← Назад
Решение #2859601 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| йича мажбуриятни бажарган шахс ФК | 1023 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ФКнинг | 1023 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 1030 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/12020-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 28 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, Ю.Абизов котиблигида, даъвогар “Ilx m Nur-S vd ” МЧЖнинг
жавобгар Гулистон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан
2,11,12,16,17,18,19,21,22-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида
аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисида
тузилган 2022 йил 5 январдаги 1-сонли шартномага 2025 йил 6 январда
тузилган 1/1-сонли қўшимча келишувни ва 2022 йил 5 январдаги 2-сонли
шартномага 2025 йил 6 январда тузилган 2/1-сонли қўшимча келишувни
тузилмаган деб топиб, Гулистон туман мактабгача ва мактаб таълим
бўлимидан 1 454 599 706,83 сўм пул маблағи ва олдиндан тўланган суд
харажатларини ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишини
даъвогар вакили У.Тураев (ишончнома асосида), Сирдарё вилояти Иқтисодиёт
ва молия бош бошқармаси вакили А.Головина (ишончнома асосида) ва
Гулистон шаҳар прокурори ёрдамчиси Н.Отакулова иштирокида, суд
биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “IL
NUR-S VD ” МЧЖ (даъвогар) жавобгар – Гулистон
туман мактабгача ва мактаб таълим бўлими (жавобгар) билан
2,11,12,16,17,18,19,21,22-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида
аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисида
тузилган 2022 йил 5 январдаги 1-сонли шартномага 2025 йил 6 январда
тузилган 1/1-сонли қўшимча келишувни ва 2022 йил 5 январдаги 2-сонли
шартномага 2025 йил 6 январда тузилган 2/1-сонли қўшимча келишувни
тузилмаган деб топиб, жавобгардан 1 454 599 706,83 сўм пул маблағи ва
олдиндан тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 15 августдаги ажрими билан Сирдарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси, 25 сентябрдаги ажрими билан Сирдарё вилоят мактабгача
ва мактаб таълими бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга
жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, Сирдарё вилоят мактабгача ва мактаб таълими
бошқармаси ва Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд
мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни жавобгар ва Сирдарё вилояти Ғазначилик
хизмати бошқармаси вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қувватлаб, қўшимча
келишувларга мувофиқ ишлар бажарилганлиги, жавобгар томонидан ишлар
қабул қилинганлиги, эътирозлар бўлмаганлиги ҳақида важлар келтириб,
қарзни ундиришни, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси вакили даъво аризаси бўйича иш бўйича суддан қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор палатанинг даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Ўтган суд мажлисларида иштирок этган жавобгар вакили даъво
талабини тан олиб, даъвогарнинг тушунтиришларини қувватлаб, 2024 йил ва
2025 йил 1-чораги харажатлар сметасида тарбияланувчиларнинг овқатланиши
учун ғазначилик бўлимларидан ўтган шартномалар бўйича қарздорлик тўлиқ
даъвогарга тўлаб берилгани, ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтмай
бажарилган ишлардан 1 454 599 706,83 маблағ тўланмасдан қолганлиги,
даъвогар томонидан етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотлари нархи
Сирдарё вилоят ҳокимлиги томонидан тавсия этилган нархлардан ошириб
ҳисобланганлиги ёки ҳисобланмаганлиги аниқлаш бўлим ваколатига
кирмаслиги, қарздорликни тан олишини, шартномаларни Ғазначиликдан
рўйхатдан ўтказиш электрон равишда амалга оширилиши, Гулистон туман
мактабгача ва мактаб таълим бўлими ҳисобида етарли пул маблағлари
бўлмаганлиги сабабли шартномалар x rid.uz x.uz электрон дастуридан
автоматик тарзда қайтарилиши, мазкур ҳолатда шартномаларни
ғазначиликдан рўйхатдан ўтказиб бўлмаслигини тушунтириб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Ўтган суд мажлисларида иштирок этган Сирдарё вилоят мактабгача ва
мактаб таълими бошқармаси вакили даъвони тан олиб, ишлар қабул қилиб
олинганлиги, қарздорлик мавжудлиги, даъвогар томонидан етказиб берилган
озиқ-овқат маҳсулотлари нархи Сирдарё вилоят ҳокимлиги томонидан тавсия
этилган нархлардан ошириб ҳисобланганлиги ёки ҳисобланмаганлиги
аниқлаш бошқарма ваколатига кирмаслиги, аудит текширувлари буйруқ
асосида ўтказилиши, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб
таълими вазирлиги томонидан аудит текширувини ўтказиш ҳақида буйруқ
чиқарилмаганлиги, шу сабабли даъвогар томонидан 2025 йилда етказилган
маҳсулотлар Сирдарё вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган тавсиявий
нархларга мослиги ёки мос эмаслиги ҳақида маълумот мавжуд эмаслиги
ҳақида тушунтириш бериб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Ўтган суд мажлисларида гувоҳ сифатида кўрсатув берган Гулистон
тумани 2-сонли ДМТТ директори Н.Хўжабоева, Гулистон тумани 11-сонли
ДМТТ директори Ф.Абдугаффарова, Гулистон тумани 16-сонли ДМТТ
директори Н.Маткурбанова, Гулистон тумани 17-сонли ДМТТ директори
М.Алимбоева, Гулистон тумани 18-сонли ДМТТ ҳамшираси Н.Раджабова,
Гулистон тумани 19-сонли ДМТТ ҳамшираси Н.Тўхтабоева, Гулистон тумани
21-сонли ДМТТ директори Х.Артикбоева, Гулистон тумани 22-сонли ДМТТ
директори С.Мирзакуловалар ҳақиқатдан ҳам 2025 йилнинг биринчи ярми
давомида даъвогар томонидан сифатли маҳсулотлар тўлиқ ҳажмда
етказилганлиги, эътирозлар келиб тушмаганлиги, шу сабабли ҳисобварақфактуралар ҳар ойда имзоланганлиги, тарбияланувчилар аутсорсинг усулида
соғлом овқатлантирилганлиги ҳақида тушунтиришлар берди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини иш
ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, низо жавобгар билан даъвогар ўртасида
Гулистон туманидаги 2,11,12,16,17,18,19,21,22-сонли давлат мактабгача
таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил
этиш тўғрисида тузилган 2022 йил 5 январдаги 1-сонли шартномага 2025 йил
6 январда тузилган 1/1-сонли қўшимча келишув ва 2022 йил 5 январдаги
2-сонли шартномага 2025 йил 6 январда тузилган 2/1-сонли қўшимча келишув
(шартномалар) шартномалардан келиб чиққан.
Шартномалар шартига асосан даъвогар шартномада келишилган
тартибда жавобгарга маҳсулотлар етказиб бериш, жавобгар эса етказилган
маҳсулот, кўрсатилган хизматларни текшириб, назорат қилиб, тўловларни
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмасдан 2025 йил январь-март ойлари ойлари учун кўрсатилган
хизматлар бўйича 1 454 599 706,83 сўм қарздорлик тўланмай қолган.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларига кўра, тўловлар
амалга оширилган санада жавобгарнинг ҳисоб рақамидаги мавжуд маблағга
мос равишда тарафлар алоҳида шартномалар ва ҳисоб-фактураларни
тасдиқлаб Ғазначиликка тақдим этиш асосида тўлаб берилган.
Судга тақдим этилган жами қиймати 1 454 599 706,83 сўмни ташкил
этишига асос бўлган шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган ва
тўлаб берилмаган, лекин ушбу шартномалар бўйича ҳисоб-фактуралар,
бажарилган ишлар қиймати тўғрисида далолатномалар расмийлаштирилиб,
шу миқдордаги ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни
аутсорсинг усулида ташкил этиш бўйича танлов комиссияси йиғилишининг
2021 йил 17 ноябрдаги 20-сонли баёнига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом
овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари
тўғрисида” 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори ижросини таъминлаш
мақсадида Мактабгача таълим вазирининг “Давлат мактабгача таълим
ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг
қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 5 июлдаги 123-сонли буйруғи
қабул қилинган. Ушбу қарор ва буйруқ ижросини таъминлаш мақсадида
Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 1 576 та давлат мактабгача таълим
ташкилотлари болаларни овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш
учун 342 та лотлар бўйича, хусусан Сирдарё вилоятида 33 та лотлар
(180-212 лотлар) бўйича 165 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун
танлов эълон қилинган. Танлов матни Мактабгача таълим вазирлигининг веб
саҳифасига 2021 йил 6 октябрь куни жойлаштирилган. Танлов натижаларига
асосан 187 ва 189-лотлар бўйича 13 фоиз устама билан хизмат кўрсатиш
орқали даъвогар ғолиб деб топилган. Мазкур йиғилиш баёнининг 5-бандига
биноан Сирдарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Д.Дустов,
Гулистон, Ширин, Янгиер шаҳар ва Боёвут, Гулистон, Гулистон, Оқолтин,
Сайхунобод, Сирдарё, Ховос туманлари мактабгача таълим бўлими
бошлиқларига 2022 йилнинг 1 январь кунидан танловда ғолиб бўлган
тадбиркорлар билан 1 йил муддатга шартномалар имзолаш ҳамда
тадбиркорлар томонидан аутсорсинг хизматини кўрсатиш учун таклиф
этилган устама миқдори, улар томонидан киритилиши белгиланган
инвестиция мажбуриятлари миқдори ва муддатлари аниқ кўрсатилган бўлиши
лозимлиги, аутсорсер компания томонидан кўрсатилган хизматлар учун
маблағларни туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари томонидан ўз
вақтида ўтказиб берилишини таъминлаш белгиланган бўлиб, 187-лотга
Гулистон туманидаги 2,11,18,21-сонли ва 189-лотга Гулистон туманидаги
12,16,17,19,22-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотлари киритилган ва
даъвогар ушбу лотлар бўйича ғолиб деб топилган ва давлат мактабгача таълим
ташкилотида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш учун
шартномалар имзоланган.
Ҳолбуки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
25 июлдаги 626-сонли Қарори билан тасдиқланган “Давлат мактабгача таълим
ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш
тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6-боб 22-бандида агар аутсорсер томонидан
танловдаги таклифларига кўра белгиланган муддатларда инвестиция
маблағлари тўлиқ киритилганда, ўз фаолиятида санитария қоидалари,
нормалари ва гигиена нормаларига мувофиқ амалга оширганда, кузатув
кенгаши ва ота-оналар томонидан эътирозлар бўлмаганда Комиссия
томонидан шартнома муддати келгуси йилларга узайтирилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2024 йил 3 декабрдаги
27/1-4010-сон ХДФУ топшириғи билан давлат мактабгача таълим
ташкилотларида овқатлантиришни ташкил этаётган тадбиркорлар билан
тузилган амалдаги шартномалар муддатларини янги тартиб асосида амалга
ошириладиган давлат харидлари натижаларига кўра ғолиб аутсорсер
ташкилотлар билан шартномалар имзолангунга қадар узайтириш чораларини
кўриш белгиланган.
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида
овқатланишни ташкил этиш бўйича танлов комиссиясининг 2024 йил
27 июндаги 1-сонли баёнида жорий йилининг 1 июль кунига қадар давлат
мактабгача таълим ташкилотларида овқатланишни ташкил этган аутсорсерлар
билан тузилган шартнома муддатлари истисно тариқасида 2024 йилнинг
31 декабрига қадар узайтирилган. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва
мактаб таълим вазирлигининг 2024 йил 11 декабрдаги 917-сонли хати билан
2025 йилда қадар тендер ўтказилгунга қадар шартномалар давом эттирилиши
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 январда
“Давлат мактабгача таълим ташкилотиларида соғлом овқатлантириш
тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1-сонли қарори
қабул қилинган. Қарорда 2025 йил 1 июлга қадар “Ягона мавсумий таомнома”
жорий этилиши ва тадбиркорлик субъектлари билан аутсорсинг усулида
соғлом овқатлантириш учун шартномалар тузилиши белгиланган.
