Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1302-2501/4662 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MUZAFFAROV FURQAT RAJAB O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение APEX INSURANCE Ответчик / Подсудимый
Source ID 177ae47b-4d52-4246-ac5d-1a9fa2f06e37 Claim ID PDF Hash 062a9310b53c9921... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 21 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
зР ИПК 12-моддаси зР ИПК 12 law
зР ИПКнинг 66-моддаси зР ИПК 66 law
зР ФКнинг 957-моддаси зР ФК 957 law
зР ФКнинг 333-моддаси зР ФК 333 law
зР ИПКнинг 118-моддаси зР ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4662-сонли иш E-mail: i.gallaorol@sud.uz Тел: (+99855) 152 05 99 (ички рақам: 25164, 25165) ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ғаллаорол тумани 2025 йил 28 октябрь Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Р.Музаффаров раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражаповнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар “APEX INSURANCE” АЖ манфаатида жавобгар ЯТТ “AMANULLAYEV MUHAMMAD ALISHER O’G’LI”дан 70 108 433,83 сўм қарздорликни суброгация тартибида ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, тарафлар иштирокисиз, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “APEX INSURANCE” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ЯТТ “AMANULLAYEV MUHAMMAD ALISHER O’G’LI” (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 70 108 433,83 сўм қарздорликни суброгация тартибида ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 14 октябрдаги ажрими билан “Капиталбанк” АТБ (бундан буён матнда Банк деб юритилади) ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида “Гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган Палата, банк, даъвогар ва жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Палата судга даъво аризаси тақдим этганда, даъвогар эса ўз аризасига асосан мазкур иқтисодий ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқилишини сўраган. Суд, тарафларнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини ҳамда Палата ва даъвогарнинг ишни уларни иштирокисиз кўриб чиқиши ҳақидаги илтимосномаларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ЎзР ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни тарафлар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига кўра, инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –ЎзР ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Капиталбанк” АТБнинг ягона филиали (бундан буён матнда Банк деб юритилади) ва жавобгар ўртасида 2024 йил 23 августда 273 270 000 сўм кредит маблағини ажратиш ҳақида 100/453/YT-сонли кредит шартномаси тузилган. шбу кредит шартномаси юзасидан Банк, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 28 августда Жисмоний шахслар ва кичик бизнес учун кредит маҳсулотларини комплекс суғурта қилиш қоидалари асосида 0276/1469-1/1/2435332-сонли суғурта шартномаси тузилган булиб, унга кўра, шартномада кўрсатилган миқдор ва муддатда суғурта мукофоти тўланиши шарти билан ушбу шартномада назарда тутилган шартларга мувофиқ суғурта ходисаси содир бўлганда суғурта қилдирувчи/наф олувчига ушбу шартномада кўрсатилган тартибда ва ҳажмда зарарларни қоплаб бериш мажбуриятини олган. Бироқ, кредит шартномаси бўйича жавобгар томонидан кредитнинг тўлаш бўйича мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли жавобгарнинг Банк олдида 70 108 433,83 сўм қарздорлиги вужудга келган. Шунингдек, “APEX INSURANCE” АЖ суғурта қўмитасининг 2025 йил 30 майдаги 3832-сонли қарорига асосан “Қарз олувчининг кредит шартномасида белгиланган тартиб ва муддатларда мажбуриятларининг бажарилмаслиги” таваккалчилиги бўйича зарарнинг вужудга келиши суғурта ходисаси деб топилган ҳамда 2025 йил 30 майда даъвогар (суғурталовчи) ва Банк (суғурта қилдирувчи) ўртасида 1-сонли далолатнома расмийлаштирилган. Банкнинг мурожаатига асосан жавобгар томонидан тўланмаган 70 108 433,83 сўм кредит қарздорлиги даъвогар томонидан 2025 йил 30 майдаги 2421-сонли тўлов топшириқномаси асосида Банкнинг ҳисобрақамига тўлаб берилган. Даъвогарнинг 70 108 433,83 сўм миқдордаги пул маблағларини тўлаб берилиши юзасидан юборилган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, Палата даъвогар манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 70 108 433,83 сўм қарздорликни суброгация тартибида ундиришни сўраган. ЎзР ИПК 12-моддасига кўра, суд ишни муҳокама қилишда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт. ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ЎзР ФКнинг 957-моддасида агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтиши, бироқ шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаслиги, суғурталовчига ўтган талаб қилиш ҳуқуқи унинг томонидан суғурта қилдирувчи (наф олувчи) ва зарар учун жавобгар бўлган шахс ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгарнинг даъвогар олдидаги 70 108 433,83 сўм қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. ЎзР ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 70 108 433,83 сўм қарздорликни суброгация тартибида ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда ушбу даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ЎзР ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”га кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ҳисобланади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 234, 236, 333, 957-моддалари, ЎзР ИПКнинг 66, 118, 128, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ЯТТ “AMANULLAYEV MUHAMMAD ALISHER O’G’LI” ҳисобидан: - Даъвогар “APEX INSURANCE” АЖ фойдасига суброгация тартибида 70 108 433,83 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажатлари; - Республика бюджетига 1 402 169 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ф.Р.Музаффаров