← Назад
Решение #2859728 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 157 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2503/7234-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2025 йил 28 октябрь
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаров
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар вакили
А.Боймуродов (рахбар) ва жавобгар вакили Ғ.Мусурманов (ишончнома асосида)
(ишончнома асосида) иштирокида, “OYDINOY-IS OIL” фермер хўжалигининг
жавобгар “S NGZOR-TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
берилган даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “OYDINOY-IS OIL” фермер хўжалиги (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар
“S NGZOR-TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида 2025 йил 4 апрелдаги
маҳсулотни етказиб бериш юзасидан тузилган 20250404-сонли шартномани бекор
қилишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
157-моддаси биринчи қисмига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида
кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд
ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини
ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки
камайтиришга ҳақли.
Суднинг 2025 йил 28 октябрдаги ажрими билан даъво предмети “тарафлар
ўртасида 2025 йил 4 апрелдаги маҳсулотни етказиб бериш юзасидан тузилган
100132-сонли шартномани бекор қилиш”га ўзгартирилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризасига эътироз
билдириб, шартномани бекор қилиш учун асослар етарли эмаслигини инобатга
олиб, даъвони рад этишни сўради.
Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 04.04.2025 йил 16:10:00
даги “20250404” сонли савдо баённомаси асосида 100132-сонли маҳсулот етказиб
бериш юзасидан олди-сотди “FORV RD” шартномаси тузилган.
Шартноманинг шартлари яъни 2.1 бандига кўра, биргаликдаги “Тарафлар”
деб номланувчи Сотувчи ва Сотиб олувчи, электрон электрон биржа савдолари
натижалари бўйича 04.04.2025 16:10:00 даги “20250404” сонли савдо баённомаси
асосида сотиб олувчи 1-сорт 2-класс 67.344 килограммли, жами 519.895.680
сўмлик пахта хомашёси маҳсулоти учун ҳақ тўлашни ва қабул қилиб олиш,
Сотувчи эса ушбу маҳсулотни етказиб бериш мажбуриятини олган.
Шартноманниг 3.1 бандига кўра, Сотиб олувчи шартнома биржада рўйхатдан
ўтгандан сўнг 300 иш кун ичида заклатни чиқариб ташлаган ҳолда тўғридан-тўғри
Сотувчининг ҳисоб рақамига товар учун тўловни амалга ошириши белгиланган.
3.5 бандида, Сотиб олувчи пахта хомашёсини давлат стандарти талаблари
асосида сифат кўрсаткичларига (намлик, ифлослик) мувофиқ қабул қилиши,
бунда, пахта пахта хомашёси харидининг якуний ҳисоб-китоблари Вазирлар
Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 680-сонли қарори билан тасдиқланган
“Пахта хомашёсини биржа савдолари орқали сотишни тартибга солиш
тўғрисида”ги Низомнинг 1 ва 2 иловаларига асосан оширилиши белгиланган.
Даъвогар даъво аризасида, шартнома юзасидан жавобгар томонидан
шартноманинг 3.1 ва 3.5 бандларида кўрсатилган мажбуриятлар ҳамда “Пахта
хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини ҳамда пахта хом
ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш тўғрисида” ги
Низомнинг 4 ва 9-бандлари жавобгар томонидан бажарилмаганлиги, жавобгар
томонидан шартнома шартига асосан 25 гектар ер майдонига пахта хомашёсини
экиш учун ер тайёрлаш, пахта етишитириш учун барча ҳаражатлар ва агро техник
тадбирлари учун маблағлар ажратилмаганлиги, барча ҳаражатлар даъвогарнинг
ўз ҳисобидан амалга оширилганлиги сабабли, тарафлар ўртасида тузилган
шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги матнларда
“ФК” деб юритилади) 382-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра,
тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги
ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган
қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
ФК 384-моддасининг иккинчи қисмига биноан, бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада
белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда
жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
талабни судга тақдим этиши мумкин.
Суд даъвогар вакилининг “шартноманинг 3.1 ва 3.5 бандларида
кўрсатилган мажбуриятлар ҳамда “Пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта
йиғим-терими харажатларини ҳамда пахта хом ашёсини харид қилишнинг
якуний ҳисоб-китобини кредитлаш тўғрисида” ги Низомнинг 4 ва 9-бандлари
жавобгар томонидан бажарилмаганлиги” ҳақидаги важлари билан
қуйидагиларга кўра келишмайди.
