Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2202-2503/5187 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья MADROXIMOV O‘RINBOY YULDOSHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Brother gold house Ответчик / Подсудимый Kamron Bek Amir Hon
Source ID 8b420940-0a79-430f-9a22-4b7b5edda165 Claim ID PDF Hash a403215450c4ee66... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
Copy Free ИПК 170-моддаси Copy Free ИПК 170 law
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2202-2503/5187-сонли иқтисодий иш Судья: Ў.Мадрохимов Protected byРЕСПУБЛИКАСИ PDF Anti-Copy Free ЎЗБЕКИСТОН НОМИДАН (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шовот тумани 2025 йил 28 октябрь Шовот туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Мадрохимов раислигида, судья ёрдамчиси М.Қурбантурдиевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Brother gold house” хусусий корхона манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Kamron Bek Amir Hon” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 96 010 466 сўм асосий қарз ҳамда 14 401 569 сўм жарима жами 110 412 035 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Р.Дўсчанов (2025 йил 28 октябрдаги 82-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Brother gold house” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) Шовот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Kamron Bek Amir Hon” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 96 010 466 сўм асосий қарз ҳамда 14 401 569 сўм жарима, жами 110 412 035 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили судга ариза тақдим қилиб, даъво аризасининг 14 401 569 сўм жарима ундириш қисмидан воз кечилганлиги билдириб, ушбу аризани қабул қилишни, даъво талабидаги 96 010 466 сўм асосий қарзни ундириб беришни, даъвонинг воз кечилган жарима ундириш қисми бўйича иш юритишни тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси даъво аризасида низони ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Иш ҳужжатида жавобгар суднинг ажримини гибрид почта хизмати орқали қабул қилиб олганлигини тасдиқловчи маълумот мавжуд. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар 2 маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Protected by PDF Anti-Copy Free ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд низони уларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни яъни даъвонинг 14 401 569 сўм жарима ундириш қисмидан даъвогарнинг воз кечишини қабул қилиб, даъвонинг ушбу қисми бўйича иш юритишни тугатишни, даъвонинг 96 010 466 сўм асосий қарз ундириш қисмини эса қаноатлантиришни лозим топади: ИПК 157-моддасининг иккинчи қисмига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 13-бандида ҳам тушунтириш берилган. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган аризада даъвогар даъводан қисман, яъни даъвонинг 14 401 569 сўм жарима ундириш қисмидан воз кечган. Суд, воз кечишнинг қонунийлиги ва бошқа шахсларнинг манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб, воз кечган шахснинг ваколатларини текшириб, даъводан воз кечишни қабул қилишни лозим топади. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида даъвогар даъвосидан воз кечса ва у суд томонидан қабул қилинса, ушбу ҳолат иш юритишни тугатиш учун асос бўлиши белгиланган. Демак, даъвонинг 14 401 569 сўм жарима ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича тарафлар ўртасида 2022 йил 9 сентябрда 27-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, “Бажарувчи” (даъвогар) шартномада келишилган тайёр бетон-М250 маҳсулотини ишлаб чиқариб ҳақ эвазига “Буюртмачи” (жавобгар)га етказиб бериш мажбуриятини, “Буюртмачи” эса кўрсатилган манзилга етиб келган тайёр бетон маҳсулотларини қабул қилиб олиб уч иш куни ичида маҳсулотнинг қийматини “Бажарувчи”нинг банк ҳисоб рақамига ўтказиб бериш мажбуриятини олган. Шартнома бўйича даъвогар жавобгарга 2023 йил 26 апрелдаги 73-сонли ҳисобварақ-фактурасига асосан умумий қиймати 96 010 466 сўмлик тайёр бетон маҳсулотларини етказиб берган, жавобгар эса ушбу маҳсулотларни эътирозсиз қабул қилиб олган бўлса-да, бироқ маҳсулот ҳақини тўламасдан, 3 96 010 466 сўм қарздорликка йўқ қўйган, ушбу ҳолат иш ҳужжатларида мавжуд тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳамда Protected by PDF Anti-Copyҳисобварақ-фактура Free солиштирма далолатнома билан тасдиқланади. (Upgradeқарздорликни to Pro Version toтўлаш Remove ҳақидаги the Watermark) Даъвогарнинг талабномаси жавобгар томонидан ижросиз қолдирилиши натижасида тарафлар ўртасида мазкур низо юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 419-моддасида эса агар қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозимлиги белгиланган. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчилик ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Булардан ташқари, ФКнинг 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги, 341-моддасида эса мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлиши белгиланган бўлиб, мазкур ҳолатда жавобгар амалда қабул қилган маҳсулот ҳисоб-китобни тўлиқ амалга оширмасдан етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини умуман бажармаган. Демак, жавобгар шартномалар шартларини бузиб, 96 010 466 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, икки тарафлама тасдиқланган ҳисобварақ-фактураси ва бошқа шу каби ҳужжатлар ҳамда даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтириши билан тасдиғини топган. Шу боис даъвонинг асосий қарз ундириш қисми тўлиқ қанотлантирилиши лозим. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Демак даъвонинг асосли деб топилган асосий қарз ундириш қисми бўйича давлат божи, шунингдек почта харажати жавобгар, воз кечилган жарима ундириш қисми бўйича эса давлат божи даъвогар зиммасига юклатилади. 4 Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333, 341, 419-моддалари,Protected Ўзбекистон Иқтисодий by Республикаси PDF Anti-Copy Free процессуал кодексининг 110, 118, 157, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “Kamron Bek Amir Hon” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Brother gold house” хусусий корхонаси фойдасига 96 010 466 сўм асосий қарз ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг 14 401 569 сўм жарима ундириш талабидан “Brother gold house” хусусий корхонасининг воз кечиши қабул қилинсин ва даъвонинг ушбу қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. “Kamron Bek Amir Hon” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 1 920 210 сўм давлат божи ундирилсин. “Brother gold house” хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 288 031 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья Ў.Мадрохимов