← Назад
Решение #2859680 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 157 | — | code_article | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 7461 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 341 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| дори суд томонидан ФК | 326 | — | law | |
| олда камайтирилганлиги боис ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2202-2503/5506-сонли иқтисодий иш
Судья: Ў.Мадрохимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Protected by PDF Anti-Copy Free
ҚИЛУВ
ҚАРОРИ
(Upgrade to ҲАЛ
Pro Version
to Remove
the Watermark)
Шовот тумани
2025 йил 28 октябрь
Шовот туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Мадрохимов раислигида,
судья ёрдамчиси М.Қурбантурдиевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“Anor bank” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар якка тартибдаги
тадбиркор Пирнафасов Жавохир Умарбек ўғли ҳисобидан жами
21 144 035,73 сўм муддати ўтган кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Аллаберганова
(2024 йил 13 декабрдаги 1200-сонли ишончнома билан) иштирокида, суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Anor bank” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Хоразм
вилояти ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, якка
тартибдаги тадбиркор Пирнафасов Жавохир Умарбек ўғли (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан жами 21 144 035,73 сўм муддати ўтган
кредит қарзини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талаблари миқдорини кўпайтириш
тўғрисида ариза тақдим этиб, судга даъво ариза тақдим қилингандан сўнг
жавобгарнинг муддати ўтган кредит қарздорлиги ошганлиги, 2025 йил
20 октябрь ҳолатига 20 547 001,24 сўм муддати ўтган асосий қарзи,
17 170 522,01 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 5 076 611,94 сўм ҳисобланган
пеня, жами 42 794 135,19 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги
мавжудлигини, шунга кўра даъво талаблари миқдори 42 794 135,19 сўмга
кўпайтирилганлигини билдириб, аризани иш юритишга қабул қилиш ва
жавобгардан жами 42 794 135,19 сўм муддати ўтмаган кредит қарзини ундириб
беришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Хоразм вилояти ҳудудий
бошқармаси даъво аризасида низони ўзининг вакили иштирокисиз кўришни
сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
(гибрид почта ва “SMS-хабар” хизмати орқали) хабардор қилинган жавобгар
суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Жавобгарга давлат
рўйхатидан ўтган манзил бўйича юборилган суднинг ажрими гибрид почта
хизмати орқали қабул қилиб олувчи кўрсатилган манзилда яшамаслиги
тўғрисида маълумот судга тақдим этилган. Шунингдек, жавобгар суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида телефон орқали ҳам хабардор қилинган.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисмининг
2-бандига кўра суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
2
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма Protected
нусхаси олувчи
кўрсатилган
манзилда
by PDF
Anti-Copy
Freeйўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, суд
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкинлиги белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд низони уларнинг
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
157-моддасига мувофиқ даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш
чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати
қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга,
даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли.
Даъво талаблари миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризада дастлабки
даъвода жавобгардан жами 21 144 035,73 сўм ундириш сўралганлиги, бироқ
даъвогар процессуал ҳуқуқларидан фойдаланиб, даъво талаблари миқдорини
кўпайтиришини, унга кўра жавобгардан даъвогар фойдасига 20 547 001,24 сўм
муддати ўтган асосий қарзи, 17 170 522,01 сўм муддати ўтган фоиз қарзи,
5 076 611,94 сўм ҳисобланган пеня, жами 42 794 135,19 сўм ундириб беришни
сўраган.
Шундан келиб чиқиб, суд аризани иш юритишга қабул қилишни лозим
топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2024 йил 20 ноябрда тузилган ММСП2024/286-сонли кредит шартномасига
асосан даъвогар томонидан жавобгарга тадбиркорлик фаолиятини амалга
ошириш учун 36 ой муддатга (шундан 6 ой имтиёзли давр билан) муддатли
қарздорлик бўйича йиллик 24 фоиз, муддати ўтган қарздорлик бўйича йиллик
60
фоиз
миқдорида
устама
ҳақи
тўлаш
шарти
асосида
200 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари бузилиши, яъни кредит
маблағлари ўз вақтида қайтарилмаслиги натижасида 2025 йил 20 октябрь
ҳолатига муддати ўтган кредит қарздорлиги жами 42 794 135,19 сўм (шундан
муддати ўтган асосий қарзи 20 547 001,24 сўм, сўм муддати ўтган фоиз қарзи
17 170 522,01, ҳисобланган пеня 5 076 611,94 сўм)ни ташкил қилган.
Даъвогар жавобгарга бир неча бора талабнома, судгача огохлантириш
хатлари билан мурожаат қилиб, кредит қарздорлигини тўлашни талаб қилган,
кредит қарздорлик ўз вақтида тўланмаган тақдирда ундирувни гаров мулкига
қаратиш юзасидан судга даъво ариза киритилиши тўғрисида огоҳлантирган.
Жавобгар томонидан муддати ўтган кредит қарзи тўланмаган, натижада
тарафлар ўртасида мазкур низо юзага келган.
3
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 744-моддасининг
биринчи
қисмида кредит
шартномаси бўйича бир
Protected by
PDF Anti-Copy
Free
тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши, тўртинчи қисмида агар
ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у
кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари қўлланилиши
белгиланган.
ФК 734-моддасининг биринчи қисмида агар қонунда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи
(юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада
белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши, учинчи
қисмида эса фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан
белгиланиши назарда тутилган.
Кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган кредитни қайтариш
графигига кўра кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш муддати
2024 йил 20 ноябрдан 2027 йил 5 ноябрга қадар этиб белгиланган.
Жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари бузилиши, яъни кредит
қайтариш жадвали асосида фоиз тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаслиги
натижасида жавобгарни 2025 йил 20 октябрь ҳолатига муддати ўтган кредит
қарздорлиги жами 42 794 135,19 сўм (шундан муддати ўтган асосий қарзи
20 547 001,24 сўм, муддати ўтган фоиз қарзи 17 170 522,01 сўм, ҳисобланган
пеня 5 076 611,94 сўм)ни ташкил қилган.
ФКнинг 735-моддасига мувофиқ қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши
шарт.
ФКнинг 7461-моддасига кўра, кредитни муддатидан олдин суд тартибида
ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор
дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун
судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ
тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан
олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Бундан ташқари, ФКнинг 341-моддасида мажбурият, қоида тариқасида,
унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлиши белгиланган бўлиб,
мазкур ҳолатда жавобгар кредит ҳамда унга ҳисобланган фоизлар бўйича
тўловни амалга оширмаган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгар кредитни ва унга ҳисобланган
фоизларни ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлаш мажбуриятини лозим
даражада бажармаётганлиги, уни 20 547 001,24 сўм муддати ўтган асосий
4
қарзи, 17 170 522,01 сўм муддати ўтган фоиз қарзи мавжудлиги исботини
топган.
Protected by PDF Anti-Copy Free
Шунингдек, даъвогар муддати ўтган кредит қарзини ундиришдан ташқари,
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
жавобгар томонидан шартноманинг 1.14-бандида белгиланган мажбурият
бажарилмаганлиги учун ундан шартноманинг 1.15-бандига асосан
5 076 611,94 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
Шартноманинг 1.14-алоҳида шартлар бандида жавобгар кредит қисман ёки
тўлиқ ўзлаштирилган санадан бошлаб 3 календар кундан кейин даъвогар
банкда очилган миллий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит
ҳисобварақларидаги пул маблағлари қолдиғини кредит қарзи қолдиғининг
(асосий қарз) камида 50 фоиз миқдорини таъминлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.15-бандида эса банк мижоз ўз мажбуриятларини
бажармаган тақдирда, ҳар бир календар кун учун алоҳида шартлар бандида
кўрсатилган мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига кунига 0,044 фоиз
миқдорида кунлик пеня ҳисоблаб борилиши, пеня ҳар ойнинг 5-санасидан
кечиктирилмасдан ҳар бир ўтган календар ойи якуни бўйича мажбурият
бажарилмаган кунларнинг ҳақиқий сони учун ундирилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан 1.14-алоҳида шартлар бандида олган мажбурият ҳам
бажарилмаганлиги учун суд даъвонинг ушбу талабини ҳам асосли деб
ҳисоблайди.
Маълумки, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги,
унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида тушунтириш
берилган.
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Суд, талаб этилган пенянинг мажбуриятнинг бузиш оқибатларига
мутаносиблиги, мажбуриятларнинг бажарилиши даражаси, шунингдек
жавобгарнинг молиявий аҳволини ҳамда даъвогарнинг манфаатларини
эътиборга олиб, пеня миқдорини 2 100 000 сўмга камайтиришни лозим топади.
Шунга кўра, даъво қисман қаноатлантирилиши, жавобгардан даъвогар
фойдасига 20 547 001,24 сўм муддати ўтган асосий қарзи, 17 170 522,01 сўм
муддати ўтган фоиз қарзи, 2 100 000 сўм пеня, жами 39 817 523,25 сўм
ундирилиши лозим.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
5
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган давлат
божи by
ставкаларига
кўра иқтисодий
Protected
PDF Anti-Copy
Free судларга мулкий
хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво бахосининг 2 фоизи миқдорида давлат
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
божи ундирилади.
Демак даъво асосли деб топилганлиги ва неустойка миқдори суд
томонидан ФКнинг 326-моддаси талабларига мос ҳолда камайтирилганлиги
боис ИПКнинг 118-моддасига асосан барча суд харажатлари жавобгар
зиммасига юклатилади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118-, 157-, 170-, 176-180-, 186- ҳамда 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаблари миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги ариза иш юритишга
қабул қилинсин.
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор Пирнафасов Жавохир Умарбек ўғли ҳисобидан
“Anor bank” акциядорлик жамияти фойдасига 20 547 001,24 сўм муддати ўтган
асосий қарз, 17 170 522,01 сўм муддати ўтган фоиз, 2 100 000 сўм пеня, жами
39 817 523,25 сўм кредит қарзи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор Пирнафасов Жавохир Умарбек ўғли ҳисобидан
республика бюджетига 855 883 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Ў.Мадрохимов