Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2401/4285 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Гулистон туманлараро иқтисодий суди Ответчик / Подсудимый
Source ID 367d21c6-dc9e-4e97-8359-54405665e5db Claim ID PDF Hash f973c503e60e59d8... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
нинг 587-моддаси нинг 587 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
йича ФКнинг 326-моддаси йича ФК 326 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 301-моддаси ИПКнинг 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2401/4285-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда судида ишни кўрган судья – Б.Махмудов Кассация инстанциясида маърузачи судья – И.Матмуратов СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Гулистон шаҳри ҚАРОРИ 2025 йил 28 октябрь Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья А.Сувонқулов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Исаков ва И.Матмуратовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ж.Эгамбердиевнинг котиблигида, “Y ngi tlik t k r” фермер хўжалиги вакили Ў.Нурматов (2025 йил 18 октябрдаги 15-сонли ишончнома), “O`z gr lizing” акциядорлик жамияти (Сирдарё вилоят филиали) вакили О.Турдиев (2025 йил 3 январдаги 11-06/09-сонли ишончнома) иштирокида, Гулистон туман фермерлар кенгашининг “Y ngi tlik t k r” фермер хўжалиги манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 январда қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан берилган кассация шикоятини, иш ҳужжатлари билан биргаликда, суднинг биносида, видеоконференцоалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда —палата) “O`z gr lizing” акциядорлик жамияти (Сирдарё вилоят филиали) (кейинги ўринларда — даъвогар ва/ёки лизинг ташкилоти) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Y ngi tlik t k r” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда —жавобгар ва/ёки лизинг олувчи)га ва “Fird vs d l f zi” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда —қўшимча жавобгар) ҳисобидан солидар тартибда даъвогар фойдасига 77 344 547 сўм асосий қарз ва 21 037 717 сўм пеня, жами 98 382 264 сўм қарздорлик ва 37 500 сўм почта харажатларини ундиришни сўраган. Гулистон туманлараро иқтисодий судининг (кейинги ўринларда “биринчи инстанция суди” деб юритилади) 2025 йил 13 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар тартибда даъвогар фойдасига 77 344 547 сўм асосий қарз ва 3 000 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатлари ундирилган, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Жавобгар ва қўшимча жавобгардан ҳисобидан солидар тартибда Давлат бюджетига 1 967 645,28 сўм давлат божи ундирилган. Гулистон туман фермерлар кенгаши (кейинги ўринларда “Кенгаш” деб юритилади) жавобгар манфаатида кассация шикояти билан судга мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Қўшимча жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади, шикоят юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Шу боис судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади) 297-моддаси тўртинчи қисми асосида, ишни унинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятини қувватлаб, ундаги важларини такрорлаб, даъвогар томонидан жавобгарга лизинг шартномаси асосида берилган лизинг объекти илгари ишлатилганлигини, бу масала бўйича жавобгар тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига мурожаат қилганлигини, лизинг тўловлари асоссиз эканлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакили суд мажлисида кассация шикояти бўйича ўз эътирозларини билдириб, жавобгар томонидан лизинг тўловлари тўланмасдан келганлигини, лизинг объекти жавобгарга соз ҳолатда далолатнома асосида топширилганлигини баён қилиб, кассация шикоятини рад қилишни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмида “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли” деб белгиланган. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 15 февралда 23/10-4-014УФ-сонли лизинг шартномаси тузилган. Лизинг шартномасига кўра, жавобгар (лизинг олувчи)га 1 дона “VEK OR 410” русумли ғалла ўриш комбайни лизинг асосида етказиб берилган. Лизинг шартномасининг 4.3-бандига мувофиқ, лизинг олувчи лизинг шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловада кўрсатилган миқдор ва муддатларда тўлаб бориш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга лизинг шартномада кўрсатилган қишлоқ хўжалик техникаси етказиб берилган, бироқ жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, белгиланган график асосида лизинг тўловларини ўз вақтида ва миқдорларда тўламаган. Даъвогарнинг жавобгарга лизинг тўловларини қоплаш тўғрисида юборган огоҳлантириш хатлари, жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боис, Палата даъвогар манфаатида жавобгардан 77 344 547 сўм қарздорлик ва 21 037 717 сўм пеня ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 587-моддасига биноан лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан лизинг шартномаси бўйича мажбуриятлар тарафлар томонидан бажарилганлик даражасига, юзага келган қарздорлик ва пеня суммасининг асослигига ҳамда жавобгар томонидан қарздорлик узилмаганлиги ҳолатларига тўғри ҳуқуқий баҳо берилиб, процессуал ва моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўлланилиб, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келинган деб ҳисоблайди. Чунки, лизинг