← Назад
Решение #2859750 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 29 | — | law | |
| онуннинг | 42 | — | law | |
| онуни | 29 | — | law | |
| тисодий Процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2503/7123-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2025 йил 28 октябрь
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаров раислигида,
А.Исожоновнинг
котиблигида,
даъвогар
Рақобатни
ривожлантириш
ва
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармасининг жавобгар “SILVERLE FE” масъулияти чекланган жамият қўшма
корхонасига нисбатан қонунбузарлик натижасида олинган 239.142.088 сўм асоссиз
даромадни ва 149.049.956 сўм молиявий жарима қўллаб ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ш.Ўролов (ишончнома
асосида), жавобгар вакили Ў.Пирназаров (ишончнома асосида)нинг иштирокида,
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий
бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “SILVERLE FE”
масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасига нисбатан қонунбузарлик
натижасида олинган 239.142.088 сўм асоссиз даромадни ва 149.049.956 сўм молиявий
жарима қўллаб ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили жаримани камайтиришни
сўради.
Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишча, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019-йил 08-октабрдаги ПҚ-4484-сонли “Товар-хом ашё биржалари фаолияти
самарадорлигини
ошириш
ва
биржа
савдоси
механизмларини
янада
такомиллаштириш чоралари тўғрисида” ги қарорнинг 3-банди 2-хатбошида
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш қўмитасига юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларни биржа
савдоларига ўрнатилган тартибда қўйиб борилиши устидан назоратни таъминлаш
юклатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил
18-мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган "Биржа савдоларида юқори
ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 311-бандида “биржа савдоларида рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга
олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар, шу жумладан, биржа савдоларига қўйиш
йўли билан сотилиши лозим бўлган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотлар
ҳажмларини биржа савдоларига қўймасдан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича
сотиш таъқиқланиши назарда тутилган.
Шунингдек, мазкур Низомнинг 321-бандида “Биржа савдоларидан четлатилган
ҳажмларда маҳсулотларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, шу жумладан,
експортга сотиш ҳолатлари аниқланганда, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича
сотилган ҳажмни сотиш нархи билан биржа савдоларида бир хил турдаги маҳсулот
бўйича ўртача ҳисобланган биржа котировкалари (нарх) ўртасидаги фарққа
кўпайтириш орқали ҳисобланган маблағлар олиб қўйилади” деб белгиланган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
қўмитасининг 2025-йил 23-апрелдаги 979/03-15-сонли топшириқ хатида пахта
тўқимачилик кластерлари ва ёғ-мой корхоналари томонидан маҳсулотларни
тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотиб юбориш сабабларини ўрганилиши, ушбу
ҳолатларни олдини олиш юзасидан доимий мониторинг ўрнатилиши ва
қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда тегишли чоралар кўрилиши сўралган.
Жумладан, Солиқ қўмитаси томонидан 2025-йил январ-март ойларида пахта
тўқимачилик кластер ва ёғ-мой корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган
маҳсулотларни тўғридан-тўғри шартномалар орқали юбориш ҳолатлари бўйича
тақдим қилинган маълумотлар ҳудудий бошқарма томонидан ўрганилганда
“Силверлеафе” МЧЖ ҚК томонидан 2025-йилнинг январ-март ойларида жами 605 та
ҳолатда 761.215 литр пахта ёғи (тозаланган ёки тозаланмаган) биржа савдоларига
чиқарилмасдан тўғридан-тўғри сотиш ҳолатлари аниқланди.
Шунингдек, “Силверлеафе” МЧЖ ҚКга 2025-йил январ-март ойларида пахта
ёғи
маҳсулотларини
реализация
қилишда
Ўзбекистон
Республикаси
“Рақобат тўғриси” даги Қонуннинг 29-моддасида белгиланган талабларни бузиш
ҳолатлари бўйича “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 42-моддаси 1-қисми 5-бандига
асосан 2025-йилда жами қиймати ҚҚС билан 4.968.331.850 сўмлик 322.279 литр пахта
ёғига нисбатан (4.968.331.850*3%) 149.049.956 сўм миқдоридаги жарима
ҳисобланган.
Шунингдек, жамият томонидан “Рақобат тўғрисида”ги қонуни 29-моддаси ва
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 18-мартдаги 170-сонли
қарорнинг 2-иловаси билан тасдиқланган "Биржа савдоларида юқори ликвидли ва
монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида"ги Низомининг 311-банди
талаблари бузилиши натижасида жами 239.142.088 сўм миқдордаги асоссиз равишда
даромад олинганлиги ҳолатлари аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг
26.06.2025 йилдаги иш қўзғатиш тўғрисидаги ажрими билан "Silv rl f "
s'uli ti
h kl ng n J mi t Q `shm K r n siга нисбатан иш қўзғатилган. Ўзбекистон
Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси Рақобат, истеъмолчиларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши
юзасидан ишларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссиянинг 03.07.2025 йилдаги
01- 13-2025/70-сонли қарори қабул қилинган. Даъвогар томонидан жавобгарга
юқорида қайд этилган жаримани ихтиёрий тўлаб бериш юзасидан тавсия қилинган ва
жамият томонидан 85 та ҳолатда жами қиймати 674,2 млн сўмлик 426.144 литр пахта
ёғи маҳсулотини биржа котировка нархига нисбатан 110,1 млн сўмга кам сотиш
ҳолатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 24-ноябрдаги
“Иқтисодиёт тармоқларида биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш
ҳамда биржа савдоларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” ги
ПҚ-430-сон қарорига асосан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш учун
маълумотлар вилоят солиқ бошқармасига юборилиши белгиланган. Рақобатни
ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан кўрсатма талбалари юзасидан жамияти
томонидан муносабат билдирилмаган оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.10.2019 йилдаги ПҚ-4484-сонли
“Товар-ҳом ашё биржалари фаолияти самарадорлиги ошириш ва биржа савдоси
механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги қарорнинг 3-банди
2-хатбошида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларни
биржа савдоларига ўрнатилган тартибда қўйиб борилиши устидан назоратни
таъминлаш юклатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2020 йилдаги 170сонли қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол
турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низом (кейинги матнларда
“Низом” деб юритилади)нинг 311-бандида фақат биржа савдоларига қўйиш йўли билан
сотилиши лозим бўлган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотлар ҳажмларини
биржа савдоларига қўймасдан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш
таъқиқланиши назарда тутилган.
Мазкур Низомнинг 321-бандига кўра биржа савдоларидан четлатилган
ҳажмларда маҳсулотларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича биржа котировкалари
(нарх)дан қимматроқ сотиш, шу жумладан, экспортга сотиш ҳолатлари аниқланганда,
тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилган ҳажмни сотиш нархи билан биржа
савдоларида бир хил турдаги маҳсулот бўйича ўртача ҳисобланган биржа
котировкалари (нарх) ўртасидаги фарққа кўпайтириш орқали ҳисобланган маблағлар
олиб қўйилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги
Қонунининг 29-моддасига кўра, фақат биржа савдоларига қўйиш йўли билан сотилиши
лозим бўлган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотлар ҳажмларини биржа
савдоларига қўймасдан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш тақиқланиши
белгиланган.
Мазкур Қонуннинг 42-моддаси биринчи қисми 5-бандига кўра, рақобат
тўғрисидаги қонунчилик талабларининг савдоларга оид қисмини бузганлик учун —
савдоларнинг хўжалик юритувчи субъект бўлган иштирокчиларига, давлат харидлари
доирасидаги корпоратив буюртмачиларга, электрон савдолар операторларига,
ташкилотчиларга — савдолар предмети бошланғич нархининг 3 фоизи миқдорида
жарима тарзидаги молиявий санкция қўлланиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосан даъво талаби ишдаги мавжуд ҳужжатлар орқали тўлиқ
ўз исботини топади.
Шу сабабли суд, жавобгардан даъвогар фойдасига асоссиз олинган
239.142.088 сўм асоссиз даромадни ва 149.049.956 сўм молиявий жаримани
ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
Процессуал
кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб, суд
қ р о р қ и л д и:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар "Silv rl f "
s'uli ti h kl ng n J mi t Q `shm K r n si
ҳисобидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси фойдасига асоссиз олинган 239.142.088 сўм даромадни ва 149.049.956
сўм молиявий жарима ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар "Silv rl f "
s'uli ti h kl ng n J mi t Q `shm K r n si
ҳисобидан Республика бюджетига 7.763.840,88 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига
апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари ёки ушбу муддатда
апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда Дўстлик туманлараро
иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига кассация тартибида шикоят, прокурор
эса протест беришлари мумкин.
Судья
А.Хужаназаров