← Назад
Решение #2859934 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 42 | — | code_article | |
| зР ИПК | 201-203 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2201-2501/9432-сонли иқтисодий иш
Судья: Б.Давлатов
УРГАНЧ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(иш юритишни тугатиш ҳақида)
Урганч шаҳри
2025 йил 28 октябрь
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья Б.Давлатов
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Матякубованинг котиблигида, даъвогар
вакили А.Гаипов (тугатиш бошқарувчи), жавобгар вакиллари М.Хажиев
(раҳбар), адвокат А.Джуманиязов (2025 йил 28 октябрдаги 38-сонли ордерга
асосан)нинг иштирокида, даъвогар “EKO FOOD BOZOR” масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар “ OR Z S ROB S VDO” масъулияти
чекланган жамиятидан 53.790.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“EKO FOOD BOZOR” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги
матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ OR Z
S ROB S VDO”
масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнда – жавобгар деб
юритилади)дан 53.790.000 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили иш ҳолатлари
юзасидан ўз тушунтириш бериб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришини
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари тушунтириш бериб,
фаолияти тугатилганлини билдириб, даъво юзасидан иш юритишни
тугатишни сўрадилар.
Суд,
ишда
иштирок
этувчи
тарафлар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга асосан, мазкур иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб
топади.
Иш хужжатларидан маълум бўлишича, htt s://r gistr.st t.uz/ сайти
орқали СТИР: 202 888 146 орқали текширилганда “ OR Z
S ROB
S VDO” масъулияти чекланган жамияти 2025 йил 28 октябрь ҳолатига
тугатилганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
110-моддасининг 4-бандига кўра, ишда тараф ҳисобланган юридик шахс
тугатилган бўлса, иқтисодий суд иш юритишни тугатади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
18-моддаси биринчи қисми 13-бандига кўра, агар ишда иштирок этаётган
юридик шахс тугатилган бўлса, давлат божи қайтарилиши кераклиги
белгиланган.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг талаби бўйича бўйича иш юритиш
тугатишни, почта харажати даъвогар томонидан олдиндан тўланганлигини
инобатга олишни ва даъвогар зиммасида қолдиришни ҳамда давлат божи
ундирилмаслигини лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 110, 118 ва 195-моддаларини қўллаб, суд
ажрим қилди:
Даъвогар “EKO FOOD BOZOR” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар “ OR Z S ROB S VDO” масъулияти чекланган жамиятидан
53.790.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иш юритиш
тугатилсин.
Ажримдан норози тараф апелляция ёки кассация тартибида шикоят
қилишга (прокурор протест келтиришга) ҳақли.
Судья
Б.Давлатов
Суд мажлиси баённомаси
Урганч шаҳри
2025 йил 28 октябрь
4-2201-2501/9432-сонли иш
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья Б.Давлатов
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Матякубованинг котиблигида, даъвогар
вакили А.Гаипов (тугатиш бошқарувчи), жавобгар вакиллари М.Хажиев
(раҳбар), адвокат А.Джуманиязов (2025 йил 28 октябрдаги 38-сонли ордерга
асосан)нинг иштирокида, даъвогар “EKO FOOD BOZOR” масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар “ OR Z S ROB S VDO” масъулияти
чекланган жамиятидан 53.790.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очди ва қандай иш кўрилаётганини
эълон қилди, ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисига келганлигини,
уларнинг ваколатларини текшириши натижасида маълум бўлдики, суд
мажлисида тарафлар вакиллари иштирк этмоқда.
Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилиб, суд мажлиси котибини
таништирди ва уларга нисбатан рад қилиш ҳуқуқини тушунтирди.
Ишда иштирок этаётган тарафлар вакиллари томонидан суд мажлисини
Давлат тилида олиб борилишига, суд таркиби ва суд мажлиси котибига
раддиялар билдирилмади.
Раислик қилувчи суд процесси иштирокчиларига уларнинг Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42-моддасида кўрсатилган
ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди.
Раислик қилувчи ишда иштирок этаётган тарафлар вакилларидан иш
бўйича ариза ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради.
Ишда иштирок этаётган тарафлар вакилларидан иш бўйича ариза ва
илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи сўз навбатини даъвогар вакилига берди.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили иш ҳолатлари
юзасидан ўз тушунтириш бериб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Раислик қилувчи сўз навбатини жавобгар вакилларига берди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари тушунтириш бериб,
фаолияти тугатилганлини билдириб, даъво юзасидан иш юритишни
тугатишни сўрадилар.
Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд
музокарасига ўтишдан олдин ишда иштирок этаётган тарафлар вакилларидан
иш бўйича қўшимча ариза ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради, ариза
ва илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд
музокарасига ўтишни эълон қилиб, сўзни ишда иштирок этувчи шахс
вакилларига берди.
Даъвогар вакили суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакиллари суддан иш юритишни тугатишни сўрадилар.
Раислик қилувчи мазкур иш юзасидан суд ҳужжатини қабул қилиш
учун маслаҳатхонага чиқиб кетишни эълон қилиб, маслаҳатхонага чиқиб
кетди.
Маслаҳатдан сўнг раислик қилувчи ажримни эълон қилиб, норози
тараф ажрим устидан шикоят қилиш тартибини ва суд мажлиси баённомаси
юзасидан имзоланган кундан эътиборан беш кун ичида баённомада йўл
қўйилган хатоликларни ёки ундаги маълумотларнинг тўлиқ эмаслигини
кўрсатган ҳолда ёзма фикр-мулоҳазалар бериш тартиби тушунтирилди ва суд
мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.
Суд мажлиси баённомаси ЎзР ИПКнинг 201-203-моддаси талаблари
асосида тузилди.
Раислик қилувчи
Б.Давлатов
Суд мажлиси баённомаси
Н.Матякубова