Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2501/3917 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья NABIYEV MAJID SADULLOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f5e3c694-d70a-4e9b-aa14-7437e00cda10 Claim ID PDF Hash 20e5853098a5e8ba... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2501/3917-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ғиждувон тумани 2025 йил 28 октябрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Набиев, судья ёрдамчиси Р.Фаттоеванинг котиблигида, ХХХ вакили С.Бердикулов (ишончнома асосида) иштирокида, ХХХнинг ХХХдан 514,53 евро муддати ўтган кредит қарздорлиги, 342,16 евро муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 217,69 евро пеня, жами 1074,38 евро ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 514,53 евро муддати ўтган кредит қарздорлиги, 342,16 евро муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 217,69 евро пеня, жами 1074,38 евро ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кредит қарздорлиги юзасидан маълумотнома тақдим қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади ҳамда иш юзасидан фикрнома тақдим қилмади. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 8 майда 05581801/0225/02-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга 48 ой муддатга 11,99 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 25 000 евро миқдорда кредит ажратиш, жавобгар эса шартнома ва унга илова қилинган жалвалга мувофиқ кредитни белгиланган муддатда қайтариш мажбуриятини олган. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 12.4.ж-бандларига мувофиқ кредит ва унга ҳисобланган фоизларни шартнома ва қўшимча шартномада белгиланган муддатдан 30 кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктириш шартномани жиддий бузиш деб ҳисобланади ва бунда кредитор шартномани, қўшимча шартномани бир тарафлама ёки суд тартибида муддатидан олдин бекор қилиши ҳамда кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтариб олиши мумкин. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаларига мувофиқ, жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни белгиланган тўлов графигига асосан тўлаб бериши назарда тутилган. Даъвогар жавобгарга кредит маблағини ажратиб берган бўлса-да, жавобгар мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Жумладан, 2025 йил 23 сентябрь ҳолатида жавобгарнинг банк олдидаги муддати ўтган кредит қарздорлиги 514,53 евро, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 342,16 еврони ташкил этган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланади. Шу сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, муддати ўтган кредит қарздорлигини ундиришни сўраган. Шу билан бирга даъвогар шартнома шартнларидан келиб чиқиб, жавобгардан 217 евро пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.4-банди иккинчи қисмига кўра, қарз олувчи кредит тўловларини ўз вақтида тўламаган ҳамда улар юзасидан муддати ўтган қарзлар юзага келган ҳолларда тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун банкка муддати ўтган кредит қарздорлигига нисбатан 0,2 фоиз, муддати ўтган фоиз тўловларига нисбатан 0,2 фоиз миқдорида пеня тўлайди. Даъвогар томонидан сўралган пеня асосли ҳамда тўғри ҳисобланган. Бироқ, даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотномага кўра, суд мажлиси куни ҳолатида кредит қарзорлиги юзасидан жавобгар томонидан 2025 йил 21 октябрда 633 евро, 2025 йил 30 сентябрда 700 евро тўлов амалга оширилган. Шу сабабли суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъво аризаси судга берилганда 1 евронинг сўмга нисбати 14 044,32 сўмни ташкил этади. Мазкур нормага асосан, жавобгардан республика бюджетига даъво талабининг икки фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ХХХдан: - Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати; - даъвогар ХХХ фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация тартибида шикоят бериши мумкин. Судья М.Набиев