Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1302-2501/4438 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MUZAFFAROV FURQAT RAJAB O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение JD FRIENDS PARTS Ответчик / Подсудимый MONTANO TRAL
Source ID 4a6c3c88-919c-45f7-b39b-3306e24e646f Claim ID PDF Hash 42cbf58dd6bceb2d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 21 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
зР ИПК 12-моддаси зР ИПК 12 law
зР ИПКнинг 66-моддаси зР ИПК 66 law
зР ФКнинг 564-моддаси зР ФК 564 law
зР ФКнинг 703-моддаси зР ФК 703 law
зР ИПКнинг 72-моддаси зР ИПК 72 law
зР ФК 705-моддаси зР ФК 705 law
зР ФКнинг 333-моддаси зР ФК 333 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
зР ФКнинг 263-моддаси зР ФК 263 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 116-моддаси ИПКнинг 116 law
зР ИПК 118-моддаси зР ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4438-сонли иш E-mail: i.gallaorol@sud.uz Тел: (+99855) 152 05 99 (ички рақам: 25164, 25165) ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ғаллаорол тумани 2025 йил 28 октябрь Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Р.Музаффаров раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражаповнинг котиблигида, даъвогар “JD FRIENDS PARTS” МЧЖ манфаатида жавобгар “MONTANO TRAL” МЧЖ ҳисобидан 01.08.2024 йилдаги БТ-1-сонли шартнома бўйича 54 999 999 сўм асосий қарз, 27 499 999,50 сўм пеня, 01.09.2024 йилдаги БТ-2-сонли шартнома бўйича 15 000 000 сўм асосий қарз, 7 500 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, даъвогар вакили С.Вахидов (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “JD FRIENDS PARTS” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “MONTANO TRAL” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 01.08.2024 йилдаги БТ-1-сонли шартнома бўйича 54 999 999 сўм асосий қарз, 27 499 999,50 сўм пеня, 01.09.2024 йилдаги БТ-2-сонли шартнома бўйича 15 000 000 сўм асосий қарз, 7 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллаб қувватлаб, шартнома асосида транспорт воситалари ёрдамида ҳизмат кўрсатилганлигини, бироқ жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 69 999 999 сўм асосий қарз, 34 999 999,50 сўм пеня юзага келганлигини маълум қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида “Гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд, жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ЎзР ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига кўра, инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ЎзР ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасидан келиб чиқган. Иш ҳужжатларидан ҳамда даъво арзаси ва унга илова қилинган ҳужжатлардан аниқланишича, дастлаб даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 27 майда 7-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга “Экскаватор ХЕ230С с гидромолотом” 2022 йилда ишлаб чиқарилган, кузов шасси рақами: XUGA235AHLKA00554, двигател рақами: 389372, русуми ХЕ230С, давлат рақами 10 НА 200 бўлган махсус техникани сотиш, жавобгар эса уни қабул қилиб олиш ва ушбу мулк учун мазкур шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган тўлов жадвали асосида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 5.1-бандида мулкнинг харид нархи 2 020 000 000 сўмни ташкил этиши, 5.2-бандида сотиб олувчи мулкнинг умумий қийматининг 4,95%ни, яъни 100 000 000 сўм шартнома имзоланган кунда, қолган 95,5%ни, яъни 1 920 000 000 сўм эса 24 ой давомида шартноманинг ажралмас қисми бўлган тўлов жадвали (1-илова)га асосан сотувчининг ҳисоб рақамига тўлиқ тўлаб бериши белгиланган. Шунга кўра, даъвогар шартнома шартларига асосан жавобгарга “Экскаватор ХЕ230С с гидромолотом” махсус техникасини тарафлар томонидан тасдиқланган 31.05.2024 йилдаги 41-сонли ишончномага асосан топширган бўлиб, жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисоб рақамига жами 180 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган. Бироқ, жавобгар тўлов қобилиятига эга бўлмай ушбу шартномада назарга тутилган график бўйича тўловларни амалга ошираолмаганлиги туфайли тарафлар ўртасида 2024 йил 1 августда умумий миқдори 275 000 000 сўмни ташкил этган БТ-1-сонли, 2024 йил 1 сентябрда умумий миқдори 336 000 000 сўмни ташкил этган БТ-2-сонли хизмат кўрсатиш шартномалари имзоланган. шбу шартномаларнинг 1.1-бандига кўра, бажарувчи (даъвогар) буюртмачи (жавобгар)га ХЕ230С гидралик болғали экскаватор хизматларини тақдим этиш, буюртмачи эса буларни қабул қилиб олиш ҳамда ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шунга кўра, 2024 йил 1 августдаги БТ-1-сонли шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарнинг буюртмасига асосан 235 000 000 сўмлик “10701001012000000-қурилиш, ишлаб чиқариш учун ускуналар, асбоблар, қолиплар ва бошқа товарлар, қурилиш учун эҳтиёт қисмлар ва жиҳозларни ижарага бериш хизматлари” амалга оширилган бўлиб, тарафлар ўртасида 01.08.2024 йилдаги бт-01-сонли ҳисоб-фактура расмийлаштирилган, ушбу ҳисоб-фактура жавобгар томонидан тасдиқланган. 2024 йил 1 сентябрдаги БТ-2-сонли шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарнинг буюртмасига асосан жами 67 225 000,64 сўмлик (12 225 000,48 сўм+55 000 000,16 сўм) “10701001012000000-қурилиш, ишлаб чиқариш учун ускуналар, асбоблар, қолиплар ва бошқа товарлар, қурилиш учун эҳтиёт қисмлар ва жиҳозларни ижарага бериш хизматлари” амалга оширилган бўлиб, тарафлар ўртасида 25.09.2024 йилдаги бт-02сонли ва 01.11.2024 йилдаги бт-04-сонли ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилган, ушбу ҳисоб-фактуралар жавобгар томонидан тасдиқланган. Даъвогар 2024 йил 1 августдаги БТ-1-сонли шартнома бўйича қайта ҳисоб-китобни амалга ошириб, ушбу шартнома бўйича бажарилган 235 000 000 сўмлик хизматлар ҳақидан даъвогар томонидан 2024 йил 27 майда 7-сонли олди-сотди шартномасига асосан даъвогарнинг ҳисоб рақамига ўтказилган жами 180 000 000 сўм пул маблағларини чегириб ташлаган, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида БТ-1-сонли шартнома бўйича 55 000 000 сўм асосий қарздорлик юзага келган. Шунингдек, 2024 йил 1 сентябрдаги БТ-2-сонли шартнома бўйича даъвогар томонидан бажарилган 67 225 000,64 сўмлик хизматлар юзасидан жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисоб рақамига жами 52 225 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида ушбу шартнома бўйича 15 000 000,64 сўм асосий қарздорлик юзага келган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар бўйича жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги жами 70 000 000,64 сўмни ташкил этган. Мавжуд қарздорликни тўлаб бериш талаби билан даъвогар томонидан юборилган талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Шу боис, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожааат қилиб, жавобгар ҳисобидан 01.08.2024 йилдаги БТ-1-сонли шартнома бўйича 54 999 999 сўм асосий қарз, 27 499 999,50 сўм пеня, 01.09.2024 йилдаги БТ-2-сонли шартнома бўйича 15 000 000 сўм асосий қарз, 7 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган. ЎзР ИПК 12-моддасига кўра, суд ишни муҳокама қилишда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт. ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ЎзР ФКнинг 564-моддасига кўра, транспорт воситасини экипажи билан ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига ижарага олувчига беради ва ўз кучи билан уни бошқариш ҳамда техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатади. Транспорт воситасини экипажсиз ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатмаган ҳолда вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ижарага олувчига ҳақ эвазига беради. ЎзР ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Даъво аризасига илова қилинган ҳамда ишни кўриш жараёнида тақдим этилган ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 1 августдаги БТ-1-сонли шартнома бўйича ўзаро тасдиқланган ҳисобфактураларга асосан жами 235 000 000 сўмлик хизматлар амалга оширилган бўлиб, жавобгар томонидан жами 180 000 000 сўм пул маблағлари бўйича тўловлар, шунингдек, 2024 йил 1 сентябрдаги БТ-2сонли шартнома бўйича ўзаро тасдиқланган ҳисоб-фактураларга асосан жами 67 225 000,64 сўмлик хизматлар амалга оширилган бўлиб, жавобгар томонидан жами 52 225 000 сўм пул маблағлари бўйича тўловлар амалга оширилган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида БТ-1-сонли шартнома бўйича 55 000 000 сўм асосий қарз, БТ-2-сонли шартнома бўйича 15 000 000,64 сўм асосий қарз вужудга келган. ЎзР ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Мазкур ҳолатдан кўринишича, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги ҳамда тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги оқибатида қарздорлик келиб чиқган, ушбу қарздорликнинг мавжудлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар, ҳисобфактуралар ҳамда даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан ўз исботини топган. Қолаверса ушбу қарздорлик даъвогар томонидан расмийлаштирилган солиштирма далолатномада ҳам ўз аксини топган. ЎзР ФК 705-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. ЎзР ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Шу боис суд, даъвогарнинг жавобгардан 01.08.2024 йилдаги БТ-1сонли шартнома бўйича 54 999 999 сўм ҳамда 01.09.2024 йилдаги БТ-2сонли шартнома бўйича 15 000 000 сўм, жами 69 999 999 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва ушбу талабни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгарнинг шартномада назарга тутилган тўловларни ўз вақтида тўламай кечиктирганлиги учун “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига асосан жавобгардан 01.08.2024 йилдаги БТ-1-сонли шартнома бўйича 27 499 999,50 сўм ҳамда 01.09.2024 йилдаги БТ-2-сонли шартнома бўйича 7 500 000 сўм, жами 34 999 999,50 сўм пеня ундиришни сўраган. ЎзР ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасининг иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан шартномавий мажбурият лозим даражада бажарилмай, тўловлар ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги ҳамда асосий қарздорлик кечиктирилганлиги сабабли, суд даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарориинг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу боис суд, тарафлар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 34 999 999,50 сўм пеня миқдорини 7 000 000 сўмга камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”га кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ҳисобланиши, изоҳда эса, Кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг “а” — “г” ва “е” кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлаши белгиланган. Шунингдек, “Иқтисодий судлар томонидан видеоконференцалоқа режимида суд мажлисларини ўтказишда процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 270-сонли Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарорида, судларга суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси нормаларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 2014 йил 21 августдаги Р№ 83-сонли қарори билан тасдиқланган “Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Вақтинчалик низомга амал қилишлари лозимлиги, ИПКнинг 116-моддасига мувофиқ суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлар суд харажатлари таркибига кириши ва фақат ишни кўриш натижалари бўйича ундирилиши лозимлиги бўйича тушунтиришлар берилган. ЎзР ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 234, 236, 263, 333, 564, 703, 705-моддалари, ЎзР ИПКнинг 12, 66, 72, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “MONTANO TRAL” МЧЖ ҳисобидан: - даъвогар “JD FRIENDS PARTS” МЧЖ фойдасига 69 999 999 сўм асосий қарз, 7 000 000 сўм пеня, олдиндан тўланган 1 050 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ф.Р.Музаффаров