← Назад
Решение #2859749 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 242 | — | law | |
| ФКнинг | 262 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2501/1076-сонли иқтисодий иш
судья Қ.О.Хожамуратов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўнғирот тумани
2025 йил 28 октябрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Қ.О.Хожамуратов шу
куни даъвогар “F*** F***” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“N*** ***” фермер хўжалигидан 900 000 сўм асосий қарзини ва 180 000
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “F*** F***” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“N*** ***” ФХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 900 000
сўм асосий қарзини ва 180 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддаси иккинчи ва тўртинчи қисмларига
биноан жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Суд жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ҳеч қандай ёзма фикр
тақдим этилмаганлигини инобатга олиб, даъво аризасини соддалаштирилган
иш юритиш тартибида кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Суд ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб ва уларни ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
асосан
даъво
аризасини
қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Даъво аризасида қайд этилишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2024 йил 21 декабрь куни 2218-сонли шартнома тузилган.
Лекин, даъвогар томонидан судга тақдим қилинган шартнома фақат
даъвогар томонидан электрон имзо билан имзоланилган бўлиб, жавобгар
томонидан имзоланилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 107-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ёзма шаклда
тузилган битимни, агар иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб
чиқмаса, тарафлар ёки уларнинг вакиллари имзолаши керак.
ФК 108-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, нотариал
тасдиқланиши талаб этиладиган битимлардан ташқари, қуйидаги битимлар
оддий ёзма шаклда тузилади:
1) юридик шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар билан битимлари;
2) фуқаролар ўртасидаги белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг
ўн бараваридан ортиқ суммадаги битимлар, қонунда белгиланган ҳолларда
эса — битим суммасидан қатъи назар, бошқа битимлар.
ФК 109-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ,
битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига
олиб келмайди, бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг
тузилганлигини,
мазмунини
ёки
бажарилганлигини
гувоҳларнинг
кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
Тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини
ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақлидирлар.
Ушбу ҳолатда иккала тараф ҳам юридик шахс ҳисобланиб, улар
ўртасидаги шартнома оддий ёзма шаклда тузилиши ва тарафлар вакиллари
томонидан имзоланиши керак эди.
Демак, ушбу ҳолатда тарафлар ўртасидаги шартномани тузилган деб
баҳолаб бўлмайди.
Аммо, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2009 йил 18 декабрь кунги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва
бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли қарори 8-бандининг
еттинчи хатбошида берилган тушунтиришларга кўра, агар тарафларнинг
шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа
далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг
етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар
қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун
асос бўла олмайди.
Ушбу ҳолатда тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга
киришганлиги тарафлар ўртасида электрон тарзда тузилган 2024 йил
21 декабрь кунги 130-сонли ҳисобварақ-фактура билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига асосан ҳисобварақфактура – Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни
тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи
(етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган
намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки
хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат
ҳисобланади.
ФКнинг 242-моддасига мувофиқ, агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса,
кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон
амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси
қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор
бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик
муддат ичида бажариши шарт.
Ушбу ҳолатда даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 29 сентябрь
куни 461-сонли талабнома билан мурожаат қилинган. Лекин, орадан етти
кундан ортиқ муддат ўтган бўлишига қарамасдан, даъвогарнинг талабномаси
жавобгар томонидан бажарилмасдан, оқибатсиз қолдирилган.
Шу боис, суд даъвогарнинг ушбу талабини асосли деб ҳисоблаб, уни
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 180 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФК 260-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қонунчилик ёки
шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси
неустойка ҳисобланади.
ФКнинг 262-моддасига мувофиқ, неустойка тўғрисидаги келишув ёзма
шаклда тузилиши керак.
ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Демак, даъвогар пеня талаб қилиши учун энг аввало тарафлар ўртасида
ёзма шаклда келишув бўлиши керак.
Ушбу ҳолатда эса, тарафлар ўртасидаги шартнома жавобгар томонидан
имзоланилмаганлиги сабабли тузилмаган ҳисобланади ва тарафлар ўртасида
ёзма келишув мавжуд эмаслигидан далолат беради.
Шу сабабли, суд даъво талабларининг бу қисмини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топди.
Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи ва иккинчи
қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича
қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат
божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан
қопланади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик
бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Раёсатининг 2024 йил 29 февралдаги РС-08-24-сонли қарорида барча ишлар
бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги
“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш
тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб
базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган.
Даъвогар томонидан 2025 йил 3 октябрь куни ахборот тизими орқали
автоматик равишда шакллантирилган 252763384371-инвойс рақамли тўлов
квитанцияси орқали 41 200 сўм почта харажати тўланган.
Шу боис, суд даъво талабининг асосли қисми бўйича жавобгардан
республика бюджетига 343 333,23 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига
41 200 сўм почта харажатини, асоссиз қисми бўйича даъвогардан республика
бюджетига 68 666,67 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “N*** ***” фермер хўжалигидан даъвогар “F*** F***”
масъулияти чекланган жамиятининг фойдасига 900 000 сўм асосий қарзи ва
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво аризанинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “N*** ***” фермер хўжалигидан республика бюджетига
343 333,23 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “F*** F***” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 68 666,67 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув устидан у қабул қилинган кундан кейин ўн кун
ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
шикояти бериш (протест келтириш) ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Қ.О.Хожамуратов