тўловлари лизинг шартномасининг 1-иловасида кўрсатилган тўлов графиги асосида дифференциал усулида ҳисобланиши ва техникалар жавобгарга топширилган кундан бошлаб, ҳар чорак учун ҳисобланиб, чоракнинг охирги иш кунигача бўлган муддатда тўлаб бериши белгиланган. Ушбу тўлов графигида 2024 йил 30 сентябрга техниканинг ҳар чорак лизинг даврига тўғри келадиган қиймат қисми 28 255 831 сўм, ҳар чорак давр учун ҳисобланган лизинг фоизи суммаси миқдори 49 088 716 сўм, жами тўланадиган суммаси 77 344 547 сўм деб кўрсатилган. Бироқ ушбу лизинг тўловлари жавобгар томонидан амалга оширилмаган. Лизинг шартномасининг 8.3-бандида лизинг тўлови ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, Лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган умумий тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўланиши белгиланган. Лизинг тўловлари жавобгар томонидан ўз муддатида амалга оширилмаганлиги боис, даъвогар томонидан ҳар кечиктирилган кун учун 0,4 фоиз миқдорида, яъни 21 037 717 сўм пеня ҳисобланган. Шу боис, биринчи инстанция суди лизинг тўловлари бўйича қарздорлик суммасини ундириш ҳамда даъвонинг пеня талаби бўйича ФКнинг 326-моддаси талабларига таяниб, пеня миқдорини 3 000 000 сўмга камайтириб ундириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Судлов ҳайъати Кенгашнинг кассация шикоятида ва жавобгарнинг суд мажлисида билдирилган важларини муҳокама қилиб, ушбу важлар ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос эмас деб ҳисоблайди. Хусусан, кассация шикоятидаги биринчи инстанция суди ишни жавобгарни хабардор этмасдан, суд мажлисини жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқилганлиги ҳақидаги важлари билан келишиб бўлмайди. Чунки, биринчи инстанция суди 2025 йил 13 январда бўлиб ўтган суд мажлисини тарафлар иштирокида, шу жумладан, жавобгар раҳбари А.Умаркулов, қўшимча жавобгар раҳбари Ф.Мукумов иштирок этган ҳолда ўтказиб ҳал қилув қарорини қабул қилган. Ушбу суд мажлисида улар томонидан лизинг техникаси олинганлиги, унга харажат қилганлиги, пахта ҳосили арзон нархда сотилганлиги сабабли тўловларни амалга ошириш имкони бўлмаганлиги, асосий қарз тўлаб берилишини, жавобгарнинг молиявий аҳволи оғирлиги сабабли пеня суммасини камайтириш ҳақида тушунтиришлар берилган. Кассация шикоятидаги суд томонидан лизинг техникаси кеч етказиб берилганлиги, соз ёки носоз етказиб берилганлиги ҳамда лизинг техникаси олдин ишлатилганлигига эътибор берилмаганлиги ҳақидаги важлари ҳам асоссиз, чунки, жавобгарга 1 дона “VEK OR 410” русумли ғалла ўриш комбайни тарафлар ўртасида 2023 йил 12 декабрда тузилган техник ҳолати бўйича техникани қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида топширилган, ушбу далолатномада техниканинг дефекти йўқлиги, соз ва бут эканлиги кўрсатилган. Қолаверса, жавобгар томонидан унга носоз ва илгари ишлатилган техникаси берилганлиги ҳақидаги важларини исботловчи бирон-бир ҳужжат тақдим этилмади ва исботлаб берилмади. Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги назарда тутилган. Шунингдек, судлов ҳайъати Кенгашнинг даъво аризада қарздорликнинг ҳисоб-китоби асослаб берилмаганлиги ҳақидаги важи билан келишмайди. Сабаби иш ҳужжатларида илова қилинган тўлов графиги бўйича жавобгар томонидан 2024 йил 30 сентябрга жами тўланиши лозим бўлган лизинг тўлови суммаси 77 344 547 сўм деб белгиланган. Ушбу илова тарафлар томонидан имзоланган ва унга тарафларнинг муҳри босилган. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан даъвони қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди. ИПКнинг 301-моддасига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Бинобарин, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда моддий ва процессуал қонунбузилишларига йўл қўйилмаганлигини, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос мавжуд эмаслигини инобатга олиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Юқорида қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати, Кенгашнинг жавобгар манфаатидаги кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, ишни кассация инстанциясида кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божини жавобгар зиммасига юклашни, бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чоратадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сон қарори 3-бандига асосан давлат божи тўловини ундирувсиз қолдиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 68, 118, 297, 294, 299, 300, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л а д и: Гулистон туман фермерлар кенгашининг “Y ngi tlik t k r” фермер хўжалиги манфаатидаги кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 январдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2025 йил 14 октябрдаги ажрими билан ижроси тўхтатилган Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 4-1201-2401/4285-сонли иш бўйича қабул қилинган 2025 йил 13 январдаги ҳал қилув қарорининг ижроси тиклансин. “Y ngi tlik t k r” фермер хўжалигидан ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцоалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатлари Олий суд депозит ҳисобрақамига ундирилсин. Ижро варақа берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради ва унинг устидан Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш мумкин. Раислик қилувчи /имзо// А.Сувонқулов ҳайъат аъзолари /имзо// Б.Исаков /имзо// И.Матмуратов