Чунки, шартноманниг 3.1 бандида, Сотиб олувчи шартнома биржада
рўйхатдан ўтгандан сўнг 300 иш кун ичида заклатни чиқариб ташлаган ҳолда
тўғридан-тўғри Сотувчининг ҳисоб рақамига товар учун тўловни амалга
ошириши белгиланган.
Демак, мазкур ҳолатда Сотиб олувчи томонидан ҳозирги кунга қадар товар
учун тўловни амалга ошириш муддати ўтиб кетмаган.
Бундан ташқари суд, даъвогар вакилининг 3.5 бандларида кўрсатилган
мажбуриятлари ҳамда “Пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими
харажатларини ҳамда пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисобкитобини кредитлаш тўғрисида” ги Низомнинг 4 ва 9-бандларини
бажарилмаганлиги асослари билан даъво аризасидаги келтирилган важларни
қаноатлантиришга ва шартномани бекор қилишга асос бўлмайди деб
ҳисоблайди.
ФК 383-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар тарафлар шартномани
жиддий ўзгарган вазиятга мувофиқлаштириш ёки уни бекор қилиш ҳақида
келиша олмаган бўлсалар, шартнома манфаатдор тарафнинг талаби билан суд
томонидан бекор қилиниши, ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда
тутилган асосларга кўра эса — ўзгартирилиши мумкин, агар айни вақтда
қуйидаги шартлар мавжуд бўлса:
1) шартномани тузиш пайтида тарафлар вазиятда бундай ўзгариш юз
бермайди, деб ҳисоблаган бўлсалар;
2) вазиятнинг ўзгаришини келтириб чиқарган сабабларни, улар пайдо
бўлганидан кейин манфаатдор тараф шартноманинг хусусиятига ва муомала
шартларига кўра ўзидан талаб қилинадиган даражада виждонийлик ва
эҳтиёткорлик қилган бўлишига қарамай, бу сабабларни енга олмаган бўлса;
3) шартномани унинг шартларини ўзгартирмасдан бажариш тарафлар
мулкий манфаатларининг шартномага мос келадиган нисбатини бузса ва
манфаатдор тарафга зарар етказса, натижада улар шартнома тузишда умид
қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўлсалар;
4) иш муомаласи одатларидан ёки шартноманинг моҳиятидан вазиятнинг
ўзгариши хавфига манфаатдор тараф учраши кераклиги англашилмаса.
Юқоридаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, даъвогар вакили
жавобгар вакили томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари
жиддий бузилганлиги, яъни жавобгарнинг шартномани бузиши даъвогарга у
шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум
бўладиган қилиб зарар етказилганлиги ҳолатларини тегишли ҳуқуқий ва
бухгалтерия ҳужжатлари ва далиллар асосида исботлаб бермади.
Бундан ташқари, даъвогар вакили тарафлар ўртасида тузилган шартномани
юқорида қайд этилган Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган
ўзга ҳолларда асосларига кўра ҳам тегишли қонунчилик асосида исботлаб
бермади.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Суд, баён этилганлар ҳолатлардан ва ишда тўпланган ҳужжатлар орқали
даъво аризаси талаби ҳужжатлар асосида исботлаб берилмаганлиги ва
тасдиқланмаганлиги сабабли даъво аризаси талабини қаноатлантиришни рад
этишни, олдиндан тўланган почта ҳаражатини даъвогар зиммасида қолдиришни
ва давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382 ва
384-моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 26, 68, 118, 128, 170, 176178, 180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогар
“OYDINOY-IS OIL”
фермер
хўжалигининг
жавобгар
“S NGZOR-TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар
ўртасида 2025 йил 4 апрелдаги маҳсулотни етказиб бериш юзасидан тузилган
100132-сонли шартномани бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризасини
қаноатлантириш рад қилинсин.
Ишни кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати
даъвогар “OYDINOY-IS OIL” фермер хўжалиги зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “OYDINOY-IS OIL” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика
бюджетига 4.120.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида
шу суд орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация (протести)ни Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин.
Раислик қилувчи
А.Хужаназаров