Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2501/9435 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья DAVLATOV BAXODIR XUDAYBERGANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6eaa1657-4e97-4eeb-b4c8-159372c253be Claim ID PDF Hash 483b70ade243f484... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 1023-моддаси ФК 1023 law
ушбу Кодекснинг 1030-моддаси ушбу Кодекс 1030 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
******-сонли иқтисодий иш Судья: ******* ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳри ****** Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ******* томонидан якка тартибда, даъвогар *******ининг жавобгар *******дан ******* сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида Урганч туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: *******Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 июндаги ҳал қилув қарори билан тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган тугатиш бошқарувчиси этиб, ***** тайинланган. Тугатиш иши жараёнида, *******томонидан *******га молиявий ёрдам учун ***** сўм ўтказилганлиги, шундан ****** сўм қайтарилиб, қолган ******* сўм қайтарилмасдан қолганлиги аниқланган. Тугатувчи бошқарувчи томонидан *******га ***** куни **-сонли талабнома юборилиб, ўтказилган пул маблағларини тугатиш ҳисоб-рақамига қайтариш сўралган. Бироқ, юборилган талабнома жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз қолдирилган. Шу боис, *******(бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ******* (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан ******* сўм ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади) 2034-моддасига кўра, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради, ажримда иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилишини ҳамда иш кўриб чиқиладиган санани кўрсатади. Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Белгиланган муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни белгиланган муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф томонидан асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади. Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати узайтирилмайди. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, даъвогар томонидан ***** билан ******* сўм жами **** сўм жавобгарнинг ҳисобрақамига ўтказиб берилган ва мазкур * та тўлов топшириқномаларининг мақсадида ***** шартномага асосан вақтинчалик молиявий ёрдам учун ўтказилди” деб белгиланган. ФКнинг 1023-моддасига кўра, қонунчиликда ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарга ****** сўм пул маблағи қайтарилган ҳамда ******* сўм қайтарилмасдан қолган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва ушбу қисм юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни ҳамда жавобгардан даъвогар ҳисобига **** сўм почта харажати ва Республика бюджетига **** сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 176-179, 180, 2034-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар *******дан даъвогар *******фойдасига ******* сўм асосий қарз ва **** сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар *******дан Республика бюджетига **** сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали ўн кун ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья *******