Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2202-2501/2412 Дата решения 28.10.2025 Инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья MADROXIMOV O‘RINBOY YULDOSHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ce3c2811-2ff7-4f2c-ae93-383a55b00c7d Claim ID PDF Hash 83df4164f31a84af... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
шунингдек ФК 116-моддаси шунингдек ФК 116 law
аролик кодексининг 382-моддаси аролик кодекси 382 code_article
онунининг 62-моддаси онуни 62 law
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
ИПК 32411-моддаси ИПК 32411 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2202-2501/2412-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанциясида ишни кўрган судья – Б.Ҳайитбоев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – В.Қазақов Тафтиш инстанциясида маърузачи судья – Л.Тошмуродов НАВОИЙ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Навоий шаҳри 2025 йил 28 октябрь Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси Л.Тошмуродов раислигида, ҳайъат аъзолари Н.Умаров ва С.Жакеевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси И.Абдурайимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили *** (2025 йил 22 октябрдаги 393-сонли ишончномага асосан), жавобгар “ ” АТБ вакиллари *** (2025 йил 7 майдаги 03-19/336-сонли ишончномага асосан), *** (2025 йил 16 июндаги 03-19/393-сонли ишончномага асосан), Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Навоий вилоят Бош бошқармаси вакили *** (2025 йил 25 августдаги 29-10/984-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ ” МЧЖ манфаатида, жавобгар “ ” АТБга нисбатан тақдим этган даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 12 сентябрдаги қарори устидан “ ” АТБ томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоятни иқтисодий иш ҳужжатлари билан бирга Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси “ ” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда даъвогар ва “ ” АТБ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида тузилган 2021 йил 26 июлдаги 1381-сонли кредит шартномасининг 6.4-бандини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантиришдан рад қилиниб, даъвогардан давлат фойдасига 3.750.000 сўм давлат божи ундирилган. Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 12 сентябрдаги қарори билан суднинг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган. Тарафлар ўртасида 2021 йил 26 июлда тузилган 1381-сонли кредит шартномасининг 6.4-банди, яъни “қарз олувчини бир ой олдин огоҳлантирган ҳолда ушбу шартнома бўйича фоиз миқдорини бир томонлома ўзгартиришга ҳақли. Бунда банк томонидан огоҳлантириш хати юборилади ёки оммавий ахборот воситаларида эълон берилади ёхуд банк биносида эълоннома жойлаштирилади. Ўзгартирилган фоиз миқдори қайтарилмаган кредит суммасига нисбатан тадбиқ этилади” деган қисми ҳақиқий эмас деб топилиб, жавобгардан давлат фойдасига 5.625.000 сўм давлат божи ундирилган. Бундан норози бўлган жавобгар тафтиш тартибида шикоят бериб, апелляция инстанциясининг 2025 йил 12 сентябрдаги қарорини бекор қилишни ва Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 июндаги ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Унга асос сифатида, тарафлар ўртасидаги 2021 йил 26 июлда 1381-сонли кредит шартномаси тузилиб, унга кўра даъвогарга йиллик 9 фоиз устама тўлаш шарти билан 12 ой имтиёзли давр билан 5 йил муддатга 1.530.000 АҚШ доллари ҳамда йиллик 9 фоиз устама тўлаб шарти билан 12 ой имтиёзли давр билан 5 йил муддатга 1.440.000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилганлиги, шартноманинг 1.1-бандига кўра банк қарз олувчига нақд пулсиз шаклда кредит бериши, қарз олувчи эса банкдан олинган кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтаради деб белгиланганлиги, шартноманинг 6,4-бандида банк ўз таъриф сиёсати ва ресурслар қийматига асосан ёки бошқа амалдаги меъёрий ҳужжатларидаги ўзгаришлар сабабли, қарз олувчини бир ой олдин огоҳлантирган ҳолда ушбу шартнома бўйича фоиз миқдорини бир томонлома ўзгартиришга ҳақли. Бунда банк томонидан огоҳлантириш хати юборилади ёки оммавий ахборот воситаларида эълон берилади ёхуд банк биносида эълоннома жойлаштирилади. Ўзгартирилган фоиз миқдори қайтарилмаган кредит суммасига нисбатан тадбиқ этилади деб белгиланганлиги, шунга кўра бугунги кунда жахон молия бозорларида S fr, Lib r ва Eurib r ставкаларини ошиши, хорижий валютада жалб қилинган ресурслар қийматининг ошишига олиб келаётганлиги, мазкур ҳолат юзасидан, хорижий валютада ажратадиган кредитлар фоизини, жалб қилинадиган ресурслар қиймати кредит таваккалчилиги ҳамда банк маржасини инобатга олиб, банкнинг ликвидликни бошқариш қўмитаси АҚШ доллари ва Еврода ажратиладиган тижорат кредит фоизларини 6 ойлик rm S fr / Eurib r + 9,5% фоиз ставкада белгилаш тўғрисида 2023 йил 22 августда 47-сонли чиқарилган йиғилиш қарорига асосан банк томонидан даъвогар қайтарилмаган кредит суммасига нисбатан фоиз ставкаси 14,98 деб белгиланганлиги ҳақида огоҳлАантирилганлиги, ушбу ўринда шартноманинг дунё ҳамжамияти ва глобал ўзгаришлар жалб қилинган ресурс фоиз ставкалари ўзгаришига олиб келганлиги, бу ўринда кредитнинг фоиз ставкаси шартнома шартларини ўзгартириш орқали эмас, балки шартнома имзоланганда мавжуд бўлган 6.4-бандини қўллаш орқали ошишига олиб келганлиги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 61, 62-моддалари қоидалари кўрсатилиб, тижорат банки ўзи таклиф қилаётган хизматлар бўйича шартлар, ставкалар ва ҳақ миқдорини мустақил равишда белгилашлиги, ушбу кредит тижорат мақсадида ажратилганлиги, дастур доирасида бўлмаганлиги ва мижоз томонидан банкни, кредит тури ва бошқа шартларини танлаш имконияти мавжуд бўлган ҳолда кредит шартномаси ихтиёрийлик асосида қонунчилик нормаларига риоя қилинган ҳолда расмийлаштирилганлиги инобатга олинмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда ФК деб юритилади) 354, 237 ва 382-моддалари қоидалари кўрсатилганлиги, судлов ҳайъати “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларини амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги 2018 йил 2 июлдаги 3030-сонли Низомнинг 35-банди 10хатбошисида банк кредит шартномасининг шартларига қарз олувчининг ҳуқуқларини чеклашга ёки мажбуриятларини оширилишига олиб келувчи ўзгартиришларни бир томонлама киритилишга йўл қўйилмаслиги лозимлиги ҳақидаги нормани нотўғри қўллаганлиги, бир томонлама ўзгартиришни ўзи мавжуд эмаслиги, шунингдек ФК 116-моддаси талаблари нотўғри қўлланилганлиги, бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг12-банди 1-қисмида, бунда судлар назарда тутишлари лозимки, агар битимнинг бир ёки бир неча шартлари қонунчилик талабларига зид бўлса, битимнинг мазмуни ушбу талабларга мувофиқ келмаслиги сабабли, ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади деб тушунтириш берилганлиги, судлов ҳайъати томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Хоразм вилоят Бош бошқармаси томонидан берилган хулоса асоссиз қабул қилинганлиги ҳолатлари кўрсатилган. Суд муҳокамасида жавобгар вакиллари шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, апелляция инстанция суди иш ҳолатларига ва қонун нормаларига нотўғри баҳо бериб даъво талабларини асоссиз қаноатлантирганлиги, улар шартнома шартларини ўзгартирмаганлиги, бироқ тарафлар ўртасида тузилган шартнома талабларидан келиб чиқиб фоиз ставкасини оширганлиги, шу сабабли апелляция инстанцияси қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция суди қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўраб тушунтириш берди. Суд муҳокамасида даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларни тан олмасдан, апелляция инстанциясининг 2025 йил 12 сентябрдаги қарори билан иш ҳолатларига тўлиқ баҳо берилиб, қонуний қарор қабул қилинганлиги, жавобгар томонидан даъвогарга 2023 йил 11 сентябрда 1163-сонли хат орқали, ажратилган кредит суммасининг қайтарилмаган қисми бўйича 6 ойлик rm S fr/ Eurib r + 9,5 % тарифида (14,98% ставкасида) ҳисобланишини ўзи тарафлар томонидан тузилган шартномани 1.4-бандини бир томонлама ўзгартирганлигидан далолат бериши, шу сабабли апелляция инстанцияси қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда жавобгар томонидан келтирилган апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Навоий вилоят Бош бошқармаси вакили томонидан шартнома тарафлар ўртасида расмийлаштирилган ва ваколатли шахслар томонидан имзоланган, муҳр босилган ва юридик хулоса олиниб ижрога қаратилган ва ўз кучидалиги, Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунда, банк мижозлар билан тузилган шартномалар шартларини бир тарафлама ўзгартириш ҳуқуқи мавжуд эмаслиги белгиланган бўлиб, “Аgr b nk” АТБ Гурлан филиали ҳамда “ ” МЧЖ 1381-сонли кредит шартномаси тузишдан олдин 6.4-бандидаги шартлари ўзларининг хоҳиши ва розилиги билан белгиланиб имзоланганлиги, бу ҳолатда шарномага бир томонлама ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳисобланмаслиги, яъни шартноманинг шарти бўйича кредит фоизи ўзгарган ҳисобланиши, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” ги 670-I-сон Қонуннинг 15моддасида, шунингдек Фуқаролик кодексининг 382-моддасида қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, хўжалик шартномаси тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкинлиги, хўжалик шартномаси қандай шаклда тузилган бўлса, тарафларнинг уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишуви ҳам шундай шаклда амалга оширилиши, хўжалик шартномасини бажаришдан бир тарафлама бош тортишга ёки хўжалик шартномасининг шартларини бир тарафлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно деб белгиланганлиги, шартномада банк ўз тариф сиёсати ва ресурслар қийматига асосан ёки бошқа амалдаги меъёрий ҳужжатлардаги ўзгаришлар сабабли қарз олувчини бир ой олдин огоҳлантирган ҳолда ушбу шартнома бўйича фоиз миқдорини бир томонлама ўзгартиришга ҳақли эканлиги белгиланганлиги, АҚШ доллари ва еврода ажратиладиган тижорат кредит фоизларини 6 ойлик rm S fr / Eurib r + 9,5 фоиз ўзгарувчан ставкада белгилаш тўғрисидаги кўрсатмасига асосан, АТБ Агро банк хорижий валютада ажратиладиган кредитларнинг йиллик фоизи тижорат кредитлари бўйича - 6 ойлик rm S fr / Eurib r + 9,5 фоиз ўзгарувчан ставкада белгиланганлиги, ушбу йиғилиш баёни АТБ “ ” Республика бошқаруви томонидан 25-12/528-1– сонли кўрсатма хат билан барча вилоят ва туман(шаҳар) филиалларига ижро ва назорат учун юборилганлиги, юқоридагилардан келиб чиқиб, шартноманинг 6.4-банди бўйича банк томонидан огоҳлантириш хати юбориш ёки оммавий ахборот воситаларида эълон бериш ёхуд банк биносида эълоннома жойлаштириш қоидаларига риоя этган ҳолда кредит фоизини бир тарафлама ўзгартиришга ҳақли эканлиги тўғрисида фикр билдирилган. Судлов ҳайъати тарафлар вакилининг тушунтиришларини, прокурорни фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб ва шикоят важларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, шикоятни қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 26 июлда 1381-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасининг шартларига асосан даъвогар жавобгарга “тўқув цехи ва бўёқ цехини кенгайтириш ва бошқа мақсадларда” 60 ой муддатга 12 ой имтиёзли давр билан йиллик 9% ставкада (2.7% устамасини “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш Давлат жамғармаси” томонидан тўлаб бериш шарти билан) 2.970.000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.4-бандида, “Банк” ўз таъриф сиёсати ва ресурслар қийматига асосан ёки бошқа амалдаги меъёрий ҳужжатлардаги ўзгаришлар сабабли “Қарз олувчи”ни бир ой олдин огоҳлантирган ҳолда ушбу шартнома бўйича фоизлар миқдорини бир томонлама ўзгартиришга ҳақли. Бунда банк томонидан огоҳлантириш хати юборилади ёки оммавий ахборот воситаларида эълон берилади ёхуд банк биносида эълоннома жойлаштирилади. Ўзгартирилган фоиз миқдори қайтарилмаган кредит суммасига нисбатан тадбиқ этилади- деб кўрсатилган. Банк Бошқарувининг Ликвидлиликни бошқариш қўмитаси йиғилишининг 2023 йил 22 августдаги 47-сон баённомаси 2-бандининг а) кичик бандига асосан хорижий валютада ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича йиллик фоизи – 6 