Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2503/7170 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья XUJANAZAROV AKMALJON RAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение RN SOY P T G` LL KL STERI Ответчик / Подсудимый S RV R LOCHINI
Source ID 1a02db45-0de8-4235-8d34-ec684286f920 Claim ID PDF Hash 12871a4006552139... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ФКнинг 466-моддаси ФКнинг 466 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2503/7170-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2025 йил 28 октябрь Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаровнинг раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “ RN SOY P T G` LL KL STERI” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “S RV R LOCHINI” фермер хўжалиги ҳисобидан 4.692.882,34 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Х.Муродов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ RN SOY P T G` LL KL STERI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “S RV R LOCHINI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 4.692.882,34 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларни баҳолаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади) 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шунингдек, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида “бошоқли дон харид қилиш бўйича” фючерс шартномаси ҳамда “пахта хом ашёси харид қилиш бўйича” контрактанция шартномалари тузилган (бундан буён матнда шартномалар деб юритилади). Шартномаларнинг 1.1-бандига кўра, жавобгар “Хўжалик” шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида кўрсатилган миқдордаги бошоқли дон ва пахта хом ашёси маҳсулотларини даъвогар “Тайёрловчи”га етказиб бериш, “Тайёрловчи” эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда муайян нарх бўйича ҳақини тўлаб харид қилиш мажбуриятини олган. ФКнинг 465-модда кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Бироқ, жавобгар томонидан бошоқли дон ва пахта хом ашёси маҳсулотлари тўлиқ топширилмасдан қолган ҳамда маҳсулот етиштириш харажатларини молиялаштиришга бўнак сифатида берилган харажатлардан 4.692.882,34 сўмлик бўнак пуллари ҳам қайтарилмаган. ФКнинг 466-моддаси, биринчи қисмига кўра қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт. Шу боис, суд тақдим этилган иш ҳужжатларига кўра, хусусан, тарафлар ўртасида юборилган электрон ҳисоб-варақ фактураларга асосан даъвонинг 4.692.882,34 сўм қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “S RV R LOCHINI” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “ RN SOY P T G` LL KL STERI” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 4.692.882,34 сўм қарздорлик ва 41.200 сўм почта харажати; - Республика бюжетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин. Раислик қилувчи А.Хужаназаров