томонидан жавобгарга ўтказиб берилган пул маблағлари тўлиқ ҳисоб-китоб қилинган ҳамда тарафлар ўртасида низо мавжуд эмас кўринади. Тугатиш бошқарувчиси даъво аризасида ва суд мажлисида ҳақиқатдан ҳам даъвогар томонидан жавобгарга ўтказиб берилган пул маблағлари бўйича маҳсулотлар етказиб берилмаганлиги ва қарздорликни тасдиқловчи бошқа асосли далиларни тақдим этолмади. Шу боис, тугатиш бошқарувчисининг жавобгар ҳисобидан 48 500 000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб бўлмайди. Бундан ташқари, даъвогар томонидан 08.09.2021 йилда 9 000 000 сўм, 17.03.2022 йилда 31 500 000 сўм ва 01.04.2022 йилда 8 000 000 сўм, жами 48 500 000 сўм миқдорида пул маблағлари минерал ўғит маҳсулотлари олиш учун ўтказиб берилган бўлиб, жавобгар томонидан даъвогарга 11.09.2021 йилдаги 3-сонли юк хати билан 9 000 000 сўмлик, 19.03.2022 йилдаги 5-сонли юк хати билан 31 500 000 сўмлик ҳамда 03.04.2022 йилдаги 6-сонли юк хати билан 8 000 000 сўмлик, жами 48 500 000 сўмлик аммиакли селитра минерал ўғит маҳсулотлари етказиб берилган бўлсада, бироқ даъвогар “***” оилавий корхонаси тугатиш бошқарувчиси *** судга 07.10.2025 йилда даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 48 500 000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундиришни сўраган. ФКнинг 149-моддасига кўра, даъво муддати — шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир. ФКнинг 150-моддасига кўра, умумий даъво муддати — уч йил. ФКнинг 153-моддасига кўра, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. Жавобгар раҳбари суддаги тушунтиришида, даъвогар судга даъво аризаси бериш бўйича уч йиллик умумий даъво муддатини ўтказиб юборганлиги сабабли, судга оғзаки илтимоснома билан мурожаат қилиб, даъво муддатини қўллаб даъво аризасини рад қилишни сўради. Бундан кўринадики, даъвогар жавобгарга жами 48 500 000 сўм пул маблағлари ўтказиб юборилгани ҳақида 2022 йилнинг апрель ойида билган ёки билиши лозим бўлсада, бироқ орадан уч йилдан ортиқ вақт ўтиб, яъни 2025 йил 7 октябрь кунида, яъни судга мурожаат қилиш юзасидан Қонунчиликда белгиланган уч йиллик умумий даъво қилиш муддатини ўтказиб даъво аризаси билан мурожаат қилган кўринади. ФКнинг 154-моддасига кўра, даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар билан белгиланади. Муайян ижро муддатига эга бўлган мажбуриятлар бўйича даъво муддати ижро муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди. ФКнинг 157-моддасида, даъво муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан, шунингдек мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан узилади. Узилишдан кейин даъво муддатининг ўтиши янгидан бошланади, узилишгача ўтган вақт эса — янги муддатга қўшилмайди, деб белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд, даъвогар “***” оилавий корхонаси тугатиш бошқарувчиси ***нинг жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 48 500 000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш талабини муҳокама қилиб, даъво талаби асоссиз киритилган деб ҳисоблаб, шунингдек жавобгар рахбарининг даъво муддатини қўллаб даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги оғзаки илтимосномасини инобатга олиб, даъвогар қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга қонунда белгиланган уч йиллик умумий даъво муддатини узрсиз сабабларга кўра ўтказиб мурожаат қилганлиги сабабли, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Даъвогар “***” оилавий корхонасининг тугатиш бошқарувчиси *** суд мажлисида иштирок этмади ва ўзи томонидан мазкур қарздорлик суммаси бўйича маҳсулотлар етказиб берилмаганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни, шунингдек судга мурожаат қилишнинг умумий уч йиллик муддатини узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилганлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади. Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва еттинчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб суд, даъвогар томонидан жавобгарга минерал ўғит маҳсулотлари олиш учун ўтказиб берилган жами 48 500 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари бўйича жавобгар томонидан даъвогарга жами 48 500 000 сўмлик аммиакли селитра минерал ўғит маҳсулотлари етказиб берилиб, даъвогар томонидан жавобгарга ўтказиб берилган пул маблағлари тўлиқ ҳисоб-китоб қилинганлиги ҳамда тарафлар ўртасида низо мавжуд эмаслигини, шунингдек жавобгар рахбарининг даъво муддатини қўллаб даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги оғзаки илтимосномасини инобатга олиб, даъвогар қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга қонунда белгиланган уч йиллик умумий даъво муддатини узрсиз сабабларга кўра ўтказиб мурожаат қилганлиги сабабли, даъво муддатини қўллаб даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни ва даъвогар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 970 000 сўм давлат божи ундиришни, иш видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилганлигини инобатга олиб, даъвогардан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни белгилашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15,55-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8,149,150,153,154,157,234,236,437-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг 68,118,127,128,170,176-179,180,186,192моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти раҳбари И.Мадримовнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги оғзаки илтимосномаси қаноатлантирилсин. Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “***” оилавий корхонаси ҳисобидан: - Ўзбекистон Республикаси бюджетига 970 000 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Т.Р.Жаббаров