← Назад
Решение #2859776 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 74 | — | law | |
| онун | 30 | — | law | |
| нинг | 126 | — | law | |
| ФКнинг | 126 | — | law | |
| ФКнинг | 116 | — | law | |
| Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| ИПК | 25 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| Даъвогар ФК | 126 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/7741-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – М.Махсудова
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья – С.Кушшаев
БУХОРО ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ СУДИНИНГ
Қ А Р О Р И
Бухоро шаҳри
2025 йил 28 октябрь
Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
М.Болтаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар О.Қўлдошов ҳамда
С.Кушшаевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси И.Мустафоевнинг
котиблигида, “Шофиркон Супер Авто” масъулияти чекланган жамияти
таъсисчиси Собиров Худоёр Худойқуловичнинг вакили адвокат Ж.Нурматов
(адвокатлик ордерига асосан) иштирокида, даъвогар “Шофиркон Супер Авто”
масъулияти
чекланган
жамияти
таъсисчиси
Собиров
Худоёр
Худойқуловичнинг жавобгарлар “Шофиркон Супер Авто” масъулияти
чекланган жамияти, “Ипотека банк” АТИБ ҳамда “Ипотека банк” АТИБ Сардор
филиалига нисбатан киритилган даъво аризаси юзасидан қабул қилинган
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 июлдаги ҳал қилув
қарорига нисбатан даъвогар “Шофиркон Супер Авто” масъулияти чекланган
жамияти таъсисчиси Собиров Худоёр Худойқулович томонидан берилган
кассация шикоятини иқтисодий иш ҳужжатлари билан бирга Бухоро вилоят
суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Шофиркон Супер Авто” масъулияти чекланган жамияти Собиров
Худоёр Худойқулович (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “Шофиркон Супер Авто”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки жамият деб
юритилади), “Ипотека банк” АТИБ (бундан буён матнда жавобгар ёки банк деб
юритилади) ҳамда “Ипотека банк” АТИБ Сардор филиали (бундан буён матнда
банк филиали деб юритилади)га нисбатан 2018 йил 13 сентябр кунидаги
622-Г-сонли ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг ажрими билан Бухоро шаҳар
4-сон давлат нотариал идораси нотариуси Яров Алишер Ахматжонович (бундан
буён матнда учинчи шахс деб юритилади) ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган.
Суднинг 2025 йил 3 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг
даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган ва “Ипотека банк” АТИБ Сардор
филиалига нисбатан иш юритиш тугатилган.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар томонидан кассация
шикояти берилган. Кассация шикоятида даъвогар жамиятнинг 10 фоиз улушига
эга таъсисчи эканлиги, ипотека шартномаси ваколатсиз директор томонидан
унинг розилиги олинмасдан имзоланганлиги, жамиятнинг ижро этувчи
ораганларини тузиш ва уларнинг ваколатларини муддатдан илгари тугатиш
юзасидан таъсисчилар йиғилиши қарори мавжуд эмаслиги баёгн қилиниб, ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни тўғрисида янги қарор
қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили шикоятда келтирилган
важларни такрорлаб, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ
ўрганмаганлигини, даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишда
келтирилган асослар билан келишмаслигини, раҳбар тайинлаш тўғрисидаги
жамият таъсисчиларининг йиғилиш қарори мавжуд эмаслигини билдириб,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони
қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган қолган жавобгарлар ва учинчи шахслар суд мажлисида вакил
иштирокини таъминлашмади.
Судлов ҳайъати ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи
қисмига асосан улар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, иш юзасидан
маърузачи судьянинг маърузаси, даъвогар вакилининг тушунтиришини эшитиб,
қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Аниқланишича, АТИБ “Ипотека банк” Сардор филиали томонидан
“Шофиркон Супер Авто” масъулияти чекланган жамиятига 2018 йил
27 сентябрдаги 1101-сонли кредит шартномасига асосан 5 200 000 АҚШ
доллари миқдорида кредит ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида 2018 йил 13 сентябрда Бухоро шаҳар 4-сон
давлат нотариал идораси нотариуси Яров Алишер Ахматжонович томонидан
1-622Г-сон билан рўйхатга олинган жамиятга тегишли бўлган Когон тумани
Туткунда МФЙ ҳудудида 2,99 га ер майдонида жойлашган, шундан
фойдаланиш майдони 2.925,58 кв.метр, қурилиш майдони 2.925,58 кв.метрдан
иборат бўлган нотурар жой гаровга қўйилган.
Жамиятнинг 100 фоиз улушига эга таъсисчиси жамият ва банк
ўртасидаги
ипотека
шартномаси
ваколатсиз
директор
томонидан
имзоланганлиги Собиров Худоёр Худойқулович томонидан аниқланган.
2
Шу сабабли даъвогар даъво аризасидаги талаб билан сулга мурожаат
қилган.
ИПК 74-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд
далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга
амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз
ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги,
мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса,
етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган жамиятлар
тўғрисида”ги қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)
34-моддасининг тўққизинчи бандига мувофиқ, ушбу Қонун 30-моддасининг
иккинчи қисми иккинчи хатбошисида кўрсатилган масалалар юзасидан,
шунингдек жамиятнинг уставида белгиланган бошқа масалалар юзасидан
қарорлар, агар шундай қарорни қабул қилиш учун ушбу Қонунда ёки
жамиятнинг уставида кўпроқ овозлар сони зарурлиги назарда тутилган
бўлмаса, жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг камида учдан икки
қисмидан иборат кўпчилик овозлари билан қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 126-моддаси талабларига биноан агар шахснинг битим
тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг
таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига
нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб
ҳисобланиши 3 мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса
ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар
доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур
чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган
ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг
даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли Қарорининг 17бандига мувофиқ, Судлар инобатга олишлари лозимки, бундай асос билан
битим кимнинг манфаатида чеклаш белгиланган бўлса, фақат ўша шахснинг
даъвоси бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Шу боис, ФКнинг 126моддасига асосан битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво билан
бошқа шахс мурожаат қилган бўлса, бундай даъвони қаноатлантириш рад
этилади.
Битим тузиш ваколатларини чеклаш белгиланишидан манфаатдор шахс
битимни кейинчалик маъқуллаганда, ФКнинг 126-моддасида белгиланган
битимни ҳақиқий эмас деб топиш асослари қўлланилмайди.
3
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, битим, агар у бўйича бошқа
тараф қайд этилган чеклаш ҳақида билган ёки олдиндан билиши лозим бўлган
ҳолатлар аниқланган тақдирдагина, ФКнинг 126-моддаси асосида ҳақиқий эмас
деб топилиши мумкин.
ФКнинг 116-моддасига кўра, Қонунчиликнинг талабларига мувофиқ
келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида
назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
Пленум Қарорининг 12-бандига мувофиқ, ФК 116-моддасига кўра
ўзўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлиб: қонунчилик талабларига мувофиқ
келмайдиган мазмунда; ҳуқуқ-тартибот асосларига қарши мақсадда; ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ҳисобланади.
Бунда судлар назарда тутишлари лозимки, агар битимнинг бир ёки бир
неча шартлари қонунчилик талабаларига зид бўлса, битимнинг мазмуни ушбу
талабларга мувофиқ келмаслиги сабабли, ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб
ҳисобланади.
Ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган
битимни ҳақиқий эмас деб топишда судлар, бу битим ҳуқуқ-тартибот
асосларини таъминловчи, яъни конституциявий тузум асослари, давлатнинг
мудофаа, хавфсизлик ва иқтисодий тизими (қурол-яроғнинг ноқонуний
экспорти, солиқ тўловларидан бўйин товлаш ва бошқалар), фуқаро ва шахснинг
ҳуқуқ ва эркинликларини қўриқловчи ва ҳимояловчи ҳуқуқ нормаларининг
талаблари бузилганлиги ёхуд ижтимоий ахлоқ асослари, яъни жамиятда
шаклланган эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик, гуноҳ ва савоб ҳақидаги
қарашларга зид ёки зид эмаслигини аниқлашлари лозим.
Биринчи
инстанция
суди
даъвогар
ипотека
шартномасини
расмийлаштириш пайтида таъсисчининг ҳуқуқлари чекланганлигидан банк
хабардорлиги тўғрисидаги далилларни судга тақдим эта олмаганлиги сабабли
даъвони қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қонуний тўхтамга келган.
ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иқтисодий судга
иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган
ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги
тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар,
шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган
фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий
муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш судга
тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади.
4
Биринчи инстанция суди “Ипотека банк” АТИБ Сардор филиали юридик
шахс мақомига эга бўлмаганлиги муносабати билан унга нисбатан иш
юритишни тугатиш тўғрисида асосли хулосага келган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Даъвогар ФК 126-моддасига кўра, битимдаги иккинчи тараф
чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган
ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг
даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги
белгиланган бўлиб, даъвогар томонидан жамиятнинг битим тузиш ваколати
чекланганлигини иш бўйича жавобгарлар билганлиги ёки олдиндан билиши
лозим бўлганлиги ҳолатлари исботлаб берилмаган.
ИПКнинг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмаслиги белгиланган.
Шу сабабли, судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятидаги
важлари билан келиша олмайди.
Бинобарин, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важлари
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўла олмайди.
ИПКнинг 302-моддасида суд ҳужжатини ўзгартириш ёки бекор қилиш
асослари кўрсатилган бўлиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатини бекор қилиш ёки
ўзгартириш учун Кодекснинг ушбу моддасида кўрсатилган асослар мавжуд
эмас деб ҳисоблайди.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори
қабул қилишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя қилинганлигини,
ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёҳуд бекор қилиш учун асосларнинг мавжуд
эмаслигини
инобатга
олиб,
даъвогарнинг
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция ва кассация ёки тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Судлов ҳайъати иш юзасидан суд харажатларини тақсимлаш масаласини
5
муҳокама қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этилганлиги
боис, даъвогар томонидан кассация инстанцияси суди учун олдиндан
1 875 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати тўланганлигини
инобатга олишни ва унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларига асосланиб, кассация
инстанцияси
қарор қилади:
Даъвогар “Шофиркон Супер Авто” масъулияти чекланган жамияти
таъсисчиси Собиров Худоёр Худойқуловичнинг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 июлдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Даъвогар “Шофиркон Супер Авто” масъулияти чекланган жамияти
таъсисчиси Собиров Худоёр Худойқулович томонидан кассация инстанция
суди учун олдиндан 1 875 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати
тўланганлиги инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Бухоро туманлараро иқтисодий суди орқали ҳал қилув
қарори қонуний кучга киргач бир йил муддатда Бухоро вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (прокурор протест)
билан мурожаат қилишга ҳақли.
Раислик қилувчи
М.Болтаев
ҳайъат аъзолари
О.Қўлдошов
С.Кушшаев
6