ойлик rm S fr / Eurib r + 9,5% ўзгарувчан ставкада белгиланган. Жавобгар 2023 йил 11 сентябрда даъвогарга 1163-сонли огоҳлантириш хати йўллаб, унда даъвогар Ликвидлиликни бошқариш қўмитаси йиғилишининг 2023 йил 22 августдаги 47-сон баённомасида қайтарилмаган кредит суммасига нисбатан фоиз ставкаси 2023 йил 11 октябрдан бошлаб 6 ойлик rm S fr/ Eurib r + 9,5 % тарифида (14,98 % ставкасида) ҳисоблаб борилиши маълум қилинган. Шу сабабли, палата даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан 2021 йил 26 июлдаги 1381-сонли кредит шартномасининг 6.4-бандини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини рад этишда тарафлар ўртасида шартнома эркин тузилганлиги, тарафлар шартнома тузишда мажбурланмаганлиги ва улар шартномани онгли равишда тузганлигига асосланган. ФК 9-моддасининг учинчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши назарда тутилади. “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 62-моддасига кўра, кредитлар, депозитлар бўйича фоиз ставкалари, банк операцияларига оид воситачилик ҳақи миқдори банк томонидан мустақил белгиланади. Банк мижозлар билан тузилган шартномалар шартларини, шу жумладан кредитлар бўйича фоиз ставкаларини ва уларни белгилаш тартибини, депозитлар бўйича фоиз ставкаларини, воситачилик ҳақи миқдорини ва ушбу шартномаларнинг амал қилиш муддатларини бир тарафлама ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас. Аммо, жавобгар шартноманинг 6.4-банди талабларидан келиб чиқиб, даъвогарга 2023 йил 11 сентябрда 1163-сонли огоҳлантириш хати йўллаб, ликвидлиликни бошқариш қўмитаси йиғилишининг 2023 йил 22 августдаги 47-сон баённомасига асосан қайтарилмаган кредит суммасига нисбатан фоиз ставкасини 2023 йил 11 октябрдан бошлаб 6 ойлик rm S fr/ Eurib r + 9,5 % тарифида (14,98% ставкасида) ҳисоблаган, яъни шартномани 1.4-бандида назарда тутилган фоиз ставкасини миқдорини бир томонлама ўзгартирган (кўпайтирган) кўринади. “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларини амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги 2018 йил 2 июлдаги 3030-сонли Низомнинг 35-банди 10-хатбошисида банк кредит шартномасининг шартларига қарз олувчининг ҳуқуқларини чеклашга ёки мажбуриятларини оширилишига олиб келувчи ўзгартиришларни бир томонлама киритилишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Бундан ташқари, Марказий банк Хоразм вилояти Бош бошқармаси томонидан 2025 йил 4 сентябрда тузилган далолатномасида ҳам тарафлар ўртасида 2021 йил 26 июль куни имзоланган 1381-сонли шартноманинг 6.4-банди “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 62-моддаси талабларига мос келмаслигини, “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларини амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги 2018 йил 2 июлдаги 3030-сонли Низомнинг 35-банди 10-хатбошисида банк кредит шартномасининг шартларига қарз олувчининг ҳуқуқларини чеклашга ёки мажбуриятларини оширилишига олиб келувчи ўзгартиришларни бир томонлама киритилишга йўл қўйилмаслигини, тарафлар ўрасида тузилган кредит шартномасининг 6.4-бандига асосан кредит фоиз ставкасининг ошириши мажбуриятларнинг ошишига олиб келиши кўрсатилган. Бундан кўринадики, шартноманинг 6.4-банди шартлари қонунчилик талабларига мувофиқ келмайди. ФК 116-моддасига кўра, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Мазкур моддий ҳуқуқ нормасининг мазмуни шундан иборатки, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланади. Апелляция инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.4-бандининг “қарз олувчини бир ой олдин огоҳлантирган ҳолда ушбу шартнома бўйича фоиз миқдорини бир томонлама ўзгартиришга ҳақли. Бунда банк томонидан огоҳлантириш хати юборилади ёки оммавий ахборот воситаларида эълон берилади ёхуд банк биносида эълоннома жойлаштирилади. Ўзгартирилган фоиз миқдори қайтарилмаган кредит суммасига нисбатан тадбиқ этилади” деган қисми ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб баҳолаган. Юқоридаги аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, апелляция инстанция суди Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 июндаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш, даъвони қисман, яъни тарафлар ўртасида 2021 йил 26 июлда тузилган 1381-сонли кредит шартноманинг 6.4-бандининг “қарз олувчини бир ой олдин огоҳлантирган ҳолда ушбу шартнома бўйича фоиз миқдорини бир томонлама ўзгартиришга ҳақли. Бунда банк томонидан огоҳлантириш хати юборилади ёки оммавий ахборот воситаларида эълон берилади ёхуд банк биносида эълоннома жойлаштирилади. Ўзгартирилган фоиз миқдори қайтарилмаган кредит суммасига нисбатан тадбиқ этилади” деган қисмини ҳақиқий эмас деб топиш ва даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳамда апелляция шикоятини қисман қаноатлантириш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Жавобгарнинг тафтиш шикоятидаги шартноманинг 6.4-бандида банк ўз таъриф сиёсати ва ресурслар қийматига асосан ёки бошқа амалдаги меъёрий ҳужжатларидаги ўзгаришлар сабабли, шунингдек бугунги кунда жахон молия бозорларида S fr, Lib r ва Eurib r ставкаларини ошиши, банкнинг ликвидликни бошқариш қумитаси томонидан 2023 йил 22 августда 47-сонли чиқарилган йиғилиш қарорига асосан банк томонидан даъвогар қайтарилмаган кредит суммасига нисбатан фоиз ставкаси 14,98 деб белгиланганлиги, жалб қилинган ресурс фоиз ставкалари ўзгаришига олиб келганлиги, бу ўринда кредитнинг фоиз ставкаси шартнома шартларини ўзгартириш орқали эмас, балки шартнома имзоланганда мавжуд бўлган 6.4-бандини қўллаш орқали ошишига олиб келганлиги каби важлари билан келишмайди. Чунки, тарафлар ўртасидаги тузилган шартноманинг 1.4-бандида қарз олувчи кредитни неча фоизга олаётганлиги, унинг муддати, имтиёзли даври, кредит миқдори аниқ қилиб кўрсатилганлиги, банкнинг ликвидликни бошқариш қўмитаси томонидан 2023 йил 22 августда 47-сонли чиқарилган йиғилиш қарори бевосита тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.4бандида кўрсатилган фоизларни ўзгаришига олиб келиши, даъвогар шартноманинг 6.4-банди қонунга мувофиқ бўлмаганлиги сабабли уни ҳақиқий эмас деб топишни сўраганлиги, жавобгарни 2023 йил 11 сентябрдаги 1163сонли огоҳлантириш хати ва унинг оқибати тўғридан тўғри шартномада назарда тутилган шартларнинг ўзгаришига олиб келади. Шунингдек, судлов ҳайъати иш бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Навоий вилоят Бош бошқармаси вакили томонидан билдирилган фикрга қўшилмайди, чунки тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 6.4-банди “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳамда “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларини амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ бўлмаган битим ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 3248-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолда, апелляция инстанциясининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 32411-моддасининг учинчи қисмига кўра, тафтиш инстанцияси суди ажрим, қарор устидан берилган тафтиш шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ажримни, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати апелляция инстанция суди томонидан процессуал ва моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлиги, апелляция инстанциясининг 2025 йил 12 сентябрдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгарнинг тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни, жавобгардан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажатини Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига ундиришни лозим топади Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 308, 3246-3249, 32411-моддаларини қўллаб, судлов ҳайьати қ а р о р қ и л а д и: Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 12 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз, жавобгар “ ” АТБ томонидан берилган тафтиш шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “ ” АТБ дан Ўзбекистон Республикаси Олий суд депозитига 103.000 сўм видеоконференцалоқа режими харажатлари ундирилсин. Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Л.Тошмуродов Судьялар Н.Умаров С.Жакеев