Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2503/8919 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cfa29707-d394-4bd1-9f41-7b4ef9f8c38f Claim ID PDF Hash ccacb89bc8abf5da... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/8919-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 28 октябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***нинг раислигида, судья ёрдамчиси ***нинг котиблигида, даъвогар “***” акциядорлик жамиятининг жавобгар “***” хусусий корхонасидан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили *** (ишончнома асосида), иштирокида ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар “***” акциядорлик жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” хусусий корхонаси (матнда жавобгар деб юритилади)дан 26.232.015,99 сўм асосий қарз ва 13.116.007 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлиги сабабли даъво аризасида келтирилган асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, вакили иштирокини таъминламади, иш ҳужжатларида суд ажрими етказилганлигини тасдиқловчи почта хабарномаси мавжуд. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 18 апрель куни 6-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномалари тузилиб, унга кўра даъвогар томонидан темирбетон таянчларини етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартномаларнинг 3-бандига кўра, “сотиб олувчи” (жавобгар) маҳсулот етказиб берилиши олдиндан тўлов асосида амалга ошириши, мазкур шартнома имзолангандан сўнг 5 кун ичида етказиб бериладиган маҳсулот учун 30 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириши лозимлиги белгиланган. Шартномаларга асосан даъвогар томонидан жавобгарга жами 26.232.015,99 сўмлик темирбетон таянчлар етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан шартнома мажбурияти лозим даражада бажарилмасдан, етказиб берилган маҳсулот ҳақини ўз вақтида амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида жами 26.232.015,99 сўм қарздорлиги вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 26.232.015,99 сўм қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма далолатнома ва бошқа далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади. Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан мазкур қарздорлик тўланмаган. Шу сабабли суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида шартномаларнинг 5-бандига асосан маҳсулот ҳақи учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун ҳисобланган 13.116.007 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Пеня суммаси шартнома шартига кўра қарздорлик кечиктирилган давр учун тўғри ҳисобланган. Демак, мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, даъвогар қарздорликни ундириш чораларини ўз вақтида кўрмаганлиги учун пенянинг ошишига сабаб бўлганлиги ва тарафларнинг мулкий манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини камайтириб қисман 4.000.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар 2 даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Суд, даъво талаблари асосли бўлганлиги сабабли, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини ва республика бюджетига 786.960,46 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” хусусий корхонасидан даъвогар “***” акциядорлик жамияти фойдасига 26.232.015,99 сўм асосий қарз, 4.000.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “***” хусусий корхонасидан республика бюджетига 786.960,46 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья *** 3