Шу боис, тарафлар ўртасида 2022 йил 5 январдаги 1-сонли шартномага
2025 йил январда 1/1-сонли қўшимча келишув ва 2022 йил 5 январдаги
2-сонли шартномага 2025 йил 6 январда 2/1-сонли қўшимча келишувтузилган.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларига кўра, тўловлар
амалга оширилган санада жавобгарнинг ҳисоб рақамидаги мавжуд маблағга
мос равишда тарафлар алоҳида шартномалар ва ҳисоб-фактураларни
тасдиқлаб Ғазначиликка тақдим этиш асосида тўлаб берилган.
Гулистон туман Ғазначилик хизмати бўлими 2025 йил 26 августдаги
01-12/29-сон маълумотномасини тақдим этиб, тарафлар ўртасида 2022 йил
5 январдаги 1-сонли шартномага 2025 йил январда тузилган 1/1-сонли
қўшимча келишув ва 2022 йил 5 январдаги 2-сонли шартномага 2025 йил
6 январда тузилган 2/1-сонли қўшимча келишув рўйхатдан ўтмаганлигини
маълум қилган
Судга тақдим этилган жами қиймати 1 454 599 706,83 сўмни ташкил
этишига асос бўлган шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган ва
тўловлар тўлаб берилмаган, лекин ушбу шартнома бўйича ҳисоб-фактуралар,
бажарилган ишларнинг қиймати тўғрисидаги икки тарафлама далолатномалар
расмийлаштирилиб, шу миқдордаги ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб
олинган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи
қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари
олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни
(ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари,
шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Бундан
кўринадики,
шартномалар
ғазначиликдан
рўйхатдан
ўтказилмаганлиги боис тузилмаган ҳисобланади.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 июлдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогар ва жавобгар ўртасида 2,11,12,16,17,18,19,21,22сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом
овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисида тузилган 2022 йил 5 январдаги
1-сонли шартномага 2025 йил 6 январда тузилган 1/1-сонли қўшимча келишув
ва 2022 йил 5 январдаги 2-сонли шартномага 2025 йил 6 январда тузилган
2/1-сонли қўшимча келишув тузилмаган деб ҳисобланганлиги боис
жавобгардан даъвогар фойдасига 1 636 458 017,50 сўм пул маблағи ундириш
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг “Иқтисодий судлар
томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрис-да”ги
2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли Пленум Қарорининг 27-банди иккинчи
қисмида битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда
бундай битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки
тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича
мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасигамувофиқ асоссиз
орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эгалиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрис-да”ги 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли Қарорининг 8-банди
7-хатбошисида агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга
киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг
мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган
ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида тушунтириш
берилган.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ФКнинг 1023-моддаси биринчи қисмига кўра, Қонунчиликда ёки
битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан
мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз
эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган
бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг
1030-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Юқоридагиларга кўра, суд шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан
ўтказилмаганлиги боис тузилмаган деб ҳисобланиши, даъвогар томонидан
бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар ҳисобварақ-фактуралар,
солиштирма далолатномалар, ДМТТ директорлари тушунтириш хатлари,
кунлик таомномалар ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар асосида ўз тасдиғини
топганлиги сабабли, даъво аризани қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 1 454 599 706,83 сўм бажарилган ишлар қийматини ундиришни
лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 118-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи
тўғрисида”ги Қонунигаасосан, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини тақсимлаш масаласини кўриб чиқиб, даъвогар кичик
тадбиркорлик судбъекти эканлиги. суд харажатлари даъвогар томонидан
олдиндан тўланганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим
бўлган суд харажатларини жавобгарга юклашни, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 14 545 998 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъвогар “Ilx mNur-S vd ” масъулияти чекланган жамиятининг даъво
аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар Гулистон туман мактабгача ва мактаб таълим бўлими
ҳисобидан даъвогар “Ilx mNur-S vd ” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 1 454 599 706,83 сўм қарздорлик, олдиндан тўланган
14 545 998 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида ёки
қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори
устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
М.А. Холиков