Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2501/10183 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья DAVLATOV BAXODIR XUDAYBERGANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3a59f9f2-a748-4685-827c-fa98b1932707 Claim ID PDF Hash 339e68162a22791f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодекси 437-моддаси аролик кодекси 437 code_article
аролик кодекси 312-моддаси аролик кодекси 312 code_article
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекси 349-моддаси аролик кодекси 349 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
Мазкур кодекснинг 118-моддаси Мазкур кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
*******-сонли иқтисодий иш Судья: ******** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳри 2025 йил 28 октябрь Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ******** томонидан якка тартибда, ********жавобгар ********дан ******** сўм закалат пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида Урганч туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ******* (бундан буён матнда – **** деб юритилади) ******** (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ******** (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан ******** сўм закалат пулини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади) 2034-моддасига кўра, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради, ажримда иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилишини ҳамда иш кўриб чиқиладиган санани кўрсатади. Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Белгиланган муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни белгиланган муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф томонидан асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади. Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати узайтирилмайди. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 437-моддаси асосан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида “Кабель для систем сигнализаци и передача данных” маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ********-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартнома шартларига кўра, буюртмачи (даъвогар) ўзининг оператор шахсий ҳисоб рақамига 100 фоиз тўловни кўчириб бериш, ижрочи (жавобгар) эса ҲККПдан пул маблағлари келиб тушганлиги ҳақидаги хабарни олганидан сўнг 3 иш куни ичида шартнома бўйича ****** маҳсулотини етказиб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар ҲККПдаги шахсий ҳисоб-рақамига 100 фоиз тўловни кўчириб берган бўлсада, жавобгар шартномада белгиланган тартибда, сифатдаги маҳсулотларни етказиб бермаган ва ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган. Шундан кейин, палата даъвогар манфаатида мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (бундан буён матнда – Низом деб юритилади) 14-бандида корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар ҲККПдаги шахсий ҳисобварақларига аукционда иштирок этишдан олдин аукционнинг бошланғич нархидан 3 фоиз миқдорида закалат ўтказилиши белгиланган. Жавобгар томонидан ****** закалат пули тўланган ва ушбу закалат пулларига банд солинган. Низомнинг 43-бандига кўра, агар нарх сўрови мобайнида иштирокчи томонидан таклиф қилинган сумма давлат буюртмачиси томонидан танланган суммадан 20 ва ундан ортиқ фоизга паст бўлса, иштирокчи давлат буюртмачиси томонидан танланган офертанинг суммаси ва ўзи томонидан таклиф этилган сумманинг фарқи миқдоридаги қўшимча закалатни олдиндан киритиши шарт. Бунда офертанинг суммаси: базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан ошмайдиган ҳолларда қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан; базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан ошган ҳолларда қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг бараваридан ошмаслиги керак. Қўшимча закалат мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу таклифлар давлат харидларининг электрон тизими томонидан автоматик равишда рад этилади. Аукцион натижалари бўйича жавобгар томонидан иккита шартнома юзасидан 20 фоиздан ортиқ паст нарх таклиф этилган ва шартномалар тузилган. Шу сабабли, жавобгар томонидан шартнома бўйича қўшимча 3.500.000 сўм миқдорида закалат киритилган ва ушбу закалат пулига ҳам банд солинган. Низом талабларига кўра, белгиланган закалат пуллари киритилгандан кейин аукционда иштирок этишга рухсат берилиши мумкин. Жавобгар олдиндан закалат пулларини тўлаган ҳолда аукционда иштирок этиб, даъвогар билан шартнома тузган. Бундан кўринадики, жавобгар аукционда иштирок этиш учун олдиндан закалат пулини тўлаш лозимлигини билган ва закалат учун тўловларни амалга оширган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 312-моддасига кўра, агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда қолади. Низомнинг 35-бандига кўра, ҲККП суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори асосида закалатни банддан ечишни ва/ёки тегишли ҳисоб рақамга ўтказишни амалга оширади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади. Башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини исботлай олмаса, жавобгар бўлади. Қарздорнинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг бозорда йўқлиги, қарздорда зарур пул маблағларининг бўлмаганлиги бундай вазиятлар жумласига кирмайди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 349-моддасига кўра, агар тарафлардан биронтаси ҳам жавоб бермайдиган вазият туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмай қолса, у бекор бўлади. Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятлари бажарилишини фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади ва эътирозларини исботламади. Бундай ҳолатда суд жавобгарнинг айби билан шартнома бажарилмаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва ушбу қисм юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Мазкур кодекснинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 180, 2034-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ********дан даъвогар ******** фойдасига ******** сўм закалат пули ва ****** сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ********дан Республика бюджетига *****сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали ўн кун